Рахмонқулов Жонибек Муротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналари фаолиятини инновациялар асосида самарали ривожлантириш йўллари», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt1566
Илмий маслаҳатчи: Хусаинов Равшан Рахимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Саматов Ғаффор Аллакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саиткамолов Мухаммадхўжа Собирхўжа ўғли иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология иниститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўмир саноат корхоналарининг инновацион фаолияти самарадорлигини ошириш йўлларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яшил иқтисодиётга кўра кўмир саноатини жадал ривожлантиришда энергия тежамкор технологиялар асосида асосий воситаларни модернизациялаш, маҳсулотлар турларини (коалин, чинни-фаянс саноати учун хом ашё, органик ўғитлар, брикетланган кўмир) кенгайтириш, экологик хавфсиз, қуйи навли ёқилғилар қўнғир кўмир ва сланес бўйича замонавий технологияларни қўллашнинг устуворлиги асосланган;
кўмир қазиб чиқариш ҳажмини маҳсулот қазиб чиқариш жараёнида ПЕСТЕЛ моделига кўра мақбуллаштириш, инновацион технологияларни жорий қилишда 6 та элементлар таркибини тўлиқ танлаш асосида ишлаб чиқариш қувватларидан тўлароқ фойдаланиш негизида ошириш асосланган;
кўмир саноатида инновацион технологияларни қўллаш фаолият унумдорлигини белгиловчи асосий омиллиги асосланиб, корхоналарнинг инновацион салоҳиятини даражали (юқори, ўрта, паст) баҳолаш, инновацион салоҳиятни устувор ривожлантириш йўналишларини асослаш ва шунга кўра инновацион фаолиятни рағбатлантириш бўйича таклиф ва режалар ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги асосаланган
инновацион фаолият самарадорлигини оширишни эътиборга олган ҳолда Ангрен кўмир кони корхонасини ривожлантиришнинг 2023-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналари фаолиятини инновациялар асосида самарали ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
яшил иқтисодиётга кўра кўмир саноатини жадал ривожлантиришда энергия тежамкор технологиялар асосида асосий воситаларни модернизациялаш, маҳсу-лотлар турларини (коалин, чинни-фаянс саноати учун хом ашё, органик ўғитлар, брикетланган кўмир) кенгайтириш, экологик хавфсиз, қуйи навли ёқилғилар қўнғир кўмир ва сланес бўйича замонавий технологияларни қўллашнинг устуворлиги таклифи “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан ишлаб чикариш амалиётга жорий қилинган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2023 йил 18 декабрнинг 01-13/772-сонли маълумотномаси). Таклиф “Ўзбеккўмир” АЖ харажатларини муқобиллаштириш ҳисобига ҚҚСсиз даромад кўрсаткичи 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 3,7%га ошириш учун муайян даражада хизмат қилган;
кўмир қазиб чиқариш ҳажмини маҳсулот қазиб чиқариш жараёнида ПЕСТЕЛ моделига кўра мақбуллаштириш, инновацион технологияларни жорий қилишда 6 та элементлар таркибини тўлиқ танлаш асосида ишлаб чиқариш қувватларидан тўлароқ фойдаланиш негизида ошириш бўйича таклиф Ангрен кўмир кони корхонаси амалиётига жорий қилинга (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2023 йил 18 декабрдаги 01-13/772-сонли маълумотномаси). Таклиф корхонанинг иқтисодий самарадорлигини 2022 йилга нисбатан 2023 йилда 2.8 %га ва ишлаб чиқариш қувватини 2022 йилга нисбатан 2023 йилда 2.8 %га оширишга муайян даражада хизмат қилган;
кўмир саноатида инновацион технологияларни қўллаш фаолият унумдор-лигини белгиловчи асосий омиллиги асосланиб, корхоналарнинг инновацион салоҳиятини даражали (юқори, ўрта, паст) баҳолаш, инновацион салоҳиятни устувор ривожлантириш йўналишларини асослаш ва шунга кўра инновацион фаолиятни рағбатлантириш бўйича таклиф ва режалар ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ангрен кўмир кони корхонаси амалиётига жорий илинган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2023 йил 18 декабрдаги 01-13/772-сонли маълумотномаси). Таклиф инновацион ривожланиш ҳолатини объектив баҳолаш, мақсадли чора-тадбирларни истиқбол мақсадларга кўра шакллантириш имконият-ларини кенгайтиришга ҳамда корхона ишлаб чиқариш самарадорлигини (рентабеллик асосида) 3,3 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
инновацион фаолият самарадорлигини оширишни эътиборга олган ҳолда Ангрен кўмир кони корхонасини ривожлантиришнинг 2023-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф мазкур корхона фаолиятини истиқболда ривожлантиришни асослашда фойдаланилган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2023 йил 18 декабрдаги 01-13/772-сонли маълумотномаси). Таклиф Ангрен кўмир кони корхонасининг ички имкониятларидан самарали фойдаланиш ва инновацион чора-тадбирларга кўра истиқболда ишлаб чиқаришдаги фойда ҳажмини 3,2 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қитлган.