Имонқулов Нуриддин Қўшмон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4077
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Кадирова Хадича Тўраевна, иқтисодиёт фанлари доктори профессор;
Турсунов Жаҳонгир Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва таббиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат тиббий суғуртасини жорий этишнинг устувор йўналишларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатда нодавлат тиббий хизматларга бўлган талабнинг ортиши хорижий тиббий хизматларга бўлган талабнинг камайишига таъсир қилиши натижасида мамлакатда валюта оқимининг ижобий қолдиққа эга бўлишига олиб келиши асосланган.
бирламчи тиббиёт ходимларини беморларни даволаш жараёни ва уни олдиндан аниқланишига э'тибор қаратишни белгилаш орқали олдиндан аниқланган симптомлар учун юқори молиявий манфаатдорликни белгилаш таклиф этилган.
аҳолини ёш ва даромад нуқтаи назаридан классификасиялаш орқали тиббий хизматларни натижавий молиялаштириш жорий этиш таклиф этилган.
Тиббий хизматларни жорий, оралиқ ва якуний натижадорлик кўрсаткичлари асосида бюджетдан молиялаштириш орқали соғлиқни сақлаш тизими стратегик мақсадини ифодалаган монетар, номонетар натижаларни акс эттирган механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мамлакатда нодавлат тиббий хизматларга бўлган талабнинг ортиши аҳолининг чўнтак харажатларига пропорционал тарзда бўлиши ва хорижий тиббий хизматларга бўлган талабнинг камайишига таъсир қилиши натижасида мамлакатда валюта оқимининг ижобий қолдиққа эга бўлишига олиб келиши таклифи (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 6 сентябрдаги 06/33-1-18595-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатда тиббий хизматлар бўйича валюта оқимининг ижобий қолдиғи ошиб фискал барқарорликка эришилади.
бирламчи тиббиёт ходимларини беморларни рўйхатга олиш эмас, балки уни даволаниш жараёни ва уни олдиндан аниқланишига э'тибор қаратишни белгилаш орқали олдиндан аниқланган симптомлар учун юқори молиявий манфаатдорликни белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-майдаги ПҚ-183-сонли қарорининг 4-илова 4- ва 11-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 6 сентябрдаги 06/33-1-18595-сон маълумотномаси). Натижада, онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар 2023-йилга нисбатан 10 фоизга ошди.
аҳолини ёш ва даромад нуқтаи назаридан классификасиялаш орқали тиббий хизматларни натижавий молиялаштириш жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарорининг 7-илова 3.18-банди ижросини таъминлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 6 сентябрдаги 06/33-1-18595-сон маълумотномаси). Натижада, тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун харажатларни молиялаштириш 10 фоизга ошди.
Тиббий хизматларни жорий, оралиқ ва якуний натижадорлик кўрсаткичлари асосида бюджетдан молиялаштириш орқали соғлиқни сақлаш тизими стратегик мақсадини ифодалаган монетар, номонетар натижаларни акс эттирган механизми бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сонли фармонининг “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисидаги 1-илова 46-банди ижросини таъминлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 6 сентябрдаги 06/33-1-18595-сон маълумотномаси). Натижада, тиббий хизматларнинг натижа мезонларини доимий баҳолаш ва мониторинг қилиб боришга имконият яратилди.