Юсупова Дилноза Ўктамали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактаби ўқувчиларининг социолингвистик компетенсиясини урф-одатга оид материаллар асосида ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълимва тарбия назарияси ва методикаси (немис тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7212.
Илмий раҳбар: Кахарова Мавлуда Мукарамовна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Садиқов Зоҳиджон Якубжанович, филология фанлари доктори, (DSc) доцент; Исмаилов Юсуф Ниязметович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаби ўқувчиларида урф-одатларга оид материаллар асосида социолингвистик компетенсияни ривожлантириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб ўқувчиларига немис тили дарсларида урф-одатларни назарий жиҳатдан ўргатишнинг психологик ва дидактик омилларига кўра ўқитиш сифатини баҳолаш самарадорлиги асосланиб, ушбу жарайонда ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ва билим олишга бўлган қизиқишларига, маданий мероснинг ўрганилишига эътибор берилиши тил ўргатишнинг янада сифатли бўлишига йордам бериши аниқланган;
немис ва ўзбек халқларининг урф-одатларини немис тилида ўргатиш жарайонида “Бекатларда чет тилини ўрганиш”, “Лойиҳа дарсларини ташкиллаштириш” ҳамда “Коммуникатив ўйинлардан фойдаланиш” технологиялари билан таълим жарайонининг интерактив ва инновацион усулларини қўллаш ўқувчиларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш, дарсларга бўлган қизиқишларини оширишни кучайтиришга хизмат қилиши исботланган;
немис ва ўзбек халқларидаги урф-одатларни инновацион технологиялар орқали ўргатиш натижасида маданиятлараро мулоқот, ўзаро тушуниш ва бошқа миллат урф-одатларига ҳурмат ҳисси шакллантирилганлиги орқали тил ўрганиш жарайонининг интенсивлиги, самарадорлиги ва қизиқарлилиги сезиларли даражада ошиши, ўқувчиларда социолингвистик компетентликнинг ривожланиши исботланган;
ўқувчиларда немис ва ўзбек халқларидаги урф-одатларни немис тилида ўрганиш фаолиятини ривожлантириш ва дарс жарайонида ҳар икки халқ урф-одатларига нисбатан шахсий муносабатни шакллантириш орқали тил ўрганиш самарадорлиги ва мазмуний компонентлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларининг немис тили дарсларида урф-одатларни ўргатиш технологияси тадқиқоти назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
мактаб ўқувчиларига немис тили дарсларида урф-одатларни назарий ўргатишнинг психологик ва дидактик  омиллари таҳлилига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телеканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририяти томонидан таййорланган “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққийот”, “Болалар ва биз” номли радио эшиттиришлар сенарийсини таййорлашда (2022-2023-йиллар давомида) кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телеканали” 2023-йил 2-майдаги 04-36-671-сон маълумотномаси). Натижада ушбу радиоешиттиришлар  материаллари мазмунан янгича қарашлар билан бойитилган;
немис ва ўзбек халқларидаги урф-одатларни немис тилида ўргатиш  ва ўрганишнинг “Бекатларда чет тилини ўрганиш”, “Лойиҳа дарсларини ташкиллаш”,  “Коммуникатив ўйинлардан фойдаланиш” усуллари асосида “Немис тили дарсларида урф-одатларни қўллаш технологиялари” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон  Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг  2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг урф-одатларни замонавий технологиялар асосида ўрганишлари орқали самарадорликка  эришилган;
немис ва ўзбек халқларидаги урф-одатларни инновацион технологиялар орқали ўргатиш, маданиятлараро мулоқот, ўзаро тушуниш, ҳурмат ҳиссини шакллантириш каби социолингвистик компетентликни таъминлашга, тил ўрганиш жарайонининг интенсивлиги, самарадорлиги ва қизиқарлилиги ошишига ҳамда ўқувчиларда немис ва ўзбек халқларидаги урф-одатларни немис тилида ўрганиш фаолиятини ривожлантириш, дарс машғулотларида ҳар икки халқ урф-одатларига нисбатан шахсий муносабатни шакллантириш асосида самарадорликка эришиш модели юзасидан берилган таклифлардан 2020-2022 йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067(ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Программ” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2023-йил 2-майдаги 130-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар, илмий янгиликлар асосида дастур ва қўлланмаларни яратишга, таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ва  амалий ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилган.
       
   

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish