Тураев Лазиз Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбар ходимлари компетенсияларини баҳолаш ва уларни ривожлантириш. 22.00.03 – «Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социология».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/S79.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмуродов Мансур Бобомуродович соцология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Йўлдашев Анвар Эргашович, тарих фанлари доктори, профессор. Толибов Абдуғаффор Абдунаби ўғли, социология фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбар ходимлари компетенсияларини баҳолаш тизимини такомиллаштиришга доир илмий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимларнинг тез ўзгарувчан ҳолатларда мақбул позициялар ва компетенсияларига эришишга йўналтирилган кластерли самарали баҳолаш (лавозим пўгоналари бўйича компетенсиялар гуруҳлари) ёндашуви ишлаб чиқилган;
раҳбар ходимларнинг касбий компетенсияларини амалиёт негизида симулятив усул, кўп маротаба кузатиш, имитацион ва виртуал тренинг воситалар ҳамда онлайн платформалар орқали бошқарув маҳоратини оширилиши социологик асосланган;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда рискларни бошқариш, тезкор ва самарали қарор қабул қилиш, стратегик режалаштириш, ижтимоий-сиёсий ва технологик бошқарув компетенсияларининг самарадорлик кўрсаткичларига таъсир даражаси аниқланган;
раҳбар ходимларнинг компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган беш босқичли ижтимоий алгоритми (ижтимоий хавфсизлик, психодиагностика, рискларни бошқариш, мақбул ечим топиш, смарт бошқарув) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбар ходимлари компетенсияларини баҳолаш ва уларни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимларнинг тез ўзгарувчан ҳолатларда мақбул позициялар ва компетенсияларига эришишга йўналтирилган кластерли самарали баҳолаш (лавозим пўгоналари бўйича компетенсиялар гуруҳлари) ёндашувининг  оптимал вариантлари ишлаб чиқилганлиги соҳа ривожида ўзининг ижобий самарасини бериши аниқланган, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимларнинг компетенсияларини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларининг самарадорлик жиҳатлари такомиллаштиришда фаойдаланилган.  (Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосарининг 2023-йил 25-ноябрдаги 5/4/30-3508-сон сонли маълумотномаси). Натижада баҳолаш яндашуви асосида ходимларнинг компетенсиялари баҳоланиб, уларнинг фаолият самарадорлигини оширишга эришилган;
раҳбар ходимларнинг касбий компетенсияларини амалиёт негизида симулятив усул ёрдамида кўп маротаба кузатиш, имитацион ва виртуал тренинг воситалар ҳамда онлайн платформалар орқали бошқарув маҳоратини оширилиши социологик асослантирилишига эришилган, шу  билан биргаликда  ФВВ раҳбар ходимлари бошқарув ва касбий компетенсияларини баҳолаш механизмининг самарали усуллари такомиллаштиришда фодаланилган. (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг 2023-йил 10-майдаги 36/2-973-сон маълумотномаси). Натижада раҳбар ходимларнинг бошқарув ва касбий компетенсияларини самарали баҳолаш имкониятини  бериши билан биргаликда, назарий-методологик ва илмий-амалий жиҳатдан самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
раҳбар ходимларнинг компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган беш босқичли ижтимоий алгоритми (ижтимоий хавфсизлик, психодиагностика, рискларни бошқариш, мақбул ечим топиш, смарт бошқарув) ишлаб чиқилиб амалиётда фойдаланилган. (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус вазифалар бўйича Республика қутқарув маркази 2023-йил  5-июндаги 6/2-1163-сон маълумотномаси). Натижада тизимда раҳбар ходимларнин стратегик режалаштириш, ижтимоий-сиёсий ва технологик бошқарув компетенсияларининг самарадорлик кўрсаткичларига  эришишилган.
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда рискларни бошқариш, тезкор ва самарали қарор қабул қилиш, стратегик режалаштириш, ижтимоий-сиёсий ва технологик бошқарув компетенсияларининг самарадорлик кўрсаткичларига таъсир даражасини аниқлаш амалиётида фойдаланилган. (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус вазифалар бўйича Республика қутқарув маркази 2023-йил  5-июндаги 6/2-1163-сон маълумотномаси). Натижада тизимда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига мослаштирилган ҳолда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда рискларни бошқариш, тезкор ва самарали қарор қабул қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish