Темирхўжаева Одинахон Нажмиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гипертония касалликларини халқ табобати билан даволаш учун товарлар олиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/К855.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғли кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Ваҳобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Маматқулова Сурайё Абдусаматовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: зира, ялпиз, ажгон, жамбил, кийикўт ўсимликлари асосида гипертония касаллигини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш, ҳамда уларни кимёвий таркибини аниқлаш асосида ТИФ ТН бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Асбосим” озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги 61 та макро- ва микроелементлар миқдори индуктив боғланган плазмали оптик эмиссион спектометрия усулида аниқланиб, улар орасида На, К, Cа, П, Мг, Ал, Фе, Cу, Ср, Зн, Мн каби ҳаётий зарур элементларнинг миқдори бошқаларга нисбатан юқори эканлиги исботланган;
“Асбосим” озиқ-овқат қўшилмаси таркибида қон босимини туширишга ёрдам берувчи витамин C миқдори бошқа шу типдаги витаминларга нисбатан юқори эканлиги, ҳамда сувда эрувчан витаминлар миқдори C˃ПП˃Б2˃Б6˃Б9˃Б2 тартибда камайиб бориши ЮССХ усули ёрдамида аниқланган;
“Асбосим” озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги углеводлар миқдори аниқланганда, сувда эрувчан углеводлар миқдорий жиҳатдан спиртда эрувчи углеводлар, пектин моддалар ва гемиселлулозаларга нисбатан юқори эканлиги исботланган;
“Асбосим” озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги умумий оқсил миқдори 19,4% ни ташкил этиши, ҳамда унинг 63,7% и глютелинлар, 46,3% и эса албуминлар эканлиги кимёвий анализ ёрдамида аниқланган;
“Асбосим” озиқ-овқат қўшилмаси таркибида қон таркибидаги токсинлар ва тромб ҳосил қилувчи моддаларни парчалаш хусусиятига эга бўлган рутин, кверсетин, дигидрокверсетин, лютеолин, ҳамда кам сонли ўсимликлар таркибида учрайдиган, дюретик хусусиятли сенерозид, салидрозид каби полифеноллар мавжуд эканлиги ЮССХ усули ёрдамида исботланган;
Гипертония билан касалланган ва юрак фаолияти анормал беморларни даволаш бўйича олиб борилган клиник тадқиқотлар натижасида “Асбосим” озиқ-овқат қўшилмасининг гипертония касаллигини даволаш ҳамда юрак фаолиятини яхшилаш хусусиятига эга эканлиги аниқланган.
“Асбосим” озиқ-овқат қўшилмаси ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси қоидалари бўйича, кимёвий таркиби асосида, шифобахш, табиий озиқ-овқат қўшилмаси сифатида синфланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зира, ялпиз, ажгон, жамбил, кийикўт ўсимликлари асосида гипертония касаллигини даволаш хусусиятига эга бўлган табиий озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқиш, кимёвий таркибини аниқлаш ва синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Асбосим” озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан рухсатнома олинган (№001397, 2022 й., Ўзбекистон Республикаси Миллий Сертификатлаш тизимининг 2021 йилдаги мувофиқлик сертификати). Натижада, зира, ялпиз, ажгон, жамбил, кийикўт ўсимликлари асосида табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган;
“Асбосим” озиқ-овқат қўшилмасига ТИФ ТН бўйича “зира, жамбил, ялпиз, кийикўт ўсимликлари асосида тайёрланган, таркибида ментол, лютионин, рутин, дигидрокверсетин, сенерозид, салидрозид бирикмаларини сақлаган табиий озиқ-овқат қўшилмалари, дори воситаси эмас” учун – 1212 30 150 2 рақами божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2024 йил 20 июндаги 17/05-24-1186-сон маълумотномаси). Натижада, шу каби озиқ-овқат қўшилмаларини экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.