Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Ўткир Истамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Ўзгармас ток электр узатмали магистрал тепловозни ТЕД магнит майдонини сусайтириш тизимини такомиллаштириш, 05.08.05 – “Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.4.PhD/Т3376 Илмий раҳбар: Джаникулов Ахат Турдибекович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор; Раджибаев Даврон Октамбаевич, техника фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: ТЕ10М туридаги магистрал тепловозларнинг тортув электр двигателлари магнит майдонини уйғотишни сусайтириш орқали самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
магистрал тепловозларнинг тортув электр двигателлари магнит майдонини сусайтириш тизимидаги ўтиш жараёнини ўзгартириш натижасида фойдали иш коеффициентини ошириш усуллари ишлаб чиқилган;
ТЕ10М туридаги магистрал тепловозларнинг ТЕД магнит майдонини сусайтириш тизимидаги ўтиш жараёнини такомиллаштириш имкониятини берувчи принципиал схема ишлаб чиқилган;
ўзгармас ток узатмали тепловозлар тортиш кучини ошириш ва ёнилғи сарфини камайтириш имконини берувчи ТЕД магнит майдонини уйғотишни сусайтириш ҳосил қилувчи самарали диаграммаси ишлаб чиқилган;
магнит майдонини сусайтириш занжири учун ишлаб чиқилган тенгламалар тизими ва унда кечаётган жараёнлар таҳлили бўйича магнит майдонини сусайтириш куч занжирида иштирок этувчи параметрлар оптимал қийматлари ҳисоблаб чиқилган;
ТЕ10М туридаги ўзгармас ток узатмали тепловозларда ёнилғини тежаш имконини берувчи электр занжирни модернизация қилиш жараёнини амалга ошириш кетма-кетлигини ифодаловчи алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзгармас ток юритмали магистрал тепловозни тортув электр двигателларини магнит майдони тизимини такомиллаштириш асосида:
2ТЕ10М турдаги магистрал тепловозларнинг тортув электр двигателлари магнит майдон тизимини такомиллаштириш методикаси «Ўзтемирйўлмаштаъмир» УК да ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2024 йил 12 мартдаги №4/1909 маълумотномаси). Натижада, тепловоз тортув электр двигателлари магнит майдони сусайтириш, тўлиқ майдон ТМ-СМ1, СМ1-СМ2 ўтиш жараёнларида машинист контроллерини паст позицияларида кўпроқ ишлаши ва ёнилғи сарфини  камайтиришга эришилган.
ТЕ10М турдаги магистрал тепловозларнинг тортув электр двигателлари магнит майдонини уйғотишни сусайтириш тизимини ўтиш жараёнини такомиллаштириш принципиал схемаси «Ўзтемирйўлмаштаъмир» УК да ишлаб чиқаришга жорий этилган, (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2024 йил 12 мартдаги №4/1909 маълумотномаси). Натижада, ТЕ10 магистрал тепловозининг тортув узатмаларидаги куч занжирларидан оқиб ўтувчи ток қийматларини ҳисоблаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish