Муйдинов Асилбек Адхам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият тараққиётида маърифатли инсон сенсуалистик қарашларининг ижтимоий-фалсафий моҳияти” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal984
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ғаниев Баходиржон Садикжонович фалсафа фанлар доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Абдулазизов Абдувохид Хабибуллаевич Социология фанлари номзоди, в.б. профессор, Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович  Фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Этакчи ташкилот: Наманган мухандислик технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият тараққиётида маърифатли инсон сенсуалистик қарашларининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий инсонпарварлик парадигмасида инсоннинг шахсий қиёфаси ахлоқий рационализм ғояларига асосланиши орқали жамият тараққиётининг маданий- маърифий динамикаси ва инсон қарашларининг детерминистик жиҳатларида сенсуалистик ёндашув устувор эканлиги асосланган;
жамият тараққиётида маърифатнинг устувор аҳамияти Палмернинг эпистомологик (факт, реаллик ва обектив каби) тасвир хусусиятлари таъсирида ижтимоий муносабатлар барқарорлигини таъминлаб, шахсда коммуникативлик, ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириши очиб берилган;
жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шахс онгида миллий қадриятларнинг герменевтик ёндашувлари, замонавийликнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, эркинлик ва ижодкорлик руҳини ривожлантириш сенсуалистик қарашларнинг эмоционал (ирода, ният, истак) элементлари эканлиги исботланган;  
жамиятнинг маъанавий қиёфасини акс этувчи (маданият, маърифат, интеллект, ахлоқ) омиллар, кишиларда инновацион фикрлаш ва маънавий фаолликни ошириш механизмларини ривожлантириб, социумда инклюзив ўзгаришларга самарали таъсир этувчи парадигмалар эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Жамият тараққиётида маърифатли инсон сенсуалистик қарашларининг ижтимоий-фалсафий моҳияти бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
замонавий инсонпарварлик парадигмасида инсоннинг шахсий қиёфаси жамиятда инсон қарашларининг детерминистик жиҳатларида сенсуалистик ёндашув устувор эканлиги асосланган; “маърифатли жамиятда – маъ рифатли инсон” сенсуалистик қарашлар сенергетик моҳиятинининг заруратига оид янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 31-августдаги 349-сон маълумотномаси). Натижада, ахлоқий рационализм ғояларига асосланиш, жамият маърифий қиёфасининг маданий динамикаси маънавий муҳитни барқарорлаштиришда шахс маънавиятини анʼанавий ва замонавий қадриятлар уйғунлигини ривожланишига хизмат қилган;
жамият тараққиётида маърифатни устуворлиги шахснинг ўз-ўзини ташкиллаштири воситаси сифатида маънавий дунёқарашини сенсуалистик қарашлар билан ривожлантириш хусусиятлари оид янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати – либерали демократик партияси сиёсий кенгаш ижроий қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати – либерали демократик партияси сиёсий кенгаш ижроий қўмитасининг 2023-йил 27-сентябрдаги №01-27/-294-сон маълумотномаси). Натижада жамият ҳаётида шахснинг инсонийлик парадигмасида эпистомологик тасвирнинг деконструктив хусусиятлари ижтимоий муносабатлар барқарорлигини таъминлаб шахсда коммуникативлик, ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириши очиб беришга хизмат қилган;
жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш асосида шахс онгида миллий қадриятларнинг герменевтик ёндашувлари, инсон сенсуалистик қарашларининг ноосферада замонавий тамойилларини ижтимоий-маданий жиҳатдан қиёсий хусусият эканлигига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар жамиятга ижтимоийлашиб бораётган ижтимоий гуруҳ сифатида мавжуд сиёсий қадриятларни бевосита қандай бўлса шундайлигича ўзлаштириши (трансмиссия), сиёсат субʼектларининг манипулятив таъсири воситасида уларни устувор деб англаши, ўз ижтимоий мансублигидан келиб чиқиб сиёсий меʼёрлар ва қадриятларга конформистик мослашиши, сиёсий қадриятларни намойиш этишига қараб оладиган мукофотлар ёки жазолар билан сиёсий қадриятларни сингдириши, сиёсий воқеликни мустақил кузатиши ва ўз манфаатлари ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб маълум бир сиёсий қадриятлар контекстида ўзини индентификация қилишига оид тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 3-октябрдаги №1-17-21-2752-сон далолатномаси). Натижада, замонавийликнинг мазмун-моҳияти, эркинлик ва ижодкорлик руҳини олиб кирувчи сенсуалистик қарашларнинг эмоционал (ирода, ният, истак) элементлари эканлигини очиб беришга хизмат қилган;
жамиятнинг маъанавий қиёфасини акс этувчи (жисмоний, касбий, интеллектуал лаёқатлилик) омиллар кишиларда инновацион фикрлашни ривожлантириш “маърифатли жамиятда - маърифатли инсон” сенсуалистик қарашлар сенергетик моҳиятинининг заруратига оид хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати – либерали демократик партияси сиёсий кенгаш ижроий қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати – либерали демократик партияси сиёсий кенгаш ижроий қўмитасининг 2023-йил 27-сентябрдаги №01-27/-294-сон маълумотномаси). Натижада, партия фаолиятидаги мафкуравий масалаларни самарали ҳал этишга, ижтимоий фаолликни ошириш механизмларини такомиллаштиришга самарали таъсир этувчи ақлий парадигмаларни аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish