Алимов Жалолиддин Усмонхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Простата бези саратонида коморбид урологик патологиянинг кузатув терапиясига мультидисциплинар ёндашув» 14.00.14 – Онкология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2PhD/Tib3649.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: простата бези саратонида гиперфаол қовуқ синдроми бўлган беморларда даволаш натижалари ва ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
простата бези саратонида “фаол қовуқ синдромини” даволашда андроген депривацион терапия жисмоний машқлар билан сийдиқ қопи қониқарли қискариши ҳисобига қўлланиши асосланган;
простата бези саратони комплекс терапияда урофлоуметрик ва цистометрик параметрларлар динамикаси асосида 3 босқичли терапия қўлланиши исботланган;
простата бези саратони даволашда 2 даражадаги тана вазни индекси ва паст жисмоний харакатланиши, кимётерапия таъсири чекланиши хисобига салбий прогностик омиллар эканлиги исботланган;
простата бези саратони даволашда урофлуометрик ва цистометрик кўрсаткичларнинг динамикаси асосида тизимли депривацион ва иммуно таргет терапияни қўллаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Простата бези саратонида коморбид урологик патологиянинг кузатув терапиясига мультидисциплинар ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: простата бези саратонида “фаол қовуқ синдромини” даволашда андроген депривацион терапия жисмоний машқлар билан сийдиқ қопи қониқарли қискариши ҳисобига қўлланиши асосланган; Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали 19.06.2024-йилдаги 65-сонли буйруги билан амалиётга жорий этилган  (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 5-сон гувоҳномаси). Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали 19.06.2024-йилдаги 7- сонли буйруги билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 5-сон гувоҳномаси)  Ижтимоий самарадорлиги: давонинг самарадорлигини ва ушбу тоифадаги беморларнинг энг яхши даволаш натижаларини таъминлаш учун терапевтик чораларни янада кузатиш ва созлаш зарурлигини кўрсатади. 6 ойлик терапиядан кейинги маълумотларни дастлабки натижалар ва қисқа муддатлардан кейинги натижалар билан таққослаб, иккала гуруҳдаги симптомлар даражасида сезиларли яхшиланишни қайд этишимиз мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: тўлиқ бўшанмаслик аломатлари бўлмаган беморларнинг улуши  1-гуруҳда 36,9% дан 53,8% гача ва 2-гуруҳда 23,6% дан 36,4% гача ўсди. Ушбу натижалар терапиянинг ушбу тоифадаги беморларда уродинамик бузилишлар белгиларига давомли ва ижобий таъсирини кўрсатади. Хулоса: маълумотларни таҳлил қилиш назорат гуруҳи ва қовуқнинг гиперфаол терапиясиз андроген деприватив терапия  гуруҳига нисбатан асосий гуруҳ беморларида простата ўзига хос антигени  даражасининг сезиларли даражада пасайишини кўрсатди. Шунингдек, асосий гуруҳдаги беморларда простата ҳажмининг сезиларли пасайиши кузатилди, бу қўлланиладиган комплекс терапиянинг юқори самарадорлигини кўрсатади.
иккинчи илмий янгилик: простата бези саратони комплекс терапияда урофлоуметрик ва цистометрик параметрларлар динамикаси асосида 3 босқичли терапия қўлланиши исботланган; Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали 19.06.2024-йилдаги 65-сонли буйруги билан амалиётга жорий этилган  (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 5-сон гувоҳномаси). Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали 19.06.2024-йилдаги 7- сонли буйруги билан амалиётга жорий этилган  . (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 5-сон гувоҳномаси)  Ижтимоий самарадорлиги: простата бези саратони ва қовуқнинг гиперфаол синдроми бўлган беморларда терапия бошланишидан олдин ва 1, 3 ва 6 ойлик терапиядан сўнг урофлоуметрик параметрларни ўрганиш урологик тизимнинг дастлабки функционал ҳолатини барча гуруҳларда солиштириш мумкинлигини кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: маълумотлар урологик кўрсаткичларни узоқ муддатли мониторинг қилиш муҳимлигини ва вақт ўтиши билан терапия натижаларининг самарадорлиги ва барқарорлигини баҳолаш учун кейинги тадқиқотлар зарурлигини таъкидлайди.Умуман олганда, тадқиқот даволаш самарадорлигини баҳолашда урофлоуметрик параметрларни таҳлил қилиш ва ушбу ҳолатлардаги беморларга индивидуал ёндашувларни ўрнатиш муҳимлигини кўрсатди. Простата бези саратони ва қовуқ гиперфаол бўлган беморларда уродинамик параметрларни ўрганиш доирасида уретрал функцияни, детрузор фаоллигини ва пешоб чиқариш тизимининг умумий функциясини ҳар томонлама баҳолаш амалга оширилди. .Хулоса: Натижалар простата бези саратони ва гиперфаол қовуқли беморларда уродинамик баҳолаш муҳимлигини ва даволаш самарадорлигини мониторинг қилиш учун унинг аҳамияти катта эканлигини кўрсатди.
учинчи илмий янгилик: простата бези саратони даволашда 2 даражадаги тана вазни индекси ва паст жисмоний харакатланиши, кимётерапия таъсири чекланиши хисобига салбий прогностик омиллар эканлиги исботланган; Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали 19.06.2024-йилдаги 65-сонли буйруги билан амалиётга жорий этилган  (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 5-сон гувоҳномаси). Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали 19.06.2024-йилдаги 7- сонли буйруги билан амалиётга жорий этилган  . (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 5-сон гувоҳномаси)  Ижтимоий самарадорлиги қовуқ гиперфаоллиги ва простата бези саратони бўлган беморларда терапия самарадорлигига таъсир қилувчи прогностик омилларнинг чуқур таҳлили келтирилган. Тадқиқот тана массаси индекси, ҳамроҳ касалликларнинг ҳолати, беморнинг турмуш тарзи (шу жумладан чекиш ва алькогол истеъмол қилиш), ўсманинг локализацияси, Т ва N тизимига мувофиқ саратон босқичи, Глиссон шкаласи каби параметрларни ҳисобга олган ҳолда мултифакториал ёндашувни, шунингдек, бир қатор урологик ва цистометрик кўрсаткичларни ўз ичига олади. Иқтисодий самарадорлиги: таҳлил шуни кўрсатдики, юқори Тана вазни индекси, ҳамроҳ касалликларнинг мавжудлиги (айниқса, жигар, юрак-қон томир ва эндокрин тизимлар касалликлари), кам ҳаракат ҳаёт тарзи, чекиш ва алькогол истеъмол қилиш каби ҳолатлар даволашда ижобий динамикага эришиш имкониятини камайтиришга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Хулоса: Ушбу кўрсаткичларни актуаллаш ҳар бир беморнинг индивидуал прогностик омилларини ҳисобга олган ҳолда терапевтик стратегияларни эрта модификация қилиш имкониятини беради.
тўртинчи илмий янгилик: простата бези саратони даволашда урофлуометрик ва цистометрик кўрсаткичларнинг динамикаси асосида тизимли депривацион ва иммуно таргет терапияни қўллаш асосланганлиги простата бези саратони даволашда урофлуометрик ва цистометрик кўрсаткичларнинг динамикаси асосида тизимли депривацион ва иммуно таргет терапияни қўллаш асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: RECIST мезонлари бўйича баҳолаш (ўсманинг тўлиқ регрессияси, ўсманинг қисман регрессияси, жараённинг стабилизацияси ва прогрессияланиши) назорат гуруҳлари билан таққослаганда асосий гуруҳда танланган терапевтик ёндашувнинг юқори самарадорлигини тасдиқлади. Шу билан бирга, асосий гуруҳда ўсманинг тўлиқ регрессиясининг сезиларли миқдори қайд этилди, бу даволашда комбинацияланган ёндашувнинг афзаллигини кўрсатади.Бу тадқиқотлар медикаментоз даволаш, жисмоний машқлар ва зарур бўлса, Андроген деприватив терапияни ўз ичига олган комплекс даволашни жорий этиш, простата бези саратони ва қовуқ гиперфаоллиги синдромини даволаш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш мумкин деган гипотезасини тасдиқлайди. Нафақат простата ўзига хос антигени  даражасининг пасайиши ва простата ҳажмининг кичрайиши, балки беморларнинг умумий соғлиғининг яхшиланиши ҳам кузатилди. Иқтисодий самарадорлиги: персоналлашган терапевтик стратегияларни ишлаб чиқиш учун янги истиқболларни таклиф қилган ҳолда, простата бези саратони ва қовуқ гиперфаоллигини даволаш якунлари бўйича прогностик омиллар комплекс таъсирини тушунишга муҳим ҳисса қўшади. Бу беморнинг аҳволини баҳолаш ва даволаш усулларини танлашга комплекс ёндашув муҳимлигини таъкидлайди ва бу касалликнинг прогнозини сезиларли даражада яхшилайди ва энг самарали тиббий аралашувни таъминлайди. Хулоса: Мукамалашган терапия простата бези саратони ва қовуқ гиперфаоллиги бўлган беморларда урологик функцияларга сезиларли ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлайди ва бу урологик амалиётда самарали даволаш протоколлари ва стратегияларини ишлаб чиқиш учун асос яратади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish