Исломбек Абдухалим ўғли Абдухамидовнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда меҳнат муҳожирлиги тарихи (Фарғона водийси вилоятлари мисолида)”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2024.2.PhD/Tar895
Илмий раҳбар: Шавкатжон Мухаммадалиевисҳ Рахматуллаев, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Муҳайё Сирожиддиновна Исакова, тарих фанлари доктори, профессор;
Ойбек Бектемирович Абдимўминов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991 – 2021-йилларда Ўзбекистон аҳолисининг меҳнат муҳожирлиги тарихини Фарғона водийси вилоятлари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет инқирози йилларида Фарғона водийсида юз берган ижтимоий зиддиятлар (этник можаролар, ишсизлик, камбағаллик даражасининг юқорилиги) таъсирида мустақилликнинг дастлабки йилларидаги водий аҳолиси миграцион жараёнларида ташқи миграциянинг юқори бўлганлиги ва ушбу жараён иштирокчилари таркибида меҳнат муҳожирлари эмас, балки мамлакатдан бутунлай кўчиб кетувчилар сони юқори бўлганлиги асосланган;
фуқароларга хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хусусий тартибда рухсатнома бериш амалиётининг ўрнатилганлиги (1995-2018-йиллар) норасмий йўллар билан четга чиқиб кетувчи меҳнат муҳожирлари сонининг ортиб боришига сабаб бўлганлиги далилланган;
меҳнат муҳожирлиги соҳасидаги ваколатли давлат идораларининг фаолиятида йўл қўйилган айрим камчиликлар, хусусан, меҳнат муҳожирлари бўйича аниқ статистик маълумотларнинг юритилмаганлиги, хорижда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган меҳнат муҳожирларининг ўз ҳолига ташлаб қўйилганлик ҳолатлари, соҳани доимий равишда тизимли таҳлил қилиб бориш вазифаси юклатилган бўлса-да, унинг ижроси тўлақонлича бажарилмаганлиги аниқланган;
меҳнат муҳожирлари оқими юқори бўлган давлатлар (Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаси) билан соҳани тартибга солиш бўйича амалий ишларнинг ўз вақтида олиб борилмаганлиги, бунинг натижасида норасмий меҳнат муҳожирлиги қамровининг ортиб борганлиги ҳамда унинг салбий оқибатлари (одам савдоси, мажбурий меҳнат, жинсий зўравонлик) авж олганлиги асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Совет инқирози йилларида Фарғона водийсида юз берган ижтимоий зиддиятлар (этник можаролар, ишсизлик, камбағаллик даражасининг юқорилиги) таъсирида мустақилликнинг дастлабки йилларидаги водий аҳолиси миграцион жараёнларида ташқи миграциянинг юқори бўлганлиги ва ушбу жараён иштирокчилари таркибида меҳнат муҳожирлари эмас, балки мамлакатдан бутунлай кўчиб кетувчилар сони юқори бўлганлигини асословчи маълумотлардан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг СҚ-875-ИВ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган 2024-йил 28-мартдаги Назорат режасининг 7-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 25-июндаги 01-09/2044-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар мазкур банднинг ижроси бўйича тайёрланган услубий тавсиялар ва тарқатма материалларининг назарий-методологик ва амалий жиҳатдан самарадорлиги ошишига хизмат қилган.
Фуқароларга хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хусусий тартибда рухсатнома бериш амалиётининг ўрнатилганлиги (1995-2018-йиллар) норасмий йўллар билан четга чиқиб кетувчи меҳнат муҳожирлари сонининг ортиб боришига сабаб бўлганлигини асословчи илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йил 21-июндаги 06-26-770-сон маълумотномаси). Олинган натижалар телетомошабинларнинг Ўзбекистонда меҳнат муҳожирлиги тарихи (Фарғона водийси вилоятлари мисолида)га оид билимларини бойитишга хизмат қилган.
Меҳнат муҳожирлиги соҳасидаги ваколатли давлат идораларининг фаолиятида йўл қўйилган айрим камчиликлар, хусусан, меҳнат муҳожирлари бўйича аниқ статистик маълумотларнинг юритилмаганлиги, хорижда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган меҳнат муҳожирларининг ўз ҳолига ташлаб қўйилганлик ҳолатлари, соҳани доимий равишда тизимли таҳлил қилиб бориш вазифаси юклатилган бўлса-да, унинг ижроси тўлақонлича бажарилмаганлигини асословчи маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-апрелдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-59-сонли фармон лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 2024-йил 18-майдаги 03/01-07/4204-3-сон далолатномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳисобини юритиш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитини ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар кўришга хизмат қилган.
Меҳнат муҳожирлари оқими юқори бўлган давлатлар (Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаси) билан соҳани тартибга солиш бўйича амалий ишларнинг ўз вақтида олиб борилмаганлиги, бунинг натижасида норасмий меҳнат муҳожирлиги қамровининг ортиб борганлиги ҳамда унинг салбий оқибатлари (одам савдоси, мажбурий меҳнат, жинсий зўравонлик) авж олганлигини асословчи хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йил 21-июндаги 06-26-770-сон маълумотномаси). Олинган натижалар телетомошабинларнинг Ўзбекистонда меҳнат муҳожирлиги тарихи (Фарғона водийси вилоятлари мисолида)га оид билимларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish