Нажмиддинов Беҳзод Манноновичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда сиёсий партиялар фаоллигини ошириш жараёнида илғор хориж тажрибасини қўллаш имкониятлари”, 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ss378
Илмий раҳбар: Бўтаев Усмонжон Хайруллаевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Якубов Бахтиёр Султонназирович, сиёсий фанлар доктори (DSc); Бекзод Жамиев сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори PhD, доцент; Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва  назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
дунёдаги етакчи мамлакатлар сиёсий партиялари фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш орқали уларнинг тажрибасини мамлакатимиз сиёсий партиялари фаолиятига татбиқ этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
барқарор тараққиётни таъминлашда сиёсий партиялар фаолиятининг самарадорлиги умумеътироф этилган (ҳисобдорлик, инклюзивлик, репрезентативлик, инноваторлик) тамойилларнинг жорий қилиниш даражаси ошиб бориши жамиятнинг ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий негизлари такомиллашувига ва уларнинг амалий намоён бўлишига хизмат қилиши асосланган;
жамиятнинг сиёсий партияларга бўлган эҳтиёжи ва зарурарти бошланғич партия ташкилотларининг реал ҳамда обектив ҳолатдан келиб чиққан партия фаолиятининг самарали маҳаллий стратегияларни ишлаб чиқиш фаолияти билан корреляцион боғлиқ эканлиги консептуал жиҳатдан асослаб берилган;
сиёсий партияларнинг легитимлиги уларнинг ўз электорати манфаатларини ифодалаган дастурларини жамият, давлат ижтимоий-сиёсий тараққиётидаги муаммоларни оптимал, самарали ҳал этишга қаратилган реал амалий эчимлари билан боғланганлиги далилланган;
глобал ўзгаришлар шароитида сиёсий партиялар ўз стратегик тараққиёт мақсадларини амалга оширишга қодир бўлган кадрларни саралаш, танлаш, уларда зарур компетенсияларни ривожлантириш, вакиллик ва ижро ҳокимияти органларига тавсия этиб бориш амалиёти уларнинг ўзаро рақобати такомиллашуви билан бирга жамият аъзоларининг маънавий-мафкуравий тафаккурини ошишига хизмат қилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Етакчи мамлакатлар сиёсий партиялари фаолияти ва уларнинг илғор тажрибасини мамлакатимиз сиёсий партиялари фаолиятига татбиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
барқарор тараққиётни таъминлашда сиёсий партиялар фаолиятининг самарадорлиги умумеътироф этилган (ҳисобдорлик, инклюзивлик, репрезентативлик, инноваторлик) тамойилларнинг жорий қилиниш даражаси ошиб бориши жамиятнинг ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий негизлари такомиллашувига ва уларнинг амалий намоён бўлишига хизмат қилишига оид хулосалардан 2022-йил 8-августда қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонунини л3-моддаси биринчи қисмини шакллантиришда ҳамда такомиллаштиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг 2023-йил 11-апрелдаги 02/4-46-сонли далолатномаси). Натижада жамиятда сиёсий партияларнинг фаолиятини такомиллашувига, хусусан, партия электорати олдида ҳисобдорлик принципини такомиллашиб бориши асосида аҳолининг сиёсий партияларга нисбатан ишонч даражасини юксалишига хизмат қилган;
жамиятнинг сиёсий партияларга бўлган эҳтиёжи ва зарурарти бошланғич партия ташкилотларининг реал ҳамда обектив ҳолатдан келиб чиққан партия фаолиятининг самарали маҳаллий стратегияларни ишлаб чиқиш фаолияти билан корреляцион боғлиқ эканлиги консептуал асослари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастури “1.1. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демолратлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”даги вазифаларга мос келади (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2023-йил 3-апрелдаги 02/02-16-сонли маълумотномаси). Натижада сиёсий партияларга самарали маҳаллий стратегиялар ва дастурларни ишлаб чиқиш имконини берган ҳамда ушбу дастурлар жамият, давлат ижтимоий-сиёсий тараққиётидаги муаммоларни оптимал, самарали ҳал этишга қаратилган реал амалий эчимларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.
сиёсий партияларнинг легитимлиги уларнинг ўз электорати манфаатларини ифодалаган дастурларини жамият, давлат ижтимоий-сиёсий тараққиётидаги муаммоларни оптимал, самарали ҳал этишга қаратилган реал амалий эчимлари билан хулосалардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасидаги 3-бандини ижро этилишида фойдаланилди (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023 йил 14 мартдаги 5-100-сонли маълумотномаси). Мазкур хулосалар партиянинг Ўзбекистон Респуликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан қонунчилик нормаларини мониторинг қилиш ва тегишли хулосаларни шакллантиришга хизмат қилган.
глобал ўзгаришлар шароитида сиёсий партиялар ўз стратегик тараққиёт мақсадларини амалга оширишга қодир бўлган кадрларни саралаш, танлаш, уларда зарур компетенсияларни ривожлантириш, вакиллик ва ижро ҳокимияти органларига тавсия этиб бориш амалиёти уларнинг ўзаро рақобати такомиллашуви билан бирга жамият аъзоларининг маънавий-мафкуравий тафаккурини ошишига хизмат қилиши билан таклифлар Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциясида Давлат дастурининг "л.л. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, ма'навий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор ё'налишлари"да қўлланилган (Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциясининг 2023 йил 12 апрелдаги 18/05-53-сонли маълумотномаси). Натижада глобал ўзгаришлар шароитида сиёсий партиялар ўз стратегик тараққиёт мақсадларини амалга оширувчи  кадрларни саралаш, танлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish