Хакимова Бахор Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Portluaca oleracea ва Alcea rosea доривор ўсимликларидан пектин сақловчи полисахаридлар олиш технологияси», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4616.
Илмий раҳбарлар: Атхамова Саида Қудусовна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Маликова Мавжуда Хафизовна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Portulaca oleracea (семизўт) ва Álcea rósea (гулхайри) ўсимликларидан пектин полисахаридларини олиш технологиясини яратиш ва функционал озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
семизўт ва гулхайри гулбаргларидан илк бора пектин полисахаридлари кукун ва концентрат ҳолида ажратиб олинган;
семизўт ва гулхайри гулбаргларидан олинувчи полисахаридларининг сифатга кислота тури, концентрацияси, рН-, ҳарорат ва экстракция жараёни давомийлиги таъсири исботланган;
семизўтдан экстракциялаш билан рН 2,7, 40 - 45 ℃ ҳарорат, 1,0 - 1,5 соат давомийлиги ва 1:5 гидромодулда 64 % урон кислоталар ажралиши исботланган;
гулхайри гулбаргларидан, рН муҳити 3,0, ҳарорати 70 ℃, давомийлиги 2,5 соат ва гидромодул 1:10 пектин олиниб, урон кислоталар 68,0 %-ни ташкил этувчи, 19,1 % унум билан пектин полисахаридлари ажралиши асосланган;
Portulaca oleracea (семизўт) ва Álcea rósea (гулхайри) ўсимликларидан олинган пектин полисахаридларининг озиқ - овқат маҳсулотлари таркибида физиологик фаол бойитувчи қўшимчалиги исботланган;
Portulaca oleracea (семизўт) ва Álcea rósea (гулхайри) ўсимликларидан пектин полисахаридлари кукуни ва концентрати ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Portulaca oleracea (семизўт) ва Álcea rósea (гулхайри) гулбаргларидан пектин полисахаридлари олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Portulaca oleracea (семизўт) ва Álcea rósea (гулхайри) гулбаргидан пектин кукуни ишлаб чиқариш технологияси Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг «2024-2029 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйихати»га киритилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йилнинг 24 майдаги 24-51/05-24-сон маълумотномаси). Натижада, 19,1 %-гача унум билан таркибида 68,0 % урон кислоталар бўлган пектин полисахаридлари ишлаб чиқариш имконини беради;
Portulaca oleracea (семизўт) ва Álcea rósea (гулхайри) ўсимлиаларидан олинган пектин сақловчи концентратни функционал овқатланиш учун нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўллаш технологияси Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг «2024-2029 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйихати»га киритилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йилнинг 24 майдаги 24-51/05-24-сон маълумотномаси). Натижада, функционал овқатланиш учун пектин билан бойитилган қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини беради.