Рузметов Хушнуд Бобожоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Божхона тизимида хавфларни баҳолаш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш”,
08.00.13 – Менежмент, (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2824
Илмий раҳбар: Отажонов Шухрат Ибрайимжонович, иқтисод фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Умаров Илҳомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна,
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон божхона тизимида хавфни бошқариш тизимини баҳолаш орқали бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларини хавф даражаси бўйича тоифалаш механизми ишлаб чиқилган;
божхона тизимида ТИФ иштирокчиларини “ялпи” божхона назоратидан ўтказмасдан, хавфларни бошқариш орқали божхона назорати обектларини аниқлаш ва соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларини қўллашга қаратилган мезонлар ишлаб чиқилган;
услубий ёндашувга кўра “хавфни оптималлаштириш” тушунчаси салбий оқибатларни минималлаштириш ва ижобий оқибатлардан максимал фойдаланишга йўналтирилган хавф билан боғлиқ жараёнларда бошқарув самарадорлигига эришиш асослантирилган;
божхона органларида ТИФ иштирокчиларини хавф даражалари бўйича тоифалаш асосида бошқарув самарадорлиги прогнозлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларини хавф даражаси бўйича тоифалаш механизми ишлаб чиқилиб ва уни амалиётга татбиқ этиш тўғрисидаги таклифи ҳамда божхона органларида ТИФ иштирокчиларини хавф даражалари бўйича тоифалаш асосида бошқарув самарадорлигининг прогнозлаштирилганлиги ДБҚнинг 2019-йил 28-февралдаги “Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари фаолиятини белгиланган мезонлар асосида ҳисоблаш алгоритми ва уларнинг хавф даражалари бўйича тоифасини белгилаш методологиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг 2022-йил 2-декабрдаги 17/05-22-00160-сон маълумотномаси. “ТИФ иштирокчиларини хавф даражалари бўйича тоифалаш” автоматлаштирилган ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2019-йил 24-сентябрда ДГУ 06937-рақамли гувоҳнома билан рўйхатдан ўтказилган). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўтказилган божхона кўриклари давомида ҳужжатларда қайд этилмаган товарлар бўйича ҳолатлар 2021-йилда 2016-йилга нисбатан 88%га ортган ҳамда божхона қонунбузарликлари самарадорлиги 12,5 баробарга ошган. 2021-йилга келиб, жиноятларни аниқлаш 2016-йилга нисбатан сон бўйича 49%га, ноқонуний товар-моддий бойликларнинг қиймати бўйича 16 баробарга ортган.
божхона тизимида ТИФ иштирокчиларини “ялпи” божхона назоратидан ўтказмасдан, хавфларни бошқариш орқали божхона назорати обектларини аниқлаш ва соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларини қўллашга қаратилган мезонлар ишлаб чиқилганлиги тўғрисидаги янгиликда ДБҚнинг 2019-йил 22-февралдаги “Хавфни бошқариш тизими доирасида ТИФ иштирокчиларини автоматлаштирилган равишда хавф даражаси бўйича тоифаларини белгилаш тартиби ва мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 59-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг 2022-йил 2-декабрдаги 17/05-22-00159-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўллаш натижасида божхона кўриклари сони 100% дан 24% гача қисқарган ва уларнинг самарадорлиги 0,1% дан 1,1% гача кўтарилган. Шунингдек, 2016-йилга нисбатан битта божхона юк декларацияси (БЙД)ни расмийлаштиришнинг ўртача вақти қарийб 4 мартага қисқарган, шундан экспортда битта БЙДни расмийлаштиришнинг ўртача вақти қарийб 8,5 мартага, импортда эса, қарийб 3 мартага қисқарган;
услубий ёндашувга кўра “хавфни оптималлаштириш” тушунчаси салбий оқибатларни минималлаштириш ва ижобий оқибатлардан максимал фойдаланишга йўналтирилган хавф билан боғлиқ жараёнларда бошқарув самарадорлигига эришиш асослантирилган ДБҚнинг 2019-йил 28-февралдаги “Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари фаолиятини белгиланган мезонлар асосида ҳисоблаш алгоритми ва уларнинг хавф даражалари бўйича тоифасини белгилаш методологиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг 2022-йил 2-декабрдаги 17/05-22-00158-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловлари 3 мартага, шу жумладан, қўшимча ундирилган божхона тўловлари миқдори 11,5 мартага ошган. Давлат бюджетига қўшимча равишда хавфни бошқариш тизими томонидан 2021-йил декабр ойи ҳолатига жами 514 млрд. сўмдан (47,4 млн. АҚШ долл.) ортиқ божхона тўловлари ундирилган. Шунингдек, назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Хавфни бошқариш тизими” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруғи, №110-286);
божхона органларида ТИФ иштирокчиларини хавф даражалари бўйича тоифалаш асосида бошқарув самарадорлиги прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2019 йилнинг 24 сентябда ДГУ 06937-рақамли рўйхатдан ўтказилган гувоҳномаси асосида амалиётга жорий этилган. Натижада, “ТИФ иштирокчиларини хавф даражалари бўйича тоифалаш” автоматлаштирилган ахборот тизими божхона органларида бошқарув самарадорлигини оширишда тизим доирасида ТИФ иштирокчиларини хавф даражалари бўйича тоифалашнинг объектив зарурати, хавфларни таснифлаш ҳамда ХБТни қўллашнинг ҳалқаро стандартлари ва миллий ҳуқуқий асослари ишлаб чиқишга асос бўлиши аниқланган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруғи, №110-286). ТИФ иштирокчиларини хавф даражалари бўйича тоифаларга ажратиш асосида самарали бошқарув моделини яратиш учун босқичма-босқич амалга ошириладиган вазифалар таклиф этилиб, прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган.