Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанова Шахноза Абдувахитовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Доривор ўсимликларни қуритиш учун сув иситгичли конвектив қурилмани такомиллаштириш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари  (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/T503.

Илмий раҳбар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Баракаев Нусратулло Раджабович, техника фанлари доктори, доцент; Гофуров Карим Хакимович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: доривор ўсимликларнинг шифобахш хусусиятларини сақлаб қолиш учун сув иситгичли конвектив қуритиш қурилмани такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

доривор ўсимликларни қуриш жараёнининг бир меъёрда кечишини таъминлаш ва сифатли маҳсулот олиш мақсадида иссиқлик-физик тавсифи ва кимёвий таркиби аниқланган;

қуритиш жараёнида материалнинг қатлам намлиги, вақти, ҳарорати ва намликнинг сўнгги талаб этилган зарур катталикларига эришиш имконини таъминлаб берадиган математик модели ишлаб чиқилган;

материалнинг нотекис кўриниш мезонлари бўйича ўртача ҳарорат чегарасининг минимум шартларига асосан жараённинг оптимал ечими яратилган;  

қуритиш жараёнида буғланишга кетадиган иссиқлик сарфини инобатга олган ва олмаган ҳолда иссиқлик ташувчи суюқлик ва ҳаводаги иссиқлик оқимлари ўзаро таъсирининг тўғри ва тескари математик модели яратилган;

қуритиш жараёнининг бир меъёрда кечишини таъминлаш ва иссиқлик ташувчининг оқим йўналишини тўғри ташкиллаштириш мақсадида сув иситгичли конвектив қуритиш қурилмаси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Доривор ўсимликларни қуритиш учун сув иситгичли конвектив қурилмани такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

сув иситгичли конвектив қуритиш жараён технологияси «Ўзфармсаноат» АК тизимидаги корхоналар амалиётига жорий этилган («Ўзфармсаноат» АКнинг 2017 йил 7 ноябрдаги МД-06/3104-сон маълумотномаси). Натижада сув иситгичли конвектив қурилмани қуритиш жараёнига қўллаш орқали доривор ўсимликларни ишлаб чиқаришни 1,3 мартага ошириш ҳамда доривор ўсимликларни йўқотилишини 11% гача пасайтириш имконини берган;

доривор ўсимликларни сифатли қуритишга мўлжалланган қурилма «Доривор ўсимликлар» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзфармсаноат» АКнинг 2017 йил 7 ноябрдаги МД-06/3102-сон маълумотномаси). Натижада доривор ўсимликларнинг биофаол таркиби сақланиб қолган ҳолда сифатли тугалланган маҳсулот олиш имконини берган;

доривор ўсимликларни сифатли қуритишга мўлжалланган қурилмани яратиш ва ишлаб чиқиш бўйича IX Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида “Дилрабо Усмоновна Замини” ДХ билан хўжалик шартномаси тузилган (2016 йил 13 майда №13/16 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада доривор ўсимликлар таркибидаги биофаол моддаларни 90­­–95% гача сақлаган сифатли шифобахш маҳсулотлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish