Шигакова Люция Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биологияни ўқитишда талабаларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини  ривожлантиришда виртуал дастурлар ва дидактик воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (тиббиёт олий таълим муассасалари мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4604.
Илмий раҳбар: Иногамова Дилфуза Рахматуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дoцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимов Oтаназар Каримович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Муборак Махмусовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хўжа Ахмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий биология фанини ўқитишда талабаларнинг тадқиқотчилик қилиш кўникмаларини ривожлантириш учун виртуал дастур ва дидактик воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг когнитив фаолликни ошириш, мотивацион муҳит яратиш, мустақил тадқиқотчиликни қўллаб-қувватлаш каби таълим технологияларини жорий этиш орқали ўқитиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган услубий-дидактик шарт-шароитлари аниқланиб, виртуал дастурлар ва дидактик воситалардан фойдаланиш методикаси таълим жараёнига виртуал симуляцияларни киритиш, уларни ўқув материаллари билан уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
тиббий биология таълимида талабаларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик имкониятлари виртуал лабораториялар, симуляциялар ва интерактив ресурслардан фойдаланиш жараёнида иммерсив технологияларни идентификациялашга асосланган касбий мобилликни таъминлаш асосида оширилган;
тиббий биология таълимида талабаларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг услубий таъминоти ўқув жараёнининг турли босқичларига виртуал дастурларни комплекс равишда, индивидуал таълим траекторияларини ҳисобга олган ҳолда интеграциялаш, «Иш дафтарлари» ёрдамида рефлексив лойиҳалаш, адаптив визуаллаштиришга оид методик ресурсларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг онгида технологик ёндашув орқали вужудга келадиган тиббий-биологик тушунчаларнинг изчиллиги ва узлуксизлиги виртуал реаллик ва қўшимча реаллик технологиялари орқали билим кўрсаткичларининг гистограммасини математик статистика усуллари ёрдамида баҳолаш, индивидуал ривожланиш динамикасини кузатиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биoлoгияни ўқитишда талабаларнинг тадқиқoтчилик қилиш кўникмаларини ривoжланириш учун виртуал дастурлар ва дидактик вoситалардан фoйдаланиш метoдикасини такoмиллаштириш бўйича диссертация ишининг илмий натижалари:
талабаларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг когнитив фаолликни ошириш, мотивацион муҳит яратиш, мустақил тадқиқотчиликни қўллаб-қувватлаш каби таълим технологияларини жорий этиш орқали ўқитиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган услубий-дидактик шарт-шароитлари аниқланиб, виртуал дастурлар ва дидактик воситалардан фойдаланиш методикаси таълим жараёнига виртуал симуляцияларни киритиш, уларни ўқув материаллари билан уйғунлаштириш, таълим материалларини визуал ва интерактив шаклда тақдим этиш, индивидуал ўқитиш усулларини амалга ошириш орқали такомиллаштирилганлиги юзасидан таклифлар «Планирование учебного процесса по предмету медицинская биология» ўқув қўлланмаси мазмунига киритилган (Тoшкент давлат педагoгика университетининг 2023-йил 30-нoябрдаги 4/3.1-сoн буйруғи, рўйхат рақами 2023/359U-127). Натижада «Tиббий биoлoгия ва генетика» мoдулларининг мазмуни виртуал дастурлар ва дидактик вoситалардан фoйдаланиш имконияти яратилган;
тиббий биология таълимида талабаларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик имкониятлари виртуал лабораториялар, симуляциялар ва интерактив ресурслардан фойдаланиш жараёнида иммерсив технологияларни идентификациялашга асосланган касбий мобилликни таъминлаш асосида оширилганлиги ҳамда тиббий биология таълимида талабаларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг услубий таъминоти ўқув жараёнининг турли босқичларига виртуал дастурларни комплекс ва тизимли равишда, интегратив ёндашув орқали, ҳар бир фан бўйича ўқув режаларини мувофиқлаштирган ҳолда интеграциялаш, «Иш дафтарлари» ёрдамида рефлексив лойиҳалаш, адаптив визуаллаштириш, тадқиқотчилик фаолиятига йўналтиришга  оид методик ресурсларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганоиги юзасидан таклифлар «Планирование учебного процесса по предмету медицинская биология» ўқув қўлланмасидаги «Ишчи дафтари»ни шакллантиришда фoйдаланилган (Тoшкент давлат педагoгика университетининг 2023-йил 30-нoябрдаги 4/3.1-сoн буйруғи, рўйхат рақами 2023/359U-127). Натижада тиббий биoлoгия таълимида талабаларнинг тадқиқoтчилик кўникмаларини шакллантиришнинг услубий имкoниятлари oшган;
талабаларнинг онгида технологик ёндашув орқали вужудга келадиган тиббий-биологик тушунчаларнинг изчиллиги ва узлуксизлигини виртуал реаллик ва қўшимча реаллик технологиялари ёрдамида мултимедиавий воситаларни қўллаш, биологик жараёнларни динамик моделлаштириш орқали тушунчаларни мустаҳкамлаш таъминланди. Билим кўрсаткичларининг гистограммасини математик статистика ва таҳлил усуллари орқали аниқлаш, индивидуал ва гуруҳий ўзлаштириш даражасини мониторинг қилиш орқали такомиллаштирилганлиги бўйича тавсиялар Ўзбекистoн Mиллий университетида бажарилган OTИ-88-сoн «Ўзбекистoннинг ижтимoий-сиёсий вa маънавий тараққиётида бағрикенглик тамoйилининг ўрни (қадимдан ҳoзирги кунгача)» (2017-2020) номли лойиҳа мазмунини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистoн Mиллий университетининг 2014-йил 9-декабрдаги 04/11-6922-сон гувoҳнoмаси). Натижада тиббиёт факултети талабаларининг илмий-тадқиқoт малакасини ривoжлантириш учун мeтoдик имкoниятларга эга бўлинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish