Адилчаев Баҳадир Полатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ жойларда агротуризмни ривожлантириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ва 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2111.
Илмий раҳбар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мирзаев Батир Жиенбаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ жойларида агротуризмни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистоннинг бой табиати, маданий мероси ва тарихий-археологик мажмуаларининг агротуристик самарадорлигини оширишда устувор даражада қишлоқлар экзотик обектларини (гужум тераклар, тутзорлар, жийдазорлар, ҳовузлар ва б.) паспортлаштириш ва уларни мақсадли туристик маршрутларга киритиш ва чорвачилик, балиқчилик, овчилик билан шуғулланувчи уйларни агротуризм хизматларига жалб қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
агротуризмни самарали ташкил қилишда қишлоқ меҳмон уйларини жадал ташкил қилиш, бир кундан ортиқ хизмат кўрсатишни йўлга қўйишда аҳоли яшаш тарзига кўра туристик маршрутларни ишлаб чиқиш, туробектларга элтувчи йўллар бўйида хизмат кўрсатиш инфратузилмаларини ДХШ негизида ривожлантириш каби механизмлар асосланган;
соҳани ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий омиллари, ички захира ва имкониятлар, шарт-шароитлар ҳамда агротуризмни истиқболда ривожлантиришга кўра минтақанинг жанубий, марказий ва шимолий туманларида жойлашган фермер хўжаликларида агротуризм хизматларини жадал ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақанинг ўзига хос маданияти ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденсиясига кўра агротуризм турлари ва шаклланишининг ўзаро боғлиқлиги асосида агротуризм ассосиасиясини ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида агротуризмни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар:
Қорақалпоғистоннинг бой табиати, маданий мероси ва тарихий-археологик мажмуаларининг агротуристик самарадорлигини оширишда устувор даражада қишлоқлар экзотик обектларини (гужум тераклар, тутзорлар, жийдазорлар, ҳовузлар ва б.) паспортлаштириш ва уларни мақсадли туристик маршрутларга киритиш ва чорвачилик, балиқчилик, овчилик билан шуғулланувчи уйларни агротуризм хизматларига жалб қилишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг иш фаолиятида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 24-майдаги №03-12-17-3265-сон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармасининг 2024-йил 8-январдаги 0109/04-19-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлар агротуризмни самарали ривожлантириш баробарида меҳмон уйлари фаолиятини мақсадли ташкил қилиш бўйича кўникмаларни ошириш, оилалар турмуш шароитини яхшилаш, агротуризмни оммалаштириш имкониятларини кенгайтириш, ҳудудлар инфратузилмасини мувофиқ ҳолда ривожлантиришга муайян даражада хизмат қилган;
агротуризмни самарали ташкил қилишда қишлоқ меҳмон уйларини жадал ташкил қилиш, бир кундан ортиқ хизмат кўрсатишни йўлга қўйишда аҳоли яшаш тарзига кўра туристик маршрутларни ишлаб чиқиш, туробектларга элтувчи йўллар бўйида хизмат кўрсатиш инфратузилмаларини ДХШ негизида ривожлантиирш каби механизмлардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан истиқболда туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 24-майдаги 03-12-17-3265-сон ҳамда Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024-йил 9-январдаги 01/03-15-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф хорижий тажриба (Тунис, Россия, ХХР ва б.)дан самарали фойдаланиш, қишлоқ жойларида ва табиий-рекреацион ҳудудлар атрофида янги туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ишлари самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
соҳани ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий омиллари, ички захира ва имкониятлар, шарт-шароитлар ҳамда агротуризмни истиқболда ривожлантиришга кўра минтақанинг жанубий, марказий ва шимолий туманларида жойлашган фермер хўжаликларида агротуризм хизматларини жадал ташкил қилиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан истиқболда туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурини ишлаб чиқишда ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 24-майдаги 03-12-17-3265-сон ва Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2024-йил 8-январдаги 01/10-01-сон маълумотномалари). Таклифлар минтақанинг жанубий, марказий ва шимолий туманларида фермер хўжаликлари имкониятларини туристик ишлаб чиқаришга жалб қилган ҳолда агротуризм хизматлари ҳажмини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
минтақанинг ўзига хос маданияти ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденсиясига кўра агротуризм турлари ва шаклланишининг ўзаро боғлиқлиги асосида агротуризм ассоциациясини ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан истиқболда туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 24-майдаги 03-12-17-3265-сон, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024-йил 9-январдаги 01/03-15-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф қорақалпоқ миллий маданияти, урф-одатларини қамраб олган бахшилар фестивали ва миллий тўйлар каби тадбирларни ташкил қилишда эътиборга олиниши хорижий туристлар оқимининг ортишига муайян даражада хизмат қилган.