Комилова Моҳитабон Рамиш қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидаги хитойча ўзлашмаларнинг лексик-семантик ва прагматик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2386.
Илмий раҳбар: Шукуров Раҳматилло Мирзатиллаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Усмонова Хуриниса Шараповна, филология фанлари доктори, профессор; Насирова Саодат Абдуллаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилига хитой тилидан кириб келган ўзлашмаларни аниқлаш, ушбу қатлам сўзларини лексик-семантик, лингвокултурологик ва когнитив жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилига ўзлашган хитойча лексемалар, уларнинг ўзлашиш тарихи жараёнлари ҳамда мазкур ўзлашмаларнинг аслиятга мутаносиблиги манбалар асосида далилланган;
хитой тилидан ўзлашган сўзлар, асосан, исмлар, қисман феъллар эканлигига диққат қаратилиб, исмларнинг озиқ-овқат номлари, нарса-буюм номлари, ўсимлик номлари, ҳодиса номи, ҳайвон номи каби бешта лексик-семантик гуруҳга бўлиниши, феълларнинг эса ясовчи қўшимчаларни бевосита қабул қилиши ҳодисалари исботланган;
хитойча ўзлашмалар семантик жиҳатдан бир маъноли ва кўп маъноли лексемалар тарзида ўрганилган, улар орасида баъзи лексемаларнинг ҳар икки тилда ҳам кўп маъноли сўзлар эканлиги асосланган;
хитойча ўзлашмаларнинг лингвомаданий тадқиқи асосида чой, лағмон, манти, чимилдиқ каби ўзлашмалар ва улар асосида ясалган лексик бирликларнинг ўзбек маданияти учун лингвокултуремалар эканлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги хитойча ўзлашмаларнинг лексик-семантик ва прагматик тадқиқига бағишланган ушбу диссертацияда эришилган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек тилига ўзлашган хитойча лексемалар, уларнинг ўзлашиш тарихи жараёнлари ҳамда мазкур ўзлашмаларнинг аслиятга мутаносиблиги таҳлили бўйича илмий қарашларидан Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтида “Хитой тили” фанидан давом эттирувчи гуруҳларда ўқув жараёнида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтининг 2024-йил 9-февралдаги 16/24-сон маълумотномаси). Натижада икки тилни солиштириб қиёсий ўрганишда, ўқув жараёнида фойдаланиш учун мултимедиа маҳсулотларини яратишда қўлланилган;
хитой тилидан ўзлашган сўзлар, асосан, исмлар, қисман феъллар эканлигига диққат қаратилиб, исмларнинг озиқ-овқат номлари, нарса-буюм номлари, ўсимлик номлари, ҳодиса номи, ҳайвон номи каби бешта лексик-семантик гуруҳга бўлиниши, феълларнинг эса ясовчи қўшимчаларни бевосита қабул қилиши ҳодисалари хусусидаги хулосарар Фарғона давлат университетида 2019-2021-йилларда бажарилган “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” номли халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 23-апрелдаги 04/2239-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасидаги дарсларнинг илмийлиги ва тушунарлилиги ошган;
хитойча ўзлашмаларнинг лингвомаданий тадқиқи асосида айрим ўзлашмалар ва улар асосида ясалган лексик бирликларнинг ўзбек маданияти учун лингвокултуремалар эканлиги ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилоят телерадиокомпаниясида эфирга узатилган “Биз билган ва билмаган олам”, “Замондош”, “Очиқ мулоқот” кўрсатувларининг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 12-февралдаги 02-12/28-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув материаллари мазмунини мукаммаллаштган, илмий даллиллар билан бойитилган.