Абдуллаева Дилноза Нарзуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг географик-экологик маданиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Ped842.
Илмий маслаҳатчи: Айниса Мусурманова, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07. рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ражабов Фурқат Тўракулович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Қўзибоева Озодхон Махмудовна, география фанлари доктори (DSc), доцент; Файзуллаев Мақсуд Абдуллаевич, география фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаб ўқувчиларининг географик-экологик маданиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаб ўқувчиларининг географик-экологик маданиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари “инсон-табиат” муносабатларининг прогрессив ривожланишини таъминлашга қаратилган  назарий-методологик фаолият йўналишлари интегратив салоҳиятини мотивацион-шахсий сифатларни ривожлантириш ҳамда операционал акмеологик билимларини ошириш асосида аниқлаштирилган;
умумтаълим мактаб ўқувчиларида географик-экологик маданиятни шакллантиришнинг методик инфратузилмаси маданий-экологик, экогуманистик, тизим-синергетик, фазо-вақт, аксиологик, муаммоли-вазиятли, шахсий-фаолиятли, географик-экологик категорияларнинг ўзаро тўлдирувчи педагогик омилларини ижтимоий-персептив омиллар ҳамда праксиологик тамойиллар (конструктив-экологик фаолият, табиийлик ва маданий мувофиқлик, эмпатия ва ўзаро таъсир, экологизация ва интеграция)га яхлитлаш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаб ўқувчилари географик-экологик маданиятини шакллантириш самарадорлиги геоекологик компетенсияни шакллантириш даражасининг педагогик жиҳатларини интегратив ёндашувнинг қайта алоқага киришиш даражаси ҳамда табиатга экогуманистик ёндашувнинг рефлексив шакллари (индивидуал-услубий, интуитив)ни  аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаблари дастурларида географик-экологик мазмуннинг илмий талқини ва ривожланиш тамойиллари География ва Табиий фан (Сcиенcе)ларни экологизация қилишнинг когнитив, қадриятли-меёрий, аксиологик, праксиологик компонентларини ўқув геоекологик моделларнинг (глобал геоекологик, минтақавий геоекологик, маҳаллий геоекологик) стратегик ривожланиш тенденсияларига босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаб ўқувчилари географик-экологик маданиятини шакллантириш технологиялари  интерфаол методларни такомиллаштиришга доир “Геоекологик ўлкашунослик”, “Ватаним-Ўзбекистон” (геоекологик тавсиф), “Глобаллашув ва сивилизациянинг барқарор ривожланиши” интегратив курсларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг умумтаълим мактаб ўқувчиларида географик-экологик маданиятни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумтаълим мактаб ўқувчиларининг географик-экологик маданиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари “инсон-табиат” муносабатларининг прогрессив ривожланишини таъминлашга қаратилган  назарий-методологик фаолият йўналишлари интегратив салоҳиятини ошириш ҳамда асосий зиддиятлари ҳақидаги илмий парадигмаларни ўрганишнинг дидактик мазмунини таснифлаш асосида аниқлашга оид таклифлар “Ўзбекистон Республикасини экологик вазияти бўйича раёнлаштириш методологияси ва мослашувчан электрон дастурий таъминотини яратиш” мавзусига оид лойиҳадаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 21-майдаги 06-36-789-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқувчиларининг географик-экологик маданиятини шакллантиришнинг назарий-методологик жиҳатлари, илмий методик хусусиятлари ва электрон ахборот таълим ресурслари такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаб ўқувчиларида географик-экологик маданиятни шакллантиришнинг методик инфратузилмаси маданий-экологик, экогуманистик, тизим-синергетик, фазо-вақт, аксиологик, муаммоли-вазиятли, шахсий-фаолиятли, географик-экологик  категорияларнинг ўзаро тўлдирувчи педагогик омилларини яхлитлаш ҳамда экологизация ва интеграция мезонларининг методик тузилмасини таълимий мақсадларга интенсив оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг иш режасида белгиланган “Экологик таълим: замонавий талаблар, янгича ёндашувлар” номли тадбир ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланиш орқали ижтимоий синовдан ўтказилган (Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2024 йил 12 мартдаги 03/1-сон маълумотномаси) ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали “Тадқиқот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадио компаниясининг 2024 йил 07 февралдаги 02-28-182-сон маълумотномаси). Натижада, географик ва экологик таълим жараёнида ўқувчиларда геоекологик муаммоларнинг олдини олиш, ечим йўлларини англаш ва табиатга янгича муносабатлар қадриятлари шаклланган ҳамда мазкур муаммоларга нисбатан ижтимоий аҳамиятли позицияси ривожлантирилган.
умумтаълим мактаб ўқувчилари географик-экологик маданиятини шакллантириш самарадорлиги геоекомаданий ўзаро таъсир вазиятларининг турларидан конструктив топшириқлар ишлаб чиқишда фойдаланиш,  геоекологик компетенсияни шакллантириш даражасининг педагогик жиҳатларини қиёсий аниқлаш ҳамда баҳолаш мезонларини ҳаққонйилигини таъминлашга қаратилган индикаторларни даражалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият турлари бўйича)” дарслиги мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 21-майдаги 06-36-789-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик олий таълим муассасаларида бўлажак география фани ўқитувчиларининг  умумтаълим мактаб ўқувчиларида географик-экологик маданиятни шакллантириш бўйича билим, кўникма ва малакалари ривожлантирилган;
умумтаълим мактаблари дастурларида географик-экологик мазмуннинг илмий талқини ва ривожланиш тамойиллари География ва Табиий фан (Сcиенcе)ларни экологизация қилишнинг когнитив, қадриятли-меёрий, аксиологик, праксиологик компонентларини ўқув геоекологик моделларнинг (глобал геоекологик, минтақавий геоекологик, маҳаллий геоекологик) стратегик ривожланиш тенденсияларига босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият турлари бўйича)” дарслиги мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 21-майдаги 06-36-789-сон маълумотномаси). Натижада, таълим олувчиларнинг экологик ва геоекологик маданиятини ривожлантиришнинг тарихий жиҳатлари ва бугунги кундаги аҳамияти оширилган.
умумтаълим мактаб ўқувчилари географик-экологик маданиятини шакллантириш технологиялари  интерфаол методларни такомиллаштиришга доир “Геоекологик ўлкашунослик”, “Ватаним-Ўзбекистон” (геоекологик тавсиф), “Глобаллашув ва сивилизациянинг барқарор ривожланиши” интегратив курсларни киритиш ҳамда геоекологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик диагностик воситасидан рационал фойдаланиш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар Абай номидаги Қозоғистон миллий педагогика университетининг “Изучение механизмов эффективной реализации концепции зеленого университета в Казахстанских вузах” мавзусига оид лойиҳасидаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Абай номидаги Қозоғистон миллий педагогика университетининг 2024-йил 20-мартдаги маълумотномаси). Натижада, география таълимини илғор хорижий тажрибалар ва инновасион таълим технологиялари асосида ташкил этиш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish