Усмонова Одинахон Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синфларда она тили ва ўқиш саводхонлигини ўргатишда мнемотехникадан фойдаланишнинг самарали усуллари”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4582
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Зокирова Соҳибахон Мухторалиевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жамолитдинов Мирҳожиддин Ғиёсиддинович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синфларда она тили ва ўқиш саводхонлигини ўргатишда мнемотехникадан фойдаланишнинг самарали усулларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 мнемотехникадан фойдаланиб она тили ва ўқиш саводхонлигини ўрганиш жарайонини ташкил этишнинг методик асослари, таълим мазмунига креатив, когнитив, коммуникатив ва интегратив ёндашувларга асосланган топшириқларни киритиш орқали асослаб берилган;
 она тили ва ўқиш саводхонлигидаги грамматик қоидаларни ва топшириқларни
 ўрганиш тезлигини ва қизиқарлилигини оширишга асосланадиган мнемотехниканинг лингвистик, акроним, акростик, занжир, ранг, ритм, мнеморасм, макон сингари усуллари ёрдамида аниқланган;
 она тили ва ўқиш саводхонлигини ўргатишда насрий ва назмий асарларни (эртак, матн, ҳикоя, шеър ва топишмоқларни) ўрганиш жараёнини мнемотехниканинг визуаллаштириш, мнеможадвал ва антиқа ҳикоя усуллари асосида такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
 ўқувсҳиларда хотира имкониятларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришда самарадорликка эришиш модели мнемотехник компетентликка доир ўқув топшириқларини босқичма-босқич ва интенсив бажариш самарадорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синфларда она тили ва ўқиш саводхонлигини ўргатишда мнемотехникадан фойдаланиш масалалари тадқиқоти назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
 мнемотехникадан фойдаланиб она тили ва ўқиш саводхонлигини ўрганиш жарайонини ташкил этишнинг методик асослари, таълим мазмунига креатив, когнитив, коммуникатив ва интегратив ёндошувларга асосланиб ишлаб чиқилган таклифлардан “Умумий педагогика” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 3-апрелдаги 04/17-953-сонли маълумотномаси) Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мнемотехник компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
она тили ва ўқиш саводхонлигидаги грамматик қоидаларни ва топшириқларни ўрганиш тезлигини ва қизиқарлилигини оширишга асосланадиган мнемотехник усулларни аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги лойиҳанинг амалий натижаларини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 3-апрелдаги 04/17-953-сонли маълумотномаси) Натижада ўқувчиларни мнемотехника ёрдамида имло қоидаларини ўрганиш жараёнида хотирада эслаб қолиш интенсивлиги такомилллаштирилган;
она тили ва ўқиш саводхонлигини ўргатишда насрий ва назмий асарларни (эртак, матн, ҳикоя, шеър ва топишмоқларни) ўрганиш жараёнинини мнемотехниканинг визуаллаштириш, мнеможадвал ва антиқа ҳикоя усуллари асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялардан “Методика преподования родного языка” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Фарғона давлат университетининг 2023-йил 23-сентябрдаги 01/46-04-сонли маълумотномаси) Натижада ўқувчиларни мнемотехника ёрдамида ўқитиш жараёнининг самарадорлик кўрсаткичи юқори бўлишига эришилган;
ўқувсҳиларда хотира имкониятларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришда самарадорликка эришиш модели мнемотехник компотентликка доир ўқув топшириқларини босқичма-босқич ва интенсив бажариш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлардан 1-синфлар учун яратилган она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсликларини яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022-йил 30-декабрдаги 01/11-02/02-1930-сонли маълумотномаси) Натижада 1-синф ўқувчиларини мнемотехник усуллар ёрдамида маълумотларни сунъий эслаб қолиш қобилиятини ривожлантиришга эришилган.
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish