Мирзамуродов Ҳабибжон Ҳалим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар ва ўсмирларда деформациялар ва калталикларни бартараф этиш мақсадида Илизаров усули бўйича пастки мучалар полисегментар остеосинтези» 14.00.22-Травматология ва ортопедия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3616.
Илмий рахбар: Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Шевцов Владимир Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Муродилла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Илизаров усули бўйича полисегментар остеосинтездан фойдаланишга асосланган пастки мучалар полисегментар шикастланиши бўлган болалар ва ўсмирларда даволаш натижаларини яхшилаш, хатолар ва асоратларни камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мушак тўқималарининг ҳолатига ва касаллик этиологиясига қараб антропометрия, ултратовуш ва электромиография маълумотлари асосида аниқланган чўзилган муча сегментининг дистракцион потенциалини бахолаш мезонлари дистракцион регенерат узунлигини режалаштириш имконини бериши исботланган;
сон суяги дистал қисми қарама-қарши кортикотомияси усули остеорегенератив потенциал учун жавобгар бўлган суяк илиги каналининг тузилмаларини, шунингдек, жаррохлик амалиёти ўтказилган сегментнинг барча атроф юмшоқ тўқималари регенератив қобилятини сақлаб қолишга имкон бериши исботланган;
ноинвазив диагностика усулларидан фойдаланиш ва тавсия этилган малоинвазив жаррохлик усулидан фойдаланиш самарадорлиги шиш-оғриқ синдромининг сезиларли даражада камайиши, бунинг натижасида беморни эрта вертикаллаштириш, остеорегенератив жараённинг силлиқ кечиши оқибатида шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш орқали исботланган;
полисегментар бузилишлари бўлган беморларда Илизаров усули бўйича дистракцион остеосинтез техникасидан фойдаланишнинг тавсия этилган тактикаси стационар даволаниш босқичлари ва вақтларини, шунингдек уларнинг кейинги амбулатор парваришини аниқлаштириш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 04/03-сон 22.07.2024 йилдаги хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: мушак тўқималарининг ҳолатига ва касаллик этиологиясига қараб антропометрия, ултратовуш ва электромиография маълумотлари асосида аниқланган чўзилган муча сегментининг дистракцион потенциалини бахолаш мезонлари дистракцион регенерат узунлигини режалаштириш имконини бериши исботланган, бу эса ўз навбатида бемор парваришининг кейинги тактикасини белгилайди. Усул Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида (13.02.2024; №23) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалида амалиётга жорий қилинган (14.02.2024; № 72). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: ултратовуш ва ЭМГ текширувларини ўтказиш даволаш тактикасини тўғри танлаш ва даволанишдан кейинги асоратларни олдини олишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: юқоридаги тадқиқотларни амалга ошириб, биз нафақат беморда жарроҳлик сегментининг дистракцион потенциалини баҳоладик, балки оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланишни камайтириш ва операциядан кейинги ерта даврда ётоқда режимини камайтириш ҳисобига 514 минг сўмни тежадик. Хулоса: операция қилинган сегментнинг юмшоқ тўқималарини текшириш орқали уларнинг чўзилиши ўрганилди, бу еса, ўз навбатида, операциядан кейинги манипуляцияларни тўғри амалга оширишга, оғриқ қолдирувчи воситаларни камроқ истеъмол қилишга, касалхонада даволаниш кунларини қисқартиришга ва 1 беморга 514000 сўмни тежаш имконияти берди.
иккинчи илмий янгилик: сон суяги дистал қисми қарама-қарши кортикотомияси усули остеорегенератив потенциал учун жавобгар бўлган суяк илиги каналининг тузилмаларини, шунингдек, жаррохлик амалиёти ўтказилган сегментнинг барча атроф юмшоқ тўқималари регенератив қобилятини сақлаб қолишга имкон бериши исботланган. Усул Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида (13.02.2024; №23) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалида амалиётга жорий қилинган (14.02.2024; № 72). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: тавсия етилган малоинвазив қарама-қарши кортикотомия усулидан фойдаланиш операция давомийлигини қисқартириш, жарроҳлик жароҳатини камайтириш, атроф юмшоқ тўқималар шикастланишини камайтиради ва беморнинг операциядан кейин тезда тикланишига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: қарама-қарши кортикотомия усули операция вақтини қисқартириш, юмшоқ тўқималарнинг камроқ шикастлангани туфайли шиш ва оғриқни камайтириш ҳамда анестезияга эхтиёжни камайтириш ҳисобига 452 минг сўм маблағ тежалди. Хулоса: тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, жарроҳлик аралашувларда соннинг дистал малоинвазив қарама-қарши кортикотомия усулини қўллаш операция вақтини қисқартиради, суяк илиги яхлитлигини бузмайди, атроф юмшоқ тўқималарга зарар етказилишининг олдини олади, асоратларни олдини олади ва терапевтик чора-тадбирларни оптималлаштиради
учинчи илмий янгилик: ноинвазив диагностика усулларидан фойдаланиш ва тавсия этилган малоинвазив жаррохлик усулидан фойдаланиш самарадорлиги шиш-оғриқ синдромининг сезиларли даражада камайиши, бунинг натижасида беморни эрта вертикаллаштириш, остеорегенератив жараённинг силлиқ кечиши оқибатида шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш орқали исботланган. Усул Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида (13.02.2024; №23) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалида амалиётга жорий қилинган (14.02.2024; № 72). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: операциядан олдин пухта текшириш, операциядан олдин режалаштириш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш натижа сифатини яхшилади, беморларнинг операциядан кейинги ҳолатини енгиллаштирди ва зарарланган пастки муча сегментларининг биомеханик кўрсаткичларини тиклашни таъминлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: турли этиологияли беморларни даволаш тактикасини танлаш, юмшоқ тўқималар ҳолатига эътибор бериш, стационар даволаниш муддатини 2-3 кунга қисқартириш ҳисобига 681 минг сўм тежашга эришилди. Хулоса: ушбу усуллардан фойдаланган ҳолда беморлар муддатидан олдин фаоллаштирилди, остеорегенератив жараённинг бориши бир текис кечди, бунинг натижасида стационар даволаниш муддати 2-3 кунга қисқарди ва 681 минг сўм маблағ тежалди.
тўртинчи илмий янгилик: полисегментар бузилишлари бўлган беморларда Илизаров усули бўйича дистракцион остеосинтез техникасидан фойдаланишнинг тавсия этилган тактикаси стационар даволаниш босқичлари ва вақтларини, шунингдек уларнинг кейинги амбулатор парваришини аниқлаштириш имконини бериши исботланган. Усул Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида (13.02.2024; №23) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалида амалиётга жорий қилинган (14.02.2024; № 72). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: Илизаров усули бўйича дистракцион остеосинтез методини қўллаш алгоритми даволаш босқичларини тўғри режалаштириш ва даволанишдан кейинги амбулатор даврни бошқариш орқали беморларга ортиқча жарроҳлик аралашувлардан қочишга ва операция қилинган пастки мучаларнинг бўғимлари функциясини сақлаб қолишга ёрдам берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: полисегментар остеосинтез алгоритми нафақат беморларнинг операциялари сонини қисқартиради, балки даволанишдан сўнг кузатилган бўғимлар контрактуралар фоизини қисқартириб, қўшимча муолажалар сонини камайтириш ҳисобига 453 минг сўм маблағни тежайди. Хулоса: Илизаров бўйича пастки мучалар полисегментар остеосинтези сегментнинг алоҳида ва бутун муча сегментларининг деформациясини бир босқичда бартараф этишга имкон берди, сегментлараро бўйлама нисбатлар ва бўғим функцияларини тиклади, натижада беморнинг ҳасса ва қўшимча ёрдамга муҳтожлигини камайтириш ҳисобига 453000 сўм тежалди.