Аханбаев Шоҳзод Улуғ бек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Изен (Кочиа прострата)нинг микрофлораси ва унинг биотехнологик потенсиали», 03.00.12 - Биотехнология  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/В848.
Илмий раҳбар: Исмаилов Зафар Файзуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, ДСc.02/30.12.2019.Б.38.01.
Расмий оппонентлар: Насметова Саодат Мамажоновна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Муродова Сайёра Собировна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли биотопларда ўсган ксерофит Кочиа прострата (Л.) Счрад ўсимлигидан эндофит бактерияларни ажратиб олиш, биологик хусусиятларни аниқлаш ва биотехнологик потенсиалини баҳолашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, турли биотопларида ўсадиган К. прострата ўсимлигининг эндофит бактериялари ажратиб олинган ҳамда фаол эндофит бактерия штаммлари 16С рРНК гени нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида Баcиллус амйлолиқуефаcиенс КоПр101, Баcиллус пумилус КоПр113, Приестиа арябҳаттаи КоПр118, Псеудомонас путида КоПр129, Приестиа эндпҳйтиcа КоПр131 идентификацияланган;
эндофит бактерияларнинг 12,5% НаCл консентрациясига чидамли 36 та изолятлар ажратиб олинган ҳамда 5 та фаол штаммларнинг Р. солани, Ф. охйспорум ва А. алтерната замбуруғларига нисбатан антифунгал хусусиятлари юқори эканлиги аниқланган;
танлаб олинган Б. амйлолиқуефаcиенс КоПр101 штамми биологик фаол моддалар, жумладан, метил-1-бутанол, асетофенон ва тетраметилпиразинни ишлаб чиқиш орқали ўсимликларни ўсиши-ривожланишини стимуллаш ва касалликлардан ҳимоя қилиш механизмларига эгалиги асосланган;
Б. пумилус КоПр113 штамми дрозофила пашшаси Д32 линияси личинкаларининг ривожланишига ижобий, П. путида КоПр129 штамми эса дрозофила пашшаси, чувалчангларнинг Э. андерий ва Э. фетида турлари яшовчанлигига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ксерофит К. прострата ўсимлигидан эндофит бактерияларни ажратиш, идентификациялаш ва биотехнологик потенсиалини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
К. прострата ўсимлигидан ажратиб олинган фаол (Б. амйлолиқуефаcиенс КоПр101, Б. пумилус КоПр113, П. арябҳаттаи КоПр118, П. путида КоПр129, П.эндопҳйтиcа КоПр131) штаммлари 16С рРНК нуклеотидлар кетма-кетлиги Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион (НCБИ) маълумотлар базасида ОН567219, ОН567220, ОН567221, ОН567222, ОН567223 рақамлари билан рўйхатдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 9 январдаги 4/17-9/1-10-6543-сон маълумотномаси). Натижада, маълумотлар базасига киритилган эндофит бактериялар 16С рРНК генини нуклеотидлар кетма-кетлиги улардан филогенетик таҳлил учун дунё миқёсида фойдаланиш имконини берган;
ксерофитлар уруғларини экишдан олдин эндофит бактерия Б. амйлолиқуефаcиенс КоПр101 штаммининг 20% ли бактериал суспензияси билан ишлов бериш орқали агросенозлар яратиш боʻйича тавсиялар Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз давлат ўрмон хўжалигида изен-терескен яйловларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 15 декабрдаги 03-03/3-8212-сон маълумотномаси). Натижада, уруғларга бактериал суспензиянинг ижобий таъсир кўрсатиши орқали ксерофит ўсимликлар 12% гача яшовчанлиги ошиши имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish