Валиев Шухрат Насимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акушерликда шошилинч ҳолатларда оптимал жарроҳлик йўлини танлаш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1851.
Илмий рахбар: Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиет университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шошилинч ҳолатларда кесарча кесиш жарроҳлик амалиётининг натижаларини яхшилаш учун энг оптимал операция кесимини танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шошилинч кесарча кесиш операцияси ўтказилган аёлларда интраоперацион (мушаклар ва томирлар шикастланиши) ва операциядан кейинги (субфасциал гематомалар, ичак парези, гипертермия) асоратлар частотаси 16,8% ни ташкил этгани аниқланган;
шошилинч кесарча кесиш операциясидан олдин ҳомиладорларда гемостаз тизимидаги дастлабки бузилишлар билан асоратлар ривожланиши ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган;
илк бор шошилинч кесарча кесиш операцияларида субфасциал гематомаларнинг олдини олиш мақсадида a. epigastrica superficialis inferiorни боғлаш орқали лапаротомия жарроҳлик амалиёти такомиллаштирилган;
шошилинч кесарча кесиш операциясида қўлланилган жарроҳлик амалиётларининг юқори самарадорлиги интра- ва операциядан кейинги асоратлар сонини 9,5 марта камайиши билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акушерликда шошилинч ҳолатларда оптимал жарроҳлик йўлини танлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: шошилинч кесарча кесиш операцияси ўтказилган аёлларда интра- (мушаклар ва томирлар шикастланиши) ва операциядан кейинги (субфасциал гематомалар, ичак парези, гипертермия, бачадон субинволюцияси) асоратлар частотаси (16,8%) аниқланган ва улар бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 8н-р/1127-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Абдоминал туғруқни олиб бориш тактикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 2-сонли туғруқ мажмуасида 2023 йил 9 декабрдаги 962-сонли буйруқ ва Самарқанд вилоят перинатал марказида 2022 йил 25 декабрдаги 543У-сонли буйруқ асосида клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 6/85-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги асоратларни эрта аниқлаш ва махсус дастур ёрдамида хавфни баҳолаш перинатал натижаларни яхшилашга, асоратлар сонини камайтиришга ҳамда аёлларнинг ҳаёт сифати ва тез тикланиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиш имкониятини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги асоратларни эрта ташхислаш натижасида даволаш ётоқ кунлари 3 кунга қисқартирилди, бу эса 1 нафар бемор учун 519000 сўм давлат бюджети маблағларини тежаш имкониятини яратди. Шу билан бирга, асоратларнинг камайиши умумий тиббий хизмат харажатларини сезиларли даражада қисқартиришга ёрдам берди.
иккинчи илмий янгилик: шошилинч кесарча кесиш операциясидан олдин ҳомиладорлардаги гемостаз тизимидаги дастлабки бузилишлар билан асоратлар ривожланиши ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган ва улар бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 8н-р/1127-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Абдоминал туғруқни олиб бориш тактикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 2-сонли туғруқ мажмуасида 2023 йил 9 декабрдаги 962-сонли буйруқ ва Самарқанд вилоят перинатал марказида 2022 йил 25 декабрдаги 543У-сонли буйруқ билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 6/85-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гемостаз тизимининг дастлабки бузилишларини эрта аниқлаш асоратларни камайтириш, перинатал натижаларни яхшилаш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш имкониятини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу аёлларда такомиллаштирилган жарроҳлик амалиётини қўллаш натижасида қон қуйиш эҳтиёжи 2 маротаба камайтирилди, бу эса 443000 сўм давлат бюджети маблағларини тежаш имкониятини яратди.
учинчи илмий янгилик: илк бор шошилинч кесарча кесиш операцияларида субфасциал гематомаларнинг олдини олиш учун a. epigastrica superficialis inferior ни боғлаш орқали лапаротомия жарроҳлик амалиёти такомиллаштирилган ва улар бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 04 ноябрдаги 8н-р/1340-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Абдоминал туғруқда рационал киришдан фойдаланиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 2-сонли туғруқ мажмуасида 2023 йил 9 декабрдаги 962-сонли буйруқ ва Самарқанд вилоят перинатал марказида 2022 йил 25 декабрдаги 543У-сонли буйруқ асосида клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 6/85-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кесарча кесиш операциясида паст ўрта буйлама кесимни қўллаш орқали субфасциал гематомалар олди олинган ва асоратлар частотаси камайтирилган. Бу натижада перинатал давр кечиши яхшиланиб, аёлларнинг тикланиш жараёни тезлашган. Бу усул аёлларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган ҳамда жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда тўлиқ соғайиш имкониятини оширган. Иқтисодий самарадорлиги: асоратларнинг камайиши натижасида ре-лапаротомия ва гистерэктомияларга бўлган эҳтиёж сезиларли даражада пасайтирилди. Ҳар бир гистерэктомия қиймати 655000 сўмни ташкил қилган ҳолда, асоратларни камайтириш натижасида давлат бюджети маблағларини тежаш имконияти яратилган.
тўртинчи илмий янгилик: шошилинч кесарча кесиш операциясида қўлланилган жарроҳлик амалиётларнинг юқори самарадорлиги интра- ва операциядан кейинги асоратлар сонини 9,5 марта камайиши билан асосланган ва улар бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 04 ноябрдаги 8н-р/1340-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Абдоминал туғруқда рационал киришдан фойдаланиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 2-сонли туғруқ мажмуасида 2023 йил 9 декабрдаги 962-сонли буйруқ ва Самарқанд вилоят перинатал марказида 2022 йил 25 декабрдаги 543У-сонли буйруқ асосида клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 6/85-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейин оғриқ синдромининг камайиши беморларнинг тезроқ тикланишига, ҳаёт сифати ва умумий аҳволининг қониқарли бўлишига ёрдам берди. Бу усул нафақат беморлар учун қўшимча енгиллик яратди, балки тиббий ёрдам сифатини сезиларли даражада яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: дори воситаларга бўлган эҳтиёж камайди ва асоратлар камайиши натижасида умумий харажатлар пасайтирилиб, давлат бюджети маблағларини тежашга ёрдам берди.