Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Шавкат Юсубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дигидрокверсетин ва Ф-18 алкалоиди конюгатининг кардиопротектив хусусиятини баҳолаш», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/B296.
Илмий раҳбар: Усманов Пулат Бекмуратович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институте, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Насиров Кобил Эркинович, биология фанлари доктори, профессор; Хаджиметов Абдугафур Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дигидрокверсетин флавоноиди ва Ф-18 изохинолин алкалоиди ҳамда улар асосида олинган ДКВ-11 конюгатининг кардиопротектив хусусиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ф-18 алкалоиди, ДГК флавоноиди ва уларнинг конюгати ДКВ-11 нинг мусбат инотроп фаолликка эга эканлиги аниқланган;
Ф-18 алкалоиди, ДГК флавоноиди ва уларнинг конюгати ДКВ-11 нинг мусбат инотроп таъсири На+/К+-АТФаза тизимлари функсиясини модулясияси ҳисобига На+/Cа2+-алмашинувчига тескари реверсион режимга олиб келиши орқали ҳамда  β2-АР-АС-сАМФ-ПКА каскад реакцияси орқали Cа2+Л-каналларини фаоллаштириши билан амалга ошган;
ДГК, Ф-18, ДКВ-11 ларнинг мусбат инотроп таъсири саркоплазматик ретикулум Cа2+- АТФаза (СЕРCА2а) ни фаоллаштирилиши орқали амалга ошиши аниқланган;
Ин витро гипоксия ва оксидловчи стресс шароитида ДКВ-11 кон'югати ДГК ва Ф-18 ларга кўра янада аниқроқ кардиопротектор таъсирга эга эканлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дигидрокверсетин ва Ф-18 алкалоиди конюгатининг кардиопротектив хусусиятини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан юрак ишемик касалликларининг олдини олиш ва даволаш учун кардиопротектив воситага, ихтирога патент олинди (ИАП № 06753. 2022 й.). Натижада, 2-(3,4-диҳидроксифенил)-6-[1-(2'-бромо-4',5'-диметоксифенил)-6,7-диметокси-3,4-диҳидроизокинолин-2(1Н)-ил] метил-3,5,7-триҳидрокси-хроман-4-он (ДКВ-11) гипоксия ва оксидловчи стресс туфайли юрак мускул қисқариш фаоллигидаги бузилишларни самарали тузатиш имконини берган;
Ф-18 изохинолин алкалоиди, дигидрокверсетин флавоноиди ва уларнинг конъюгати (ДКВ-11) таъсир механизми ҳақидаги маълумотлар юқори импакт факторли хорижий илмий журналларда биологик таъсирларни тавсифлаш учун ишлатилган (Molecules) 2023 Jan; 28(2), Scopus CiteScore-6,7, Эксперименталная и Клиническая Фармакология, 2023, 86(4), Scopus CiteScore-0,4 ва Chemistry of Natural Compounds, 2023, 59(4), Scopus CiteScore-1,4). Натижада изохинолин алкалоидлари ва флавоноидларнинг фармакологик хусусиятлари ҳақида мавжуд маълумотларни сезиларли даражада кенгайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish