Саидходжаева Дилдора Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амарантни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хоъжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технололгиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т3055.
Илмий раҳбар: Чориев Абдусаттар Жўраевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлари доктори, доцент; Холдоров Баходир Баратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: амарант таркибий қисмларини қайта ишлаш асосида биологик фаол моддалар олиш технологиясини такомиллаштириш ва пиширилган колбаса ишлаб чиқаришда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амарант барги ва гули экстрактлари 40 %-ли сув-спиртли эритмасида 24 сутка давомида антиоксидантлик хоссаларини сақлаши исботланиб, бетацианинлар миқдори Амарантҳ гарнет ред Миcрогреенс нави гулидан олинган экстрактга нисбатан кўплиги аниқланган;
амарантҳ гарнет ред Миcрогреенс навида амарантҳ ред гарнет триcолор навига нисбатан биологик фаол моддалар - антиоксидантлар 1,5 баробар кўп эканлиги асосланган;
50 C ҳароратда, шовул кислотаси консентрацияси 0,5 %, муҳит кислоталиги пҲ~4,5, гидромодул 1:13, экстракция давомийлиги 90 минут амарант баргидан пектин полисахаридлари олишнинг мақбул параметрлари эканлиги аниқланган;
40 %-ли сув-спирт эритмаси гидромодул 1:5, муҳит кислоталиги пҲ~4,4, ҳарорат 20-25 C, экстракция давомийлиги 40 минут амарант барги ва гулидан озуқавий бўёқ моддалари олишнинг мақбул параметрлари эканлиги асосланган;
амарант таркибий қисмларини қайта ишлаш асосида олинган биологик фаол моддалар қўшиб, пиширилган колбаса ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амарантни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
амарант уни ва боʻёғини колбаса маҳсулотларида қоʻллаш технологияси Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2024 йилнинг 26 апрелидаги 26-38/04-24-сон маълумотномаси). Натижада, амарант ўсимлигидан олинган биологик фаол қўшимчани гўшт маҳсулотлари таркибида қўллаб, тайёр маҳсулотнинг чиқишини ошишириш имконини беради;
бўёқ моддаларини колбаса маҳсулотларида қўллаш технологияси Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2024 йилнинг 26 апрелидаги 26-38/04-24-сон маълумотномаси). Натижада, гўшт маҳсулотлари учун амаранта ўсимлигидан бўёқ ишлаб чиқариш имконини беради.