Шерматова Дилфуза Якубжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим техника йўналишларида ўзбек тилини ўқитишнинг замонавий технологиялари”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили), (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2435
Илмий раҳбар: Собирова Маҳбуба Юсупджановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Хасановна педагогика фанлари доктори, профессор; Улухужаев Нарзуллохон Зиёвиддинович педагогика фанлари номзоди, профессор,
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим техника йўналишларида ўзбек тилини ўқитишнинг замонавий технологияларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим техника йўналишлари талабаларида ўзбек тили машғулотларида тил ва нутқ кўникма ҳамда малакалари ривожлантирилишининг антропосентрик (шахсга йўналтирилган) нутқий фаолиятнинг барча турлари (когнитив-коммуникатив, тизимли компетенсиявий, креатив мулоқотли)ни комплекс – яхлит тарзда ўстириш йўллари замонавий ёндашувлар асосида аниқлаштирилган;
техника йўналишлари талабаларининг касбий соҳаларига оид мавзуларда фикрларини муайян кетма-кетликда ҳамда мантиқ ва грамматика қоидалари асосида ўзаро боғланган матн туза олиш, уларни оғзаки ва ёзма шаклда баён этиш малакаларини ривожлантиришга доир замонавий технологияларнинг илмий-методик асослари ишлаб чиқилган;
фанлараро интеграциянинг дидактик таъминоти мазмуни таъминланган ҳолда техникавий соҳага оид терминлар талаффузи ҳамда миллий сўз ва терминларнинг орфоепик хусусиятларини турли бирлашувчи (интеграцион) анъанавий ва замонавий педагогик технологиялар уйғунлигида такомиллаштирилган;
ўзбек тили ўқитишдаги ўзига хос хусусиятларнинг назарий-методологик асослари орқали талабалар билан техник атама, терминлар устида ишлаш усул ва механизмлари мантиқ ҳамда грамматик қоидаларга мувофиқ саводхонлик билан таҳлил қила олиш малака ва кўникмаларини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим техника йўналишларида ўзбек тилини ўқитишнинг замонавий технологиялари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалари асосида:
олий таълим техника йўналиши талабаларида ўзбек тили машғулотларида тил ва нутқ кўникма ҳамда малакалари ривожлантирилишининг антропосентрик нутқий фаолиятнинг барча турларини комплекс – яхлит тарзда ўстириш йўллари замонавий ёндашувлар асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялари 60730700 - Қурилиш материаллари ва буюмлари конструксияларини ишлаб чиқариш таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Ўзбек тилининг соҳада қўлланиши” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи, 537210-рақамли гувоҳнома). Натижада техника йўналишлар талабаларининг ўзбек тили амалий машғулотларида тил ва нутқ кўникмалари ҳамда малакаларининг ривожлантирилишига хизмат қилган.
техника йўналишлари талабаларининг касбий соҳаларига оид мавзуларда фикрларини муайян кетма-кетликда ҳамда мантиқ ва грамматика қоидалари асосида ўзаро боғланган матн туза олиш, уларни оғзаки ва ёзма шаклда баён этиш малакаларини ривожлантиришга доир замонавий технологияларнинг илмий-методик асослари ишлаб чиқилган. Натижалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 14-июндаги 281-сон маълумотномаси). Натижада янги алифбо ва имло қоидаларига мувофиқ она тилини ривожлантириш методикаси миллий-маънавий омилларнинг таъсирида юзага келадиган жиҳатларнинг назарий асослари илмий жиҳатдан кенгайтирилган ва тўлдирилган;
фанлараро интеграциянинг дидактик таъминоти мазмуни таъминланган ҳолда техникавий соҳага оид терминлар талаффузи ҳамда миллий сўз ва терминларнинг орфоепик хусусиятларини турли бирлашувчи (интеграцион) замонавий ва анъанавий педагогик технологиялар уйғунлигида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали муҳарририяти томонидан тайёрланган “Минбар”, “Репортёр” номли кўрсатувлар ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 13- июндаги № 01-15-670-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувлар мазмунан бойиб, ижодий жамоа ва телетомошабинларнинг ўзаро мулоқот жараёнларида назарий ва амалий кўникмаларининг шаклланиши ҳамда ривожланишига асос бўлган;
ўзбек тили ўқитишдаги ўзига хос хусусиятларининг назарий-методологик асослари орқали талабалар билан техник атама ва терминлар устида ишлаш усул ва механизмлари мантиқ ҳамда грамматик қоидаларга мувофиқ саводхонлик билан таҳлил қила олиш малака ва кўникмаларини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020-йилларда бажарилган ПЗ-2017093020-рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023- йил 27- июлдаги 04/11-4512-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнларида техник атама ва терминлардан мантиқ ҳамда грамматик қоидаларга мувофиқ тўғри, самарали фойдаланиш малака ва кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилган.