Бабаханова Динара Сафиуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида сут бези касалликлари ультратовуш скринингини ташкил этишни такомиллаштириш» 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент; 14.00.19 – Клиник радиология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2. PhD/Tib1934.
Илмий раҳбарлар: Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Мамадалиева Яшнар Мамасолиевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарипова Мадина Каримовна, тиббиёт фанлари доктори; Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: соғлиқни сақлашни бирламчи бўғини даражасида ўз-ўзини текшириш ҳамда ультратовуш текширувини қўллаган ҳолда аёллардаги сут бези саратонини эрта ташхислаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлиқни сақлаш бирламчи бўғин муассасаларида сут бези саратонини эрта ташхислаш мақсадида аёлларнинг ўз-ўзини текшириш усули, скрининг ультратовуш текшируви, рентгеномомамография йўли билан текшириш тартиби такомиллаштирилган;
бирламчи бўғин муассасаларида скрининг текширувида сут бези саратонини дастлабки босқичлар аниқлаш ва хавф гуруҳларини шакллантиришда ўсманинг морфологияси, ўлчамлари ва беморнинг ёшидан қатъи назар, беморлар ўз-ўзини текширишда ультратовуш текширувлардан фойдаланиш самарадорлиги исботланган;
ультратовушли усулнинг фақат базавий В-тартибида қўллашнинг паст кўрсаткичларида, сут безининг кичик хажмли ўчоқларининг ўлчамларини хавфлилик жараёни тавсифини аниқлаштириш учун допплерография ва соноэластография усулларини қўллаш заруриатининг ўрни исботланган;
сут безининг диффуз ва ўчоқли касалликлари ҳамда саратонини кичик ўлчамларини ташхислашдаги рангли допплер билан қиёсий аспектда, хавфли ўсмалардаги патологик қон айланишини юқори аниқлик билан эрта ташхислашга имкон берувчи SMI фаолиятининг самарадорлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида сут бези касалликлари ультратовуш скринингини ташкил бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: соғлиқни сақлаш бирламчи бўғин муассасаларида сут бези саратонини эрта ташхислаш мақсадида аёлларнинг ўз-ўзини текшириш усули, скрининг ультратовуш текшируви, рентгеномаммография йўли билан текшириш тартиби такомиллаштирилганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят филиали 2023 йил 26 июлдаги 232-Қ-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали 2023 йил 4 июлдаги 61а-И-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 8 августдаги 2-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биринчи марта сут бези саратонини эрта ташхислаш мақсадида аёлларнинг ўз-ўзини текшириш усули соғлиқни сақлаш бирламчи бўғин муассасаларида, скрининг ультратовуш текшируви, рентгеномаммография йўли билан текшириш тартиби такомиллаштирилганлиги сабабли ташхислаш тартиби яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда биринчи бор аёлларда сут бези саратонини эрта ташхислаш мақсадида уларнинг ўз-ўзини текшириш усули соғлиқни сақлаш бирламчи бўғин муассасаларида, скрининг ультратовуш текшируви, рентгеномаммография йўли билан текшириш тартиби такомиллаштирилганлиги сабабли ташхислаш тартиби яхшиланганлиги туфайли давлат бюджетидан сарф харажатларни 15%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: биринчи бор Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш бирламчи бўғин муассасаларида сут бези саратонини эрта ташхислаш мақсадида аёлларнинг ўз-ўзини текшириш усули, скрининг ультратовуш текшируви, рентгеномаммография йўли билан текшириш тартиби такомиллаштирилганлиги сабабли ташхислаш тартиби яхшиланганлиги туфайли давлат бюджетидан сарф харажатларни 15%га иқтисод қилиш ва сут безининг хавфли ўсмалари аниқланиш даражасини 9,8%га яхшилаши туфайли беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: бирламчи бўғин муассасаларида скрининг текширувида сут бези саратонини дастлабки босқичлар аниқлаш ва хавф гуруҳларини шакллантиришда ўсманинг морфологияси, ўлчамлари ва беморнинг ёшидан қатъи назар, беморлар ўз-ўзини текширишда ультратовуш текширувлардан фойдаланиш самарадорлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят филиали 2023 йил 26 июлдаги 232-Қ-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали 2023 йил 4 июлдаги 61а-И-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 8 августдаги 2-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биринчи бор бирламчи бўғин муассасаларида скрининг текширувида сут бези саратонини дастлабки босқичлар аниқлаш ва хавф гуруҳларини шакллантиришда ўсманинг морфологияси, ўлчамлари ва беморнинг ёшидан қатъи назар, беморлар ўз-ўзини текширишда ультратовуш текширувлардан фойдаланиш самарадорлиги исботланганлиги сабабли беморларда юзага келиши мумкин бўлган диагностик хатоларнинг олдини олиш ва беморларда рухий зўриқишни камайтириш орқали ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бирламчи бўғин муассасаларида скрининг текширувида сут бези саратонини дастлабки босқичлар аниқлаш ва хавф гуруҳларини шакллантиришда ўсманинг морфологияси, ўлчамлари ва беморнинг ёшидан қатъи назар, беморлар ўз-ўзини текширишда ультратовуш текширувлардан фойдаланиш самарадорлиги исботланганлиги сабабли беморларда юзага келиши мумкин бўлган диагностик хатоларнинг олдини олиш ва беморларда рухий зўриқишни камайтириш орқали ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги сабабли давлат бюджетидан сарф харажатларни 20%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: бирламчи бўғин муассасаларида скрининг текширувида сут бези саратонини дастлабки босқичлар аниқлаш ва хавф гуруҳларини шакллантиришда ўсманинг морфологияси, ўлчамлари ва беморнинг ёшидан қатъи назар, беморлар ўз-ўзини текширишда ультратовуш текширувлардан фойдаланиш самарадорлиги исботланганлиги сабабли беморларда юзага келиши мумкин бўлган диагностик хатоларнинг олдини олиш сабабли давлат бюджетидан сарф харажатларни 20%га иқтисод қилишга, диагностик хатоларни камайтириш ва беморларда рухий зўриқишни камайтириш орқали ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ультратовушли усулнинг фақат базавий В-тартибида қўллашнинг паст кўрсаткичларида, сут безининг кичик хажмли ўчоқларининг ўлчамларини хавфлилик жараёни тавсифини аниқлаштириш учун допплерография ва соноэластография усулларини қўллаш заруриатининг ўрни исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят филиали 2023 йил 26 июлдаги 232-Қ-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали 2023 йил 4 июлдаги 61а-И-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 8 августдаги 2-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ультратовушли усулнинг фақат базавий В-тартибида қўллашнинг паст кўрсаткичларида, сут безининг кичик хажмли ўчоқларининг ўлчамларини хавфлилик жараёни тавсифини аниқлаштириш учун допплерография ва соноэластография усулларини қўллаш заруриатининг ўрни исботланганлиги натижасида беморларда ўсма олди касалликларини ва касалликни хавфлилик даражасини эрта босқичларда аниқлаш ва рухий зўриқишларни олдини олиш орқали уларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: биринчи марта ультратовушли усулнинг фақат базавий В-тартибида қўллашнинг паст кўрсаткичларида, сут безининг кичик хажмли ўчоқларининг ўлчамларини хавфлилик жараёни тавсифини аниқлаштириш учун допплерография ва соноэластография усулларини қўллаш заруриатининг ўрни исботланганлиги натижасида беморларда ўсма олди касалликларини ва касалликни хавфлилик даражасини эрта босқичларда аниқлаш ва рухий зўриқишларни олдини олиш орқали уларнинг хаёт сифатини яхшилаши ҳисобига иқтисодий харажатларни 2,1 мартага камайтириш имконини берди. Хулоса: тавсия этилган ультратовушли усулнинг фақат базавий В-тартибида қўллашнинг паст кўрсаткичларида, сут безининг кичик хажмли ўчоқларининг ўлчамларини хавфлилик жараёни тавсифини аниқлаштириш учун допплерография ва соноэластография усулларини қўллаш заруриатининг ўрни исботланганлиги натижасида беморларда ўсма олди касалликларини ва касалликни хавфлилик даражасини эрта босқичларда аниқлаш ҳисобига иқтисодий харажатларни 2,1 мартага камайтириш, ва рухий зўриқишларни олдини олиш орқали уларнинг хаёт сифатини яхшилаш ва стационар беморларда ётоқ кунларини 1-2 кунга қисқартириш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: сут безининг диффуз ва ўчоқли касалликлари ҳамда саратонини кичик ўлчамларини ташхислашдаги рангли допплер билан қиёсий аспектда, хавфли ўсмалардаги патологик қон айланишини юқори аниқлик билан эрта ташхислашга имкон берувчи SMI фаолиятининг самарадорлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят филиали 2023 йил 26 июлдаги 232-Қ-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали 2023 йил 4 июлдаги 61а-И-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 8 августдаги 2-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: биринчи марта рангли допплер билан қиёсий аспектда, хавфли ўсмалардаги патологик қон айланишини юқори аниқлик билан эрта ташхислашга имкон берувчи SMI фаолияти сут безининг диффуз ва ўчоқли касалликлари ҳамда саратонини кичик ўлчамларини ташхислашдаги самарадорлигининг исботланганлиги ушбу усулни тадқиқот усули сифатида қўллаш мумкинлиги тасдиқланди ва беморларда хавфли ўсмаларни эрта босқичларда ташхислаш орқали уларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: сут безининг диффуз ва ўчоқли касалликлари ҳамда саратонини кичик ўлчамларини ташхислашдаги рангли допплер билан қиёсий аспектда, хавфли ўсмалардаги патологик қон айланишини юқори аниқлик билан эрта ташхислашга имкон берувчи SMI фаолиятининг самарадорлиги исботланганлиги, ушбу усулларни алтернатив қўллаш ва беморларда хавфли ўсмаларни эрта босқичларда ташхислаш орқали уларнинг хаёт сифатини яхшилаш орқали иқтисодий харажатларни 22%га камайтириш имконини берди. Хулоса: тавсия этилган рангли допплер билан қиёсий аспектда, хавфли ўсмалардаги патологик қон айланишини юқори аниқлик билан эрта ташхислашга имкон берувчи SMI фаолияти сут безининг диффуз ва ўчоқли касалликлари ҳамда саратонини кичик ўлчамларини ташхислашдаги самарадорлигининг исботланганлиги ушбу усулларни алтернатив қўллаш ва беморларда хавфли ўсмаларни эрта босқичларда ташхислаш орқали уларнинг хаёт сифатини яхшилаш орқали иқтисодий харажатларни 22%га камайтириш ва стационар беморлар шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартириш, беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган ва маблағлар иқтисод қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish