Алижонов Иброхимжон Рустамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.14 “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Yu836.
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.07.2024.Yu.74.03 қошидаги Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Турғунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Шарипов Санжар Собирович, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий хулоса, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, конситусиявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни тақазо этганда, оммавий тартибсизликларни олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек фавқулотда ҳолат даврида ҳуқуқий режимни таъминлаш мақсадида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини зарур бўлган доирада чеклаши мумкинлиги Конституцияда белгиланиши лозимлиги асослантирилган;
шахсларнинг ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқи фақат қонуний асосларга кўра фавқулотда ҳолат даврида конситусиявий тузумни ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган доирада Конституцияга асосан чекланиши мумкинлиги асослаб берилган;
маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси обектларида ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ушбу обектлардаги ишчи ходимлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш, кўрикдан ўтказиш вазифаларини Қўриқлаш бўлинмаларининг хизмат мажбуриятларига киритиш лозимлиги асослантирилган;
кўчаларда, майдонларда, истироҳат боғларида, ҳиёбонларда, бозорларда, шунингдек оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларда фуқароларнинг хавсизлигини таъминлаш, потенсиал таҳдидларни олдини олиш, хавф-ҳатарларни минималлаштириш мақсадида Қўриқлаш-патрул хизмати нарядига жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини юклаш лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг конститусиявий-ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ, конситусиявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан бирга жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш учун зарур бўлган доирада чекланиши мумкинлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Конститусиясининг 21-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 19-сентябрдаги 04/2-09/3574-сон далолатномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг конститусиявий-ҳуқуқий асосларини яратилишига хизмат қилган.
шахсларнинг ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқини фақат жамоат тартини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш зарурати туфайли чеклаш мумкинлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Конститусиясининг 33-моддаси тўртинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 19-сентябрдаги 04/2-09/3574-сон далолатномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши шахсларнинг ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга оид ҳуқуқини тартибга солинишида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ижтимоий муносабатлар ҳам инобатга олинишига хизмат қилган.
маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси обектларини қўриқлашни ташкил этишда Қўриқлаш бўлинмаларининг фаолиятига обектларда бўлган ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш, ишчи ходимлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш, кўрикдан ўтказиш вазифаларини киритиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 11-апрелдаги ПҚ-155-сон Қарори билан тасдиқланган “Маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси обектларини қўриқлашни ташкил этиш тўғрисида”ги Йўриқноманинг 5-банди 2 ва 3-хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024-йил 7-июндаги 5079/Б-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши Қўриқлаш бўлинмаларининг маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси обектларида жамоат хавфсизлиги таъминлаш соҳасидаги ваколатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишига хизмат қилган;
Қўриқлаш-патрул хизмати нарядига кўчаларда, майдонларда, истироҳат боғларида, ҳиёбонларда, бозорларда, шунингдек оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 27-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг қўриқлаш-патрул хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 565-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 27-банди 3 ва 4-хатбошиларини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024-йил 1-июндаги 4914/Б-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизматининг жамоат хавфсизлиги таъминлашдаги ролини ҳуқуқий жиҳатдан оширишга хизмат қилган.