Бойматов Фарҳоджон Зиёдқўзи ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм йўналиши Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим омили сифатида”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётинг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.2.PhD/Ss190.
Илмий раҳбар: Қўчқоров Ваҳоб Ҳошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02.
Расмий оппонентлар: Касимова Назокат Анваровна, сиёсий фанлар доктори профессор; Назаров Насриддин Атақулович , сиёсий фанлар доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризм йўналишининг ривожланиши орқали унинг давлат ташқи сиёсатининг муҳим омилига айланиши, халқаро ва миллий муносабатлар тизимидаги аҳамиятини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг чуқур ўйланган, очиқ, прагматик ва конструктив ташқи сиёсати натижасида қўшни давлатлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани, “Марказий Осиё руҳи” ўзаро сиёсий ишонч муҳити ҳамда минтақанинг халқаро субект сифатидаги ўрни ва жозибадорлиги мустаҳкамланиб бораётганлиги “Марказий Осиё туризм хаби”ни яратиш учун асос бўлиши исботланган;
жаҳон сиёсий майдонидаги беқарор ва стратегик мавҳум вазият, минтақаларда содир бўлаётган турли низо ва ихтилофлар, савдо урушлари оқибатида протексионизм кучайиб, янги-янги тўсиқларнинг пайдо бўлиши ва глобал хавфсизлик институтлари фаолиятидаги қарама-қаршиликларнинг туризмга кўрсатадиган салбий ва эҳтимолий таъсиридан келиб чиқиб, “Халқаро туризм экспертлар кенгаши”ни ташкил этиш зарурати асослаб берилган.   
Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги анъанавий шериклар ва бошқа яқин хорижий ҳамкор давлатлар билан туризм соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, икки ва кўп томонлама туризм дипломатияси самарадорлигини ошириш ҳамда миллий туризм брендини яратишга қаратилган сиёсий стратегик вазифалар асосида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва элчихоналарида “Туризм атташеси” лавозимини жорий қилиш таклифи далилланган.
хорижда истиқомат қилаётган ўзбек ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг миллий туризмни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишдаги фаол сай-ҳаракатларларини кучайтириш, хорижий сайёҳлар ва ватандошлар ўртасида дўстлик, маданий-дипломатик мулоқот кўпригини мустаҳкамлаш мақсадида ватандошлар ва рақамли туризм Миллий дастурини яратиш лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мазкур диссертация тадқиқоти бўйича олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилганлигини тасдиқловчи қуйидаги хулосалар олинган:
Ўзбекистон Республикасининг чуқур ўйланган, очиқ, прагматик ва конструктив ташқи сиёсати натижасида қўшни давлатлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани, “Марказий Осиё руҳи” ўзаро сиёсий ишонч муҳити ҳамда минтақанинг халқаро субект сифатидаги ўрни ва жозибадорлиги мустаҳкамланиб бораётганлиги “Марказий Осиё туризм хаби”ни яратиш учун асос бўлиши исботланган ҳамда Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги анъанавий шериклар ва бошқа яқин хорижий ҳамкор давлатлар билан туризм соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, икки ва кўп томонлама туризм дипломатияси самарадорлигини ошириш ҳамда миллий туризм брендини яратишга қаратилган сиёсий стратегик вазифалар асосида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва элчихоналарида “Туризм атташеси” лавозимини жорий қилиш таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси туристик хизматларини сегментациялаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2021-йил 6-октябрдаги 05-12-01-4448-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон туристик хизматлари бозорини сегментациялаш жараёни имкониятлари кенгайган;
жаҳон сиёсий майдонидаги беқарор ва стратегик мавҳум вазият, минтақаларда содир бўлаётган турли низо ва ихтилофлар, савдо урушлари оқибатида протексионизм кучайиб, янги-янги тўсиқларнинг пайдо бўлиши ва глобал хавфсизлик институтлари фаолиятидаги қарама-қаршиликларнинг туризмга кўрсатадиган салбий ва эҳтимолий таъсиридан келиб чиқиб, “Халқаро туризм экспертлар кенгаши”ни ташкил этиш зарурати асослаб  берилган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос манба вазифасини ўтамоқган ҳамда ушбу тадқиқот хулосалари партия фаолиятидаги долзарб масалаларни самарали ҳал этишга ёрдам бериши ҳисобга олинган ҳолда амалиётда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясининг 2021-йил 29-сентябрдаги 01 27/733-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистоннинг туризм сиёсати ва унинг трансчегаравий маданий алоқаларни ривожлантиришдаги фаолияти қўшни давлатлар билан интеграциялашуви йўналишларини диверсификация қилинган ва унинг умуминтақавий модернизациялашган платформасининг жорий қилиши келгусида Ўзбекистон туризмини тараққий этишида катта ахамият касб этади;
хорижда истиқомат қилаётган ўзбек ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг миллий туризмни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишдаги фаол саъй-ҳаракатларларини кучайтириш, хорижий сайёҳлар ва ватандошлар ўртасида дўстлик, маданий-дипломатик мулоқот кўпригини мустаҳкамлаш мақсадида ватандошлар ва рақамли туризм Миллий дастурини яратиш  таклифидан Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг ўз фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021-йил 26-ноябрдаги 14-07-2160-сонли маълумотномаси). Натижада Қўмитанинг хорижий мамлакатлар билан дўстона халқаро маданий-маърифий алоқаларни йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли ривожлантириш мавзусидаги учрашувлари, тадбирлари, илмий-амалий конференциялари ва семинарларини ташкил этишда хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish