Мухаммедов Саидмурод Боходиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Карбамид, фурфурол ва айрим биоген элементлар асосида янги товарлар олиш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4823.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; [Исақов Хаятулла], техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети, Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети ҳузуридаги DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аҳмадалиев Маҳаммаджон, техника фанлари доктори, профессор; Шамсиддинов Исроил Турғунович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: карбамид, фурфурол ва биоген металлар асосида кам заҳарли ва юқори самарали стимуляторлик, фунгисидлик хоссалари бўлган янги товарлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фурфурол, карбамид ҳамда мис, рух асетатлари асосида тўртта янги комплекс бирикмалар синтез қилинган;
карбамид-фурфурол бирикмалари ҳамда мис, рух асетатлари асосида препаратлар олишнинг мақбул таркиблари, компонентлар нисбати ва жараёнларни олиб боришнинг технологик тартиблари аниқланган;
карбамид-фурфурол бирикмаларини олиш ва уларни қуритишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
олинган комплексларининг биологик фаоллиги чигит ва буғдойнинг униб чиқишини стимулловчи таъсири, айрим патоген замбуруғларга қарши антагонистик фаоллиги исботланган;
фурфурол, карбамид ва айрим биоген элементлар асосида синтез қилинган биостимуляторлар учун ТИФ ТН бўйича янги халқаро товар коди ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Карбамидннинг фурфуролли бирикмалари ва биоген металл асетатлари асосида олинган кам заҳарли, самарали уруғдорилагич ва ўсимликларни ўстириш учун стимуляторларлик хоссасига эга биологик фаол моддаларни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
карбамид, фурфурол ҳамда мис ва рух металларининг асетатлари асосида синтез қилинган “ФК+Cу” ҳамда “ФК+Зн” биологик фаол моддаларини 2020-2022 йиллар давомида Андижон вилоятидаги 120 гектар пахта, 97 гектар буғдой майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 декабрдаги 07/34-9347-сон маълумотномаси). Натижада, ФК+Cу билан ишлов берилган буғдой майдонларидан амалдаги стимуляторларга нисбатан қўшимча 6-8 с/га, ФК+Зн билан ишлов берилган ғўза майдонларидан қўшимча 4-5 с/га ҳосил олиш имконини берган;
карбамид, фурфурол ва биоген металлар асосида синтез қилинган янги турдаги комплекс биостимуляторлар ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича синфланиб, уларга “Карбамид, фурфурол ва биоген металлар комплексидан ҳосил бўлган биостимуляторлар” учун – 3808 93 900 3 коди ишлаб чиқилган ва давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2023 йил 31 майдаги 17/05-23-0369 сон маълумотномаси). Натижада, карбамид, фурфурол ва биоген металлар сақловчи биологик фаол бирикмаларни кимёвий таркиби бўйича синфлаш имконини берган.