Торениязов Азизхан Жиенбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Тошқирмон воҳасининг сополлари (мил. авв. ИВ – милодий ИВ асрлар)», 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tar362.
Илмий раҳбар: Искандерова Айсулу Джапбарбергеновна, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд археология институти, DSc.01/10.01.2024.Tar.169/01
Расмий оппонентлар: Матбабаев Бокижон Хошимович, тарих фанлари доктори, профессор; Сайпов Садулла Турсинбаевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Ш. Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қадимги Хоразм кулоллик ҳунармандчилигида сопол ишлаб чиқариш технологияси ва шаклларидаги ўзгаришларни Тошқирмон воҳаси ёдгорликлари сопол мажмуалари тадқиқоти асосида кўрсатиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тошқирмон воҳасининг Акчахонкалъа ва Тошқирмонтепа ёдгорликларида қайд этилган антик даврларга оид бўлган сопол идишлар функсионал вазифасига кўра тасниф қилиниб, икки турга, маиший ва қурилиш турларига ажратилган;
Тошқирмон воҳаси сополлари таҳлили асосида улар технологик жиҳатдан уч услубда; қўл, кулолчилик чархи ва қўл-чархда ясалиши асосланиб, ҳар бир ясалиш услубининг техник-технологик усуллари ажратиб берилдган;
Тошқирмон воҳаси сополлари техник-технологик тадқиқотлари натижасида, қолда ясалган, қол ва чарх ёрдамида, ва кулол чархда ҳосил бўлган сопол идишларни шакиллантиришнинг учта усули аниқланган;
Тошқирмон воҳасидаги қурилиш сополларининг тайёрлаш технологияси ва шакллари тавсифи асосида мазкур ҳудуд аҳолиси қурилиш сополларидан ободонлаштиришда, сув таъминоти ва сув қувури тизимларида антик даврдан фойдаланилганлиги аниқландган;
Мил. авв. ИВ-ИИИ асрларга оид сопол мажмуасига хос боʻлган идишлар, яʼни боʻртма нақшли сувдонлар, шер бошли тутқичли коʻзалар, ритонлар, оʻйилган ва боʻялган безакли хумларнинг ёʻқлиги асосида Тошқирмон воҳасидаги қадимги Хоразм даврининг сопол мажмуасининг қуйи санаси мил.авв. ИИИ аср охири ва мил.авв. ИИ аср бошлари билан саналанган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Тошқирмон воҳаси сополлари (мил. авв. ИВ – милодий ИВ асрлар)” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Тошқирмон воҳаси ёдгорликларидан кўп сонли сопол буюмларни типологик ва хронологик таснифи асосида Тошқирмон воҳасининг кулоллик маҳсулотлари ва Жанубий Орол минтақасининг антик даврдаги кулоллик тарихи ҳақида ишончли тарихий маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси Давлат тарих ва маданият музейи кўргазмасини ёритишда фойдаланилди (Қорақолпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2024 йил 24-апрелдаги 147-сонли маълумотномаси). Натижалар Республиканинг тарихи ва маданий меросини тарг'иботига хизмат қилган.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлардан минтақанинг моддий маданиятини сақлаш ва илмий ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2024 йил 23-апрелда берилган 01-03\04-сонли маълумотномаси). Тарихий-маданий ёндашув асосида сопол буюмларни тадқиқ қилиш жараёнида сопол идишлар тайёрлаш технологияси тўғрисидаги илмий маълумотлар Қадимги Хоразмнинг кулолчилик ишлаб чиқариш жараёнини реконструксия қилиш имконини беради.
Тошқирмонтепа ва Ақчахонқалъа шаҳар харобаси қазишмалари давомида топилган қурилиш сополларига оид илмий хулосалардан ФА-Ф1-Г0001 – “Қорақалпоғистон жаҳон маданиятлари контекстида. Амударёнинг қуйи оқимида шаҳарсозлик ва шаҳар қурилиши маданияти нуқтаи назаридан (2014-2016)” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини ёзишда фойдаланилган (ЎзР ФА ҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 24-апрелдаги 161/1-сонли маълумотномаси). Бу илмий таҳлил натижасида қурилиш сополларининг турлари аниқланиб, улардан, аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштиришда ишлатилганлиги ҳамда Қадимги Хоразм шаҳарсозлигида қурилиш керамикасининг роли борасида хулосалар қилинди.
Тошқирмон воҳасининг сопол буюмларни тадқиқ қилиш Қадимги Хоразмнинг кулолчилик ишлаб чиқариш тарихини ўрганишда ҳамда воҳанинг сопол идишларини техник-технологик ва типологик таҳлил қилиш натижалари “Қуйи Амударё қадимда ва ўрта асрларда, милоднинг дастлабки асрлари – ХИВ аср (моддий маданият масалалари)” (2021-2023) фундаментал лойиҳасининг “Қадимги Хоразм сополлари (Тошқирмон воҳаси материаллари асосида)” деб номланган бўлимини ёзишда фойдаланган. Натижада, сопол буюмларни функционал мақсадга мувофиқ таснифлаш амалга оширилди, сопол идишларни шакллантириш усуллари аниқланди. Олинган натижалар антик даврдаги Хоразмнинг кулолчилик ишлаб чиқариши тўғрисида қўшимча илмий маълумотлар тақдим этилган.