Муратов Хусан Холмуратовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг мустақил таълим фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назаряси ва методикаси (тасвирий санъат) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1375.
Илмий раҳбар: Байметов Ботир Болтабоевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.   
Расмий оппонентлар: Панжией Қурбонноиёз Бердиевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Кобилова Феруза Насруллаевна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилари учун қаламцвир ва рангтасвир фанларидан талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ташкил этишнинг педагогик мазмуни тасвирий санъат фанларининг специфик хусусиятлари билан боғлиқ педагогик детерминантларни витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига эргономик талабларга мувофиқ фаоллаштирувчи таълим методлари орқали мослаштириш асосида очиб берилган;
талабаларнинг тасвирий санъат фанларидан мустақил ишларини ташкил этишнинг дидактик ва методик таъминоти мустақил таълим олиш фаолиятига таъсир этувчи мотивацион, процессуал, психологик ва ижтимоий омилларни таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларига ўқув материалларини мураккаблик даражасига кўра вертикал ва горизонтал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил таълим фаолиятини ташкил этишнинг дидактик модели таълим олувчиларни мустақил фаолиятга тайёрлаш мазмунини мазкур жараён бошқарувига анъанавий усуллар, платформалар ва дастурий маҳсулотлар воситасида продуктив, репродуктив ва креатив баҳолаш мезонларига мувофиқ универсаллик ва нормативлик тамойили асосида тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил таълим фаолиятига педагогик раҳбарлик қилишнинг амалий механизмлари рақамли таълим платформаларини ишлаб чиқишда мобил технологияларига асосланган таълим методларини мустақил таълим фаолиятини ташкил этишнинг индивидуаллик, эркинлик, рефлексивлик ва креативлик тамойилларига замонавий педагогик парадигмаларга мувофиқ сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
тасвирий санъат фанларининг специфик хусусиятлари билан боғлиқ педагогик детерминантларни витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига эргономик талабларга мувофиқ фаоллаштирувчи таълим методлари орқали мослаштириш асосида очиб берилган талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ташкил этишнинг педагогик мазмуни, мустақил таълим олиш фаолиятига таъсир этувчи мотивацион, процессуал, психологик ва ижтимоий омилларни таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларига ўқув материалларини мураккаблик даражасига кўра вертикал ва горизонтал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган талабаларнинг тасвирий санъат фанларидан мустақил ишларини ташкил этишнинг дидактик ва методик таъминотига оид илмий-назарий асослар “Қаламтасвир” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 4-октябрдаги 892-сонли буйруғи, 892/4-105-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак педагогик фаолиятда ўқитувчи учун зарур бўлган билим, кўникма, малака, бадиий-ижодкорлик, санъат асарларини яратиш имкониятлари кенгайтирилган;
таълим олувчиларни мустақил фаолиятга тайёрлаш мазмунини мазкур жараён бошқарувига анъанавий усуллар, платформалар ва дастурий маҳсулотлар воситасида продуктив, репродуктив ва креатив баҳолаш мезонларига мувофиқ универсаллик ва нормативлик тамойили асосида тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган талабаларнинг мустақил таълим фаолиятини ташкил этишнинг дидактик моделига доир таклиф ва тавсиялар “Қаламтасвир” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи, 232-601-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабалар мустақил таълим фаолиятини ташкил этиш замонавий воситалардан фойдаланиш самарадорлиги ўсишига хизмат қилган;
рақамли таълим платформаларини ишлаб чиқишда мобил технологияларига асосланган таълим методларини мустақил таълим фаолиятини ташкил этишнинг индивидуаллик, эркинлик, рефлексивлик ва креативлик тамойилларига замонавий педагогик парадигмаларга мувофиқ сингдириш асосида такомиллаштирилган талабаларнинг мустақил таълим фаолиятига педагогик раҳбарлик қилишнинг амалий механизмларига оид таклифлар ҳамда олий таълим муассасаларида мустақил таълимни ташкил этишда талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, дарс самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканалидаги “Репортёр” номли дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 5-июндаги 01-14-647-рақамли маълумотнома). “Қаламтасвир” ва “Рангтасвир” фанларидан талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ташкил этишнинг замонавий методик таъминоти “Тасвирий санъат (Мустақил таълим)” номли электрон-ўқув қўлланма ҳамда мобил иловада ўз аксини топган. Натижада, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг мустақил таълим фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллашиши ва мустақил билиш фаолиятини рағбатлантириш ҳамда рақамлаштириш дастурий воситаларининг ишлаб чиқишни оммалаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish