Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонов Зафаржон Рахмоналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Қийнашнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи, 12.00.15 –Криминология (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu457.
Илмий раҳбар: Абдурасулова Қумринисо Раимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Закирова Адина Гулямовна, юридик фанлар доктори, профессор; Тургунбоев Элбекжон Одилжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қийнаш учун жавобгарлик белгиланган жиноят-ҳуқуқий нормаларни такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, қийнашни квалификация қилиш, унинг сабабларини аниқлаш, олдини олиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қийнаш диспозициясини “Муттасил равишда шахсга нисбатан жисмоний, руҳий, психологик зўрлик ишлатиш ёки шахсни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд уриш-дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш, агар янги таҳрирдаги жиноят кодексининг 136,137-моддаларида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармаган бўлса”, мазмунида шакллантириш лозимлиги асосланган;
қийнашни “ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, таълим, тиббиёт, ижтимоий хизматлар ёки бошқа муассасаларда ёш боланинг тарбияси, соғлиғи учун масъул бўлган ходим томонидан” содир этилиши учун жавобгарликни оғирлаштириш лозимлиги асосланган;
бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахслар деганда, муайян хонадон ёки уйда эр-хотинлик муносабатларида яшовчи, умумий мол-мулк ва пул маблағларига эгалик қилувчи эркак ҳамда аёл тушунилиши лозимлиги асосланган;
“Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш жинояти махсус субъектли жиноят бўлганлиги учун жиноят содир этишда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ЖКнинг 28 ва 1261-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги асосланган;
ожиз аҳвол деганда, жабрланувчининг шундай аҳволи тушунилиши керакки, бундай пайтда у ўзининг физиологик, жисмоний ёки руҳий ҳолати (жисмоний нуқсони, руҳияти бузилганлиги, ўн тўрт ёшга тўлмаган (кичик ёшдаги болалар) ёки кексалиги, қаттик оғриқ ёки беҳушлик ҳолати, алкогол, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар таъсирида ўта мастлик ҳолатига кўра ўзини узи ҳимоя қилиш, айбдорга фаол қаршилик кўрсатиш ёки ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатлар хусусияти ва моҳиятини тушуниш ёки ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятига эга булмаслиги, бунда айбдор жабрланувчи ожиз аҳволда эканлигини англаган бўлиши шартлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қийнашнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Муттасил равишда шахсга нисбатан жисмоний, руҳий, психологик зўрлик ишлатиш ёки шахсни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд уриш-дўппослаш ёки бошқача қилмишлар билан қийнаш, агар Янги таҳрирдаги жиноят кодексининг 136, 137-моддаларида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармаган бўлса” мазмунидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳриридаги лойиҳасининг 142-модданинг (Қийнаш) диспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2023-йил 6-июлдаги 27/2-194-23-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши қийнашнинг объектив томон белгиларини диспозицияда тўлиқ ёритилишига хизмат қилган;
“ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, таълим, тиббиёт, ижтимоий хизматлар ёки бошқа муассасаларда ёш боланинг тарбияси, соғлиғи учун масъул бўлган ходим томонидан” содир этилган қийнаш учун жавобгарликни дифференциация қилиш мазмунидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳриридаги лойиҳасига киритилган 142-модданинг (қийнаш) иккинчи қисми 1-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2023-йил 6-июлдаги 27/2-194-23-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, таълим, тиббиёт, ижтимоий хизматлар ёки бошқа муассасаларда ёш боланинг тарбияси, соғлиғи учун масъул бўлган ходим томонидан содир этилган қийнаш учун жавобгарлик оғирлаштирилишига хизмат қилган;
бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахслар деганда, муайян хонадон ёки уйда эр-хотинлик муносабатларида яшовчи, умумий мол-мулк ва пул маблағларига эгалик қилувчи эркак ҳамда аёл тушунилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг  “Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 31-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 14-февралдаги ПЛ-31-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахслар тушунчасига аниқ таъриф берилишига хизмат қилган;
хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш жинояти махсус субъектли жиноят бўлганлиги учун жиноят содир этишда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ЖКнинг 28 ва 1261-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандини 3-хатбоши билан тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 14-февралдаги ПЛ-31-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши оилавий зўравонлик ҳамда қийнаш, баданга қасддан шикаст етказиш жиноятларини ўзаро фарқлашга хизмат қилган;
ожиз аҳвол деганда, жабрланувчининг шундай аҳволи тушунилиши керакки, бундай пайтда у ўзининг физиологик, жисмоний ёки руҳий ҳолати (жисмоний нуқсони, руҳияти бузилганлиги, ўн тўрт ёшга тўлмаган (кичик ёшдаги болалар) ёки кексалиги, қаттик оғриқ ёки беҳушлик ҳолати, алкогол, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар таъсирида ўта мастлик ҳолатига кўра ўзини узи ҳимоя қилиш, айбдорга фаол қаршилик кўрсатиш ёки ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатлар хусусияти ва моҳиятини тушуниш ёки ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятига эга булмаслиги, бунда айбдор жабрланувчи ожиз аҳволда эканлигини англаган бўлиши шартлиги мазмунидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг  “Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 6-бандини 1-хатбоши билан тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 14-февралдаги ПЛ-31-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши, Жиноят кодексида келтирилган жабрланувчининг ожиз аҳволи бўйича атаманинг ягона таърифини ишлаб чиқилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish