Ҳайдаров Элдорбек Рахимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Амарант лера ва япон сафораси асосида халқ табобати учун  ҳамда ранг берувчи товарлар олиш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/К856.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шавкат Вохидович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Хўджаев Воҳобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Хусанов Умиджон Шокиржанович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Амарант Лера гул тўпламлари ва Япон сафораси гул куртаклари асосида композит бўёқ, озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқиш, уларнинг кимёвий таркибини аниқлаш ҳамда ТИФ ТН бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий шароитда етиштирилаётган Амарант Лера гул тўпламлари ва Япон сафораси гул куртаклари асосида олинган махсулотларни микро ва макроелементлар таркиби аниқланган;
Амарант Лера гул тўпламлари ва Япон сафораси гул куртаклари асосида турли нисбатта тайёрланган тайёрланган экстрактларнинг антиоксидант хоссаси спектрофотометрик усулда аниқланган;
Амарант Лера гул тўпламлари ва Япон сафораси гул куртаклари асосида композит бўёқ олиш усуллари таклиф этилган ва бўёғни кимёвий тузилиши ИҚ , спектроскопия усули билан исботланган;
Амарант Лера гул тўпламлари ва Япон сафораси гул куртаклари асосида олинган  фито чойини учувчан компонет таркиби ГС-МС усулида аниқланган;
янги яратилган “АСИХАН” номли озуқавий бўёқ ва “АС ХАЁТ”  номли шифобахш чойни ТИФ ТН бўйича янги товар код рақами ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амарант Лера гул тўпламлари ва Япон сафораси гул куртаклари асосида шифобахш фиточой ва озиқ-овқат бўёғи олиш ва уларни синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси асосида Амарант Лера гул тўпламлари ва Япон сафораси гул куртакларидан олинган озиқ-овқат бўёғи ТИФ ТН бўйича синфланиб, уларга “Япон сафораси гулкуртаклари ва Амарант ўсимликлари асосида тайёрланган, таркибида фламин, рутин, кверсетин, хинин кодеин, эфедрин, анабазин ранг берувчи бирикмалар сақлаган табиий озиқ-овқат бўёқлари” учун - 3203 00 9001 янги товар коди ишлаб чиқилган ва давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2024 йил 20 июндаги 17/05-24-1188-сон маълумотномаси). Натижада Амарант Лера гул тўпламлари ва Япон сафораси гул куртаклари асосида олинган озиқ-овқат бўёғини синфлаш имконини берган;
“АС-ХАЁТ” шифобахш фито чойи ва “АСИХАН” номли озуқавий бўёғни ишлаб чиқариш учун технологик йўриқнома (ТЙ 203948386-01:2024) ва техник шарт (Ц 28275514-008:2023) ишлаб чиқилган ва “АЛСА ГЕ ПҲАРМ” МЧЖ ва “БИЛЛУР-АРКОН” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқарилиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2023 йил 9 августдаги 318/1226-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғллиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 21 июндаги 26-11б-531-сон маълумотномалари). Натижада, Амарант Лера гул тўпламлари ва Япон сафораси гул куртаклари асосида тайёрланган “АСИХАН” озуқавий бўёғи ва “АС-ХАЁТ” озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish