Юнусов Шокир Маматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро воҳасида ховлили тураржойлар типология ва тенденсияси», 18.00.02–Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/А72.
Илмий раҳбар: Юнусов Шукурулла Хайруллаевич, архитектура фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик технологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, PhD.03/08.05.2024.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Салимов Ориф Муслимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Хидиров Мухсин Михайлович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “ТошуйжойЛИТИ” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро тураржой меъморлиги эволюсион босқичларини очиб бериб, турар жойларда тарихий ва замонавийликни уйғунлаштирган ҳолда шакллантиришга қаратилган лойиҳалаш, амалиётда қурилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро анъанавий тураржойларининг ҳажмий-фазовий ва туманлараро табиий иқлим шаротлари, вилоят эрларининг шорланиш даражаси, иқлим фарқлари, шамол тезлиги ва йўналиши асосида вилоят ҳудудини икки гуруҳ (типлар)га ажратиб (И гуруҳ – Пешку, Жондор туманининг ғарбий қисми, Олот, Қоракўл туманлари, ИИ гуруҳ – Ғиждувон, Шофиркон, Жондор, Ромитан, Бухоро, Когон, Қоравулбозор туманлари ва Бухоро шаҳри) лойиҳалаш зарурлиги далилланган;
Бухоро тураржойлар қурилишларнинг қўшимча 3 тури (1. Аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар; 2. Ер майдони 0.04га бўлган, хўжалик иморатлари ва ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп хонали (2-3хонали) уйлар; 3. Ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0.06 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали хонадонлар) аниқланган;
тураржой мавзейлари учун икки ҳовлили “дарун”, “берун” тенденсияси асосида лойиҳаланган наъмунали кам қаватли ҳовлили тураржой лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Бухоро тураржой  тур(типология)лари 10 турдан иборат эканлиги исботланган;
қишлоқ бош режаларини ишлаб чиқишда санитария-гигиеник меъёр талаблари асосида, хўжаликка зарур бўлган (уй ҳайвонлари, ишлаб чиқариш анжомлари ва ҳоказо) нарсаларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун ҳовлили тураржойларни бирлаштириб (блокировка) режалаштириш, ҳар бир 4 та бирлаштирилган уйлар ён томонидан 3.5 метр кенгликда йўлаклар қолдирган таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Бухоро воҳасида ҳовлили тураржойлар типология ва тенденсияси” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро анъанавий тураржойларининг ҳажмий-фазовий ва туманлараро табиий иқлим шаротлари, вилоят эрларининг шорланиш даражаси, иқлим фарқлари, шамол тезлиги ва йўналиши асосида вилоят ҳудудини икки гуруҳ (типлар)га ажратиб (И гуруҳ – Пешку, Жондор туманининг ғарбий қисми, Олот, Қоракўл туманлари, ИИ гуруҳ – Ғиждувон, Шофиркон, Жондор, Ромитан, Бухоро, Когон, Қоравулбозор туманлари ва Бухоро шаҳри) лойиҳалаш зарурлиги далилланганлиги ҳамда Бухоро тураржойлар қурилишларнинг қўшимча 3 тури (1. Аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар; 2. Ер майдони 0.04га бўлган, хўжалик иморатлари ва ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп хонали (2-3хонали) уйлар; 3. Ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0.06 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали хонадонлар) аниқланганлиги юзасидан хулосалар Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал бош бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 4 июлдаги 1-1-2-2477-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудда икки ҳовлили турар жойлар лойиҳа таклифлари, уларнинг типологик ҳамда конструктив ечимлари юзасидан аниқ хулосалар чиқариш имконияти яратилган;
тураржой мавзейлари учун икки ҳовлили “дарун”, “берун” тенденсияси асосида лойиҳаланган наъмунали кам қаватли ҳовлили тураржой лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Бухоро тураржой  тур(типология)лари 10 турдан иборат эканлиги исботланганлиги қишлоқ бош режаларини ишлаб чиқишда санитария-гигиеник меъёр талаблари асосида, хўжаликка зарур бўлган (уй ҳайвонлари, ишлаб чиқариш анжомлари ва ҳоказо) нарсаларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун ҳовлили тураржойларни бирлаштириб (блокировка) режалаштириш, ҳар бир 4 та бирлаштирилган уйлар ён томонидан 3.5 метр кенгликда йўлаклар қолдирган таклиф лойиҳалари Бухоро вилоятининг Вобкент, Бухоро, Ромитан, Шофиркон, Жондор туманлари ва Шофиркон шаҳар бош режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 4 июлдаги 1-1-2-2477-сон маълумотномаси). Натижада кам қаватли ҳовлили турар жойлар лойиҳа таклифлари асосида Бухоро тумани Туркон МФЙ, Янги турмуш МФЙ, Сариосиё МФЙ, Ойдин МФЙ бош режаларини ишлаб чиқишда қўлланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish