Хомиджонов Умиджон Толибжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон мактаб таълими тизимида инсон капиталини ривожлантиришнинг социологик таҳлили» 22.00.03 – «Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2023.2.PhD/S106.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хусанова Хайринисо Тайировна социология фанлари доктори (DSc), доцент
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор Умаров Абсалом Адилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор Ҳайитов Ойбек Эшбоевич
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда мактаб таълими тизимини такомиллаштириш имкониятларини социологик тадқиқ этиш орқали инсон капиталини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
анъанавий ёндашувга хос, ёдлашга йўналтирилган фабрикача таълим технологиялари ўрнига, ўқувчиларда мантиқий тафаккур ва танқидий фикрлашни шакллантирувчи шахсга йўналтирилган феноменологик таълим моделини қўллашнинг самарадорлиги ва афзалликлари социологик асослантирган;
мактаб таълимини комплекс ривожлантиришда ваколатли бошқарув тизимини қўллаш орқали таълим сифатини оширишга ва таълим сифатини баҳоловчи халқаро рейтингларда Ўзбекистонни эгаллаб турган позициясини яхшилашга эришилиши илмий далиланган;
ўқувчиларга таълим беришда самарали мулоқот қобилиятлари, креатив фикрлаш, (ижодий яратувчанлик) ташабускорлик, вақтни бошқариш, медиа саводхонлик, натижадорлик, мослашувчан тафаккур каби замонавий компетенсияларни шаклантирувчи янги таълим методларини смарт технологиялар орқали мактаб ўқув дастурларига сингдириш инсон капиталини ривожлантиришга эришилиши асосланган;
давлат тасаруфидаги мактаблар, хусусий ва Президент мактабларининг таълим методикалари орқали интеграцияланиши, мактаб таълимида инсон капиталини ривожлантиришга эришилиши социологик асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. анъанавий ёндашувга хос, ёдлашга йўналтирилган фабрикача таълим технологиялари ўрнига, ўқувчиларда мантиқий тафаккур ва танқидий фикрлашни шакллантирувчи шахсга йўналтирилган феноменологик таълим моделини қўллашнинг самарадорлиги ва афзалликлари социологик асослантирганлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг фаолиятига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг 2023-йил 17 август- даги 04-02/3-787-сонли далолатномаси). Натижада замонавий компетенсияларни ўргатиш имконини берган;
мактаб таълимини комплекс ривожлантиришда ваколатли бошқарув тизимини қўллаш орқали таълим сифатини оширишга ва таълим сифатини баҳоловчи халқаро рейтингларда Ўзбекистонни эгаллаб турган позициясини яхшилашга эришилиши илмий далиланганлигидан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 5 июндаги 4-13-21-1530 сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифалар, янги замон кадрларини тайёрлаш, ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш, таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг мукаммал таълим олишини таъминлашга доир вазифаларини самарали амага оширишга хизмат қилган;
ўқувчиларга таълим беришда самарали мулоқот қобилиятлари, креатив фикрлаш, (ижодий яратувчанлик) ташабускорлик, вақтни бошқариш, медиа саводхонлик, натижадорлик, мослашувчан тафаккур каби замонавий компетенсияларни шаклантирувчи янги таълим методларини смарт технологиялар орқали мактаб ўқув дастурларига сингдириш инсон капиталини ривожлантиришга эришилиши асосланганлиги “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Ўзбекистон фуқароларининг қадрият мезонлари ва тамойиллари” мавзусида ўтказилган чуқурлаштирилган интервю шаклидаги социологик сўровда фойдаланилган. (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 2023-йилнинг 14 июнидаги 04/00-417-сон далолатнома). Натижада ушбу лойиҳа доирасида фойдаланилган социологик тадқиқотлар сўровномаси ёшларда ХХИ асрга ҳос бўлган замонавий компетенсияларни шакллантиришга оид саволлар билан бойитилган ва унинг натижалари таҳлилий маълумотлар базасини шакллантиришга хизмат қилган.
давлат тасаруфидаги мактаблар, хусусий ва Президент мактабларининг таълим методикалари орқали интеграцияланиши, мактаб таълимида инсон капиталини ривожлантиришга эришилиши социологик асослантирилганлиги Ўзбекистон Республикаси Камбағаликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг фаолиятига татбиқ қилинган. (Ўзбекистон Республикаси камбағаликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023-йил 24 июндаги 01/00-04/08-5541-сонли далолатнома). Натижада Республика ва ҳудудларда ўқув-амалиёт машғулотларини мониторинг қилишга қаратилган баҳолаш тизими давлат ва нодавлат ташкилотларининг фаолиятида функсионал вазифаларини масъулият билан бажариш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жорий этишда манбаа сифатида хизмат қилган.