Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Феруза Ахмаджоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гексен изомерлари асосида кислородли ва азотли бирикмалар олиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/K57.

Илмий раҳбар: Максумова Ойтўра Ситдиковна, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Магрупов фарход Асадуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: гексен изомерлари асосида кислород ва азот сақловчи бирикмаларни олиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Шўртан газ-кимё мажмуасининг гексен изомерлари таркиби ва физик-кимёвий хоссалари аниқланган;

ажратиб олинган индивидуал олефинларнинг формальдегид билан реакцияси асосида тўйинмаган спиртлар олинган;

акрил ва сирка кислоталар асосида янги мураккаб эфирлар олиш жараёнлари, этерификация жараёнига ва ҳосил бўлувчи мураккаб эфирларнинг хусусиятига ҳарорат ва олефинлар табиатининг таъсири аниқланган;

олефин углеводородлари ва монохлорсирка кислота асосида олинган изогексилмонохлорацетатни учламчи аминлар билан кватернизация реакцияси ёрдамида тўртламчи аммоний тузларининг олиниш жараёни аниқланган;

олинган маҳсулотлар коррозияга қарши ингибиторлар ва мойларнинг қовушқоқлик индексини оширувчи қўшимчалар сифатида ишлатилиши исботланган;

гексен изомерлари асосида кислородли ва азотли бирикмалар олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Гексен изомерлари билан акрил кислотанинг этерификация реакциялари ёрдамида мураккаб эфирлар олиш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

акрил кислота гексил эфирлари олиш усулига Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (№IAP 05426, 2017й.). Натижада қовушқоқлик индексини оширувчи янги присадка олиш имконини берган;

гексен изомерлари асосида олинган коррозия ингибиторлари «Maxam-CHIRCHIQ» AЖда амалиётга жорий этилган («Maxam-CHIRCHIQ» AЖнинг 2018 йил 15 августдаги
20-2/227-сон маълумотномаси). Натижада хориждан олиб келинадиган коррозия ингибиторларини 15%га камайтириш имконини берган;

гексен изомерлари асосида кислородли ва азотли бирикмалар олиш технологияси «Навоиазот» АЖда «2019-2022 йилларда амалиётга жорий этиш режаси»га киритилган («Oʻzkimyosanoat» AЖнинг 2018 йил 5 июндаги 01/3-2349/А-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида коррозия ингибиторларини ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish