Оразимбетов Шинғисбек Амирбек улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганиш мотивациясини оширишда ўқиш материалларида маданиятлараро ёндашувни қўллаш (умумий ўрта таълим мактаблари 8-қорақалпоқ синфлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5117.
Илмий раҳбар: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Малохат Эргашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бабаниязова Наргиза Полатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганиш мотивациясини оширишда ўқиш материалларида маданиятлараро ёндашувни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилини ўқитишда мотивациянинг аҳамияти ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини ривожлантиришда ташкилий-педагогик функсиялар маданиятлараро ёндашувни қўллаш орқали мотивацияли ва мақсадли фаолиятда эргономик шароитларга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмасини шакллантириш мазмуни инглиз тили дарсларида пре-реадинг (оқишдан олдин), wҳиле-реадинг (ўқиш давомида) ва пост-реадинг (ўқишдан кейин) босқичларининг яхлитлигини бевосита ҳисобга олиш мантиғига “Препаре” дарслигининг асосий жиҳатларини инобатга олган ҳолда директ, сажестопедия ва Майкл Вест методларининг чет тилларини ўқиш кўникмаси даражалари билан интеграциялаш сабабли устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ўқиш кўникмасини шакллантириш жараёни инглиз тили тўгарак машғулотларида маданиятлараро ўқиш саводхонлигини Ҳеджнинг ўқиш кўникмаси мақсадларига ва скимминг, сcаннинг, интенсив, экстенсив сингари ўқиш стратегияларини қўллашни ривожлантиришга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишга бўлган мотивациясини ошириш методикаси ўқиш материалларининг герменевтик жиҳатлари билан уларнинг трансформациясининг интегративлигини инглиз тили тўгарак машғулотлари ва дарсларида ситуатив ва квалитатив қўлланилишини таъминлашга қаратилган матнлар тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганиш мотивациясини оширишда ўқиш материалларида маданиятлараро ёндашувни қўллаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
инглиз тилини ўқитишда мотивациянинг аҳамияти ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини ривожлантиришда ташкилий-педагогик функсиялар маданиятлараро ёндашувни қўллаш орқали мотивацияли ва мақсадли фаолиятда эргономик шароитларга устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида бажарилган Европа иттифоқининг Эрасмус+дастури 585845-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” (2016-2021-йй.) мавзусидаги халқаро лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 11-сентябрдаги 02-07-3711/04-сон далолатномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида ўқиш кўникмасини ўқитиш ва унга оид методлар мотивацион хусусиятларни ўрганишга шароит яратилган;
умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмасини шакллантириш мазмуни инглиз тили дарсларида пре-реадинг (оқишдан олдин), wҳиле-реадинг (ўқиш давомида) ва пост-реадинг (ўқишдан кейин) босқичларининг яхлитлигини бевосита ҳисобга олиш мантиғига “Препаре” дарслигининг асосий жиҳатларини инобатга олган ҳолда директ, сажестопедия ва Майкл Вест методларининг чет тилларини ўқиш кўникмаси даражалари билан интеграциялаш сабабли устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоқ давлат университетида ПЗ-20170930309 “Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожига таъсири масаласи” (2017-2020-йй.) мавзусидаги илмий-амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 11-сентябрдаги 02-07-3711/04-сон далолатномаси). Натижада, инглиз тилини ўқитишда маданиятлараро ёндашувнинг ўзига хосликлари билан танишиш имкони яратилган;
ўқувчиларнинг ўқиш кўникмасини шакллантириш жараёни инглиз тили тўгарак машғулотларида маданиятлараро ўқиш саводхонлигини Ҳеджнинг ўқиш кўникмаси мақсадларига ва скимминг, сcаннинг, интенсив, экстенсив сингари ўқиш стратегияларини қўллашни ривожлантиришга устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялардан “Препаре Реадинг (улıwма орта билимлендириw мектеплери 8-классларı ушıн)” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Республика таълим марказининг 2023-йил 3-майдаги 58-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчилар ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишга мотивациялашига эришилди, хусусан, ўқитувчилар ўқиш материалларини қайта ишлашда маданиялараро ёндашув тамойилларини қўллашда амалий андозага эга бўлиб, тўгарак дарсларида қўлланиш усулларини ишлаб чиқишга эришилган;
ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишга бўлган мотивациясини ошириш методикаси ўқиш материалларининг герменевтик жиҳатлари билан уларнинг трансформациясининг интегративлигини инглиз тили тўгарак машғулотлари ва дарсларида ситуатив ва квалитатив қўлланилишини таъминлашга қаратилган матнлар тизимини ишлаб чиқишга доир тавсиялардан Нукус давлат педагогика институтида бажарилган 78/14-сон “Қарақалпақстан Республикасıнıń Б2 дáрежели студентлери ушıн оффлайн режиминде мобил қосıмша ҳáм веб-сайт ислеп шıǵıw” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 11-сентябрдаги 02-07-3711/04-сон далолатномаси). Натижада, инглиз тили тўгарак ишларини ташкиллаштириш самарадорлиги ошган.