Ахмуродов Жахонгир Қахрамонович
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Рустамбеков Исломбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Батир Билялович, юридик фанлар доктори, профессор; Саидов Мақсудбек Норбоевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.  
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро ва миллий миқёсда чет эл суд қарорларини тан олиш ва ижро этишга доир муносабатларни ҳуқуқий тартибга солинишини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро арбитраж ва чет эл судларининг қарорларини тан олиш, таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш, мазкур соҳада давлат судлари ваколатларини аниқлаштириш ва рақамлаштириш зарурати асосланган;
фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенсияга (Кишинев, 2002-йил 7-октябр) қўшилиш тўғрисидаги ҳамда мазкур конвенсияга қўшилишнинг ижобий жиҳатлари асосланган;
судни танлаш бўйича битимлар тўғрисидаги 2005-йилги ва Фуқаролик ва тижорат ишлари бўйича чет давлат суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги 2019-йилги Гаага конвенсияларига қўшилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
халқаро арбитраж қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш, шунингдек, бекор қилиш бўйича судларнинг ваколатлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
халқаро арбитраж қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш, шунингдек, бекор қилиш бўйича судларнинг ваколатларига доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 16-майдаги “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-769-сон Қонуни доирасида қўлланган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 27-июндаги 06-13/21-сон хати ва 22-сон далолатномаси). Бу ўзгариш халқаро арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш механизмларини халқаро стандартларга мувофиқ белгиланиши ва амалга оширилишини таъминлаган;
халқаро арбитраж ва чет эл судларининг қарорларини тан олиш, таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш, мазкур соҳада давлат судлари ваколатларини аниқлаштириш ва рақамлаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2018-йил 24-январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 110-моддалари, шунингдек, 291-бобда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 27-июндаги 06-13/21-сон хати ва 22-сон далолатномаси). Бу ўзгариш арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритиш, халқаро арбитраж ёки чет эл судларида кўриб чиқилиши белгиланган, кўрилаётган ёки кўриб чиқилган ишлар бўйича қайта судга мурожаат қилиш даъво аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлишини таъминлаган;
фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенсияга (Кишинев, 2002-йил 7-октябр) қўшилиш тўғрисидаги ҳамда мазкур конвенсияга қўшилишнинг ижобий жиҳатлари ҳақидаги таклифлар “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенсияга (Кишинев, 2002-йил 7-октябр) қўшилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022-йил 9-августдаги 19/2-5/7324-1-сон далолатномаси). Бу ўзгариш Ўзбекистон Республикасининг халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлигини янада кенгайтириш имкониятини таъминлаган;
судни танлаш бўйича битимлар тўғрисидаги 2005-йилги ва Фуқаролик ва тижорат ишлари бўйича чет давлат суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги 2019-йилги Гаага конвенсияларига қўшилиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022-йил 9-августдаги 19/2-5/7324-1-сон далолатномаси). Бу таклиф Ўзбекистон Республикаси судлари қарорларини халқаро миқёсда тан олиниши ва ижро этилиши, халқаро суд ҳамкорлигини кенгайтиришни таъминлаган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish