Мухаммадов Миркомил Гапир ўлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Футболчи қизларнинг техник-тактик тайёргарлигини оширишда ўйин вазиятини моделлаштириш самарадорлиги”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped1852.
Илмий раҳбар: Мусаев Баҳром Бахтиёрович педагогика фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Атаев Отабек Рахимберганович Педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув машғулот жараёнида ёш футболчи қизларнинг ўйин вазиятларини моделлаштиришга қаратилган техник-тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
футболчи қизларнинг йиллик тайёргарлик босқичларида махсус жисмоний тайёргарликнинг ўйин вазиятларига яқинлаштирилган ўйин хусусиятига эга, юқори интенсивликдаги машқлар ва воситаларни машғулотлар жараёнига сингдириш ҳисобига портловчи куч ва чаққонликни комплекс кўрсаткичларига эга жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш футболчи қизларнинг тайёргарлик жараёнини мусобақа юклаламаларининг шиддати ва меёрларини беш кундан олти кунгача бўлган ҳафталик микроциклларига юклама ҳажми ва давомийлигини инобатга ҳолда оптималлаштириш орқали мусобақа фаолиятидаги мураккаб техник-тактик вазиятларда тезкор ҳужум ҳаракатларини бажариш самарадорлиги оширилган;
футболчи қизларнинг тайёргарлик даврида машғулот юкламаларини ўйин жараёнида вужудга келадиган вазиятларни акс эттирувчи ҳимоя ва ҳужум уюштириш бўйича воситаларни тақсимлаш ва юкламаларни таъсир этиш даражалари бўйича самарадор меъёрий кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ҳисобига аероб, аралаш, анаероб-гликолитик, анаероб-алактат режимидаги машғулотларни турли вариантларда қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш футболчи қизларнинг амплуалари бўйича танлаб йўналтирилган ва мусобақа фаолиятидаги воситаларни, мураккаблик даражаси бўйича ўйин вазиятларига яқинлаштирилган ҳолда моделлаштириш ҳисобига ўйин фаоллиги ва шиддат даражасини баҳолаш тизими такомиллаштирилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Футболчи қизларнинг ўйин вазиятларини моделлаштиришни ҳисобга олган ҳолда техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган методикани амалда қўллаш натижалари асосида:
ёш футболчи қизларнинг йиллик тайёргарлик босқичларида умумий жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида махсус жисмоний тайёргарликнинг икки томонлама ўйин вазиятларига яқинлаштирилган машғулотлар жараёнига сингдириш бўйича таклиф ва тавсиялар “ОКМК” ПФК жамоаси ёш футболчи қизларининг о'қув-машг'улот жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 03-16/1793-сон маълумотномаси). Натижада ёш футболчи қизларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги 12% га, махсус жисмоний тайёргарлиги 14 % га яхшиланган;
ёш футболчи қизларнинг ўйин вазиятини моделлаштирилган машқлар комплексини машғулотлар жараёнида қўллаш ҳисобига йиллик тайёргарликнинг базавий, умумий ва махсус тайёргарлик, тортувчи ва мусобақа олди микротциклларни турлараро тақсимлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Нефтчи футбол жамоаси ёш футболчи қизлар жамоаласининг машғулот жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 03-07/1793-сон маълумотномаси). Натижада вазиятли техник-тактик ҳаракатларни бажариш самарадорлиги 20 % га яхшиланган;
ёш футболчи қизларнинг тайёргарлик даврларида машғулот юкламаларини тақсимлаш асосида ўйин жараёнида вужудга келадиган вазиятларни акс эттирувчи воситаларни ҳимоя ва ҳужум уюштириш бўйича тақсимлаб, юкламаларни таъсир этиш даражалари бўйича аниқ меъёрий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш таклиф ва тавсиялар «Футболда ҳужум ва ҳимоя тактик ҳаракатларини такомиллаштириш» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директорининг 2023-йил 16-сентябрдаги 33/д-сонли буйруғи асосида ЎҚ-0014 рақамли маълумотномаси). Натижада ёш футболчи қизларнинг ўтказилган тажриба асосида тажриба гуруҳининг мусобақа фаолиятидаги комплекс машқлар самарадорлиги 9,4 % га яхшиланган;
ёш футболчи қизларнинг ўқув-машғулот жараёнидаги юкламаларнинг техник–тактик тайёргарликка йўналтирилган меʼёрий кўрсаткичлари такомиллаштирилган ва ўйин вазиятларини моделлаштиришга қаратилган воситаларнинг шиддат зоналари бўйича турли вариантлари «ОКМК» ПФК футболчи қизларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги  03-16/1793-сонли маълумотномаси) Натижада ўтказилган тадқиқот асосида тажриба гуруҳининг мусобақа фаолиятидаги жамоавий техник-тактик ҳаракатлари самарадорлиги 19 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish