Ибрагимов Хасан Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритда синтетик ва биологик касаллик ўзгартирувчи антиревматик препаратларнинг клиник ва иммунологик самарадорлиги» 14.00.05 - Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2392.
Илмий раҳбар: Зиядуллаев Шухрат Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Нурбаев Фармон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рустамова Мамлакат Тулабаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ревматоид артритда касалликни модификацияловчи антиревматик препаратларнинг самарали комбинациясини танлаш стратегиясини ишлаб чиқиш ва терапияни прогноз қилишда иммунологик мезонларни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ревматоид артрит билан оғриган беморларда иммунологик ва структур-метаболик кўрсаткичлар призмаси орқали касалликни модификацияловчи антиревматик препаратлар билан комбинирланган терапия самарадорлиги исботланган;
илк бор структур-метаболик маркер COMP даражаси ва касаллик фаоллиги кўрсаткичлари, шунингдек, ИЛ-6 ва ИЛ-17 даражалари ҳамда ревматоид артритда суяк-тоғай деструкциясининг радиологик белгилари ўртасида ишончли тўғри корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
илк бор ИЛ-6, ИЛ-17 цитокинлари ва тоғай олигомер матрикс оқсили (COMP) даражалари ревматоид артрит билан оғриган беморларда турли комбинирланган терапия схемаларини баҳолаш учун юқори прогностик аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
илк бор рематоид артритни модификацияловчи антиревматик препаратлар комбинациясининг таъсир механизмларини чуқурроқ тушуниш учун комбинирланган (адалимумаб 40 мг ва метотрексат 15мг) терапия самарадорлигини прогноз қилиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 18 июлдаги 7353-сонли хатига кўра қуйидаги илмий янгилик ва самарадорликларга эришилган:
биринчи илмий янгилик: илк бор ревматоид артрит билан оғриган беморларда иммунологик ва структур-метаболик кўрсаткичлар призмаси орқали касалликни модификацияловчи антиревматик препаратлар билан комбинирланган терапия самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 6-сон оилавий поликлиникасининг 2024 йил 24 мартдаги 19-U сонли, СамДТУ хузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 24 мартдаги 9-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: иш натижалари нафақат илмий билимларни ривожлантиради, балки жамият саломатлиги ва фаровонлигига бевосита таъсир қилади, ревматоид артрит билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ревматоид артритни даволашда комбинирланган ёндашув касалликнинг хуруж даври ёки авж олиш юзага келишини кескин камайишига олиб келган, бу эса, ўз навбатида, қиммат тиббий манипуляциялар, аралашувлар ва стационар даволаниш заруратини камайтирган. Хулоса: беморларнинг стационарда ётиш муддати қисқариши ва шифохонага мурожаатлар сони камайиши туфайли ҳар бир бемор учун ўртача 4 кунлик даволаниш харажатлари 520000 сўм маблағ тежалишига эришилган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор структур-метаболик маркер COMP даражаси ва касаллик фаоллиги кўрсаткичлари, шунингдек, ИЛ-6 ва ИЛ-17 даражалари ҳамда ревматоид артритда суяк-тоғай деструкциясининг радиологик белгилари ўртасида ишончли тўғри корреляцион боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 6-сон оилавий поликлиникасининг 2024 йил 24 мартдаги 19-U сонли, СамДТУ хузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 24 мартдаги 9-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: иш натижалари ревматоид артрит диагностикаси ва мониторингини такомиллаштиришга, янги даволаш усулларини ишлаб чиқишга ва аҳолининг касаллик ҳақида хабардорлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: касалликни эрта ташхис қўйиш ва фаоллигини мақсадли мониторинг қилиш орқали ревматоид артритни даволаш харажатларини тежашдан иборат бўлиб, бу касалхонага ётқизиш ва асоратлар сонини камайтириш имконини берган. Хулоса: РА беморларда структур-метаболик маркер COMPни даражасини мониторинг қилиш орқали мунтазам зарур бўладиган умумий ва биокимёвий қон таҳлиллари (35400 сўм ва 115000 сўм) ва радиологик (60900 сўм) текширувларга талаб камайган ва умумий 211300 сўм маблағ иқтисод қилинган.
учинчи илмий янгилик: илк бор ИЛ-6, ИЛ-17 цитокинлари ва тоғай олигомер матрикс оқсили (COMP) даражалари ревматоид артрит билан оғриган беморларда турли комбинирланган терапия схемаларини баҳолаш учун юқори прогностик аҳамиятга эга эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 6-сон оилавий поликлиникасининг 2024 йил 24 мартдаги 19-U сонли, СамДТУ хузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 24 мартдаги 9-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: иш натижалари даволаш самарадорлигини аниқроқ баҳолаш ва ногиронликни камайтириш ва ижтимоий мослашувни оширишга ёрдам берадиган шахсий ёндашув орқали ревматоид артритли беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ревматоид артритда самарали терапевтик схемаларни танлаш орқали беморларда ремиссияга эришиш имконияти ошган, асоратлар камайган ва касалхонада умумий даволаниш вақти қисқарган. Бунинг натижасида стационарда даволаниш муддати ўртача 4 кунга қисқарганлиги ҳисобига 520000 сўм давлат бюджети (Самарқанд шаҳар кўп тармоқли клиникасида терапия бўлимида 1 кунлик койка пули 130000 сўмни ташкил қилади) маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: самарали терапияни танлаш оркали ремиссияга эришиш имконияти ошган ва 520000 сўм маблағ иқтисод қилишга эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор рематоид артритни модификацияловчи антиревматик препаратлар комбинациясининг таъсир механизмларини чуқурроқ тушуниш учун комбинирланган (адалимумаб 40 мг ва метотрексат 15мг) терапия самарадорлигини прогноз қилиш алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 6-сон оилавий поликлиникасининг 2024 йил 24 мартдаги 19-U сонли, СамДТУ хузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 24 мартдаги 9-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ишнинг натижалари янада самарали комбинацияланган даволаш режимларини белгилаш ва дори воситаларининг таъсир қилиш механизмларини чуқур тушуниш орқали ревматоид артритли беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: терапевтик режимларни оптималлаштириш орқали ревматоид артритни даволаш харажатлари камайган, натижада самарасиз терапевтик воситалар буюрилиши сонини ва юзага келиши мумкин бўлган асоратларни камайтирган. Хулоса: стационарда даволаниш ўртача 4 кунга қисқарганлиги ҳисобига 520000 сўм ва шифохонада ўртача тўрт кунлик дори воситалари учун 340000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Ибрагимов Хасан Исмоиловичнинг «Ревматоид артритда синтетик ва биологик касаллик ўзгартирувчи антиревматик препаратларнинг клиник ва иммунологик самарадорлиги» мавзусида илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 1 мартдаги №1800-сонли ва 2024 йил 16 мартдаги №2275-сонли хатлари юборилган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 4-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи буйича хулоса олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish