Ярашев Султонбек Салохиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир холецистит кaсaллигини холедохолитиaз билaн aсорaтлaнгaн беморлaрдa хирургик дaволaшнинг тaктик вa техник жиҳaтлaрини тaкомиллaштириш», 14.00.27 – «Хирургия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib3078.
Илмий раҳбарлар: Кадиров Рустам Надирович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шоназаров Искандар Шоназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Беларус давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир холецистит ва холедохолитиаз билан оғриган беморларни даволаш натижаларини минимал инвазив аралашувларни устувор қўллаш ва жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштириш ва такомиллаштирилган детоксикация усулларини қўллаш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта клиник материал асосида ўткир деструктив холецистит ва холедохолитиазнинг обструктив холангит билан бирикмаси, ўлим сабаблари ва йирингли-септик асоратлари сифатида ўт-тош касаллигининг мураккаб шаклларини жарроҳлик даволашнинг ривожланиш омиллари ҳамда қониқарсиз натижаларининг частотаси аниқланган;
ўткир холециститни холедохолитиаз билан биргаликда даволашда босқичли минимал инвазив ва бир босқичли жарроҳлик аралашувларни қўллаш кўрсаткичлари ҳамда кетма-кетлиги асоратларнинг клиник белгиларнинг устуворлигига қараб аниқланган;
холангит билан оғриган беморларда детоксикацион плазмаферез орқали холемик ендотоксикозни плазманинг билвосита електрокимёвий оксигенацияси (БЕКО) билан даволаш усули ишлаб чиқилган;
ўткир холециститни холедохолитиаз билан биргаликда холангит билан асоратланган беморларни минимал инвазив декомпрессия аралашувларидан устувор фойдаланиш ҳамда плазмаферезни комплекс жарроҳлик даволашда плазма БЕКО билан тўлдирилиши даволаш натижаларини яхшилаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 – йил 26 – августдаги 05/19 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: катта клиник материал асосида ўткир деструктив холецистит ва холедохолитиазнинг обструктив холангит билан бирикмаси, ўлим сабаблари ва йирингли-септик асоратлари сифатида ўт-тош касаллигининг мураккаб шаклларини жарроҳлик даволашнинг ривожланиш омиллари ҳамда қониқарсиз натижаларининг частотаси аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: холедохолитиаз туфайли обструктив сариқликни ва ўткир деструктив холециститни ҳам радикал даволашда ўтказилган шошилинч операциялардан сўнг ўлим ва йирингли-септик асоратларнинг юқори фоизи кузатилиши аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ўткир холецистит касаллигини холедохолитиаз билан асоратланган беморларнинг даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд вилояти куп тармокли тиббиёт маркази 01.06.2024 й. 257-U-сон буйруғи ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали 15.08.2023 й. №57-и буйруқлари билан ИИИ-хирургия бўлимларининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Експерт кенгашининг 2023 йил 12 апрельдаги 9-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: фактор таҳлили шуни кўрсатдики, ўт-тош касаллигининг мураккаб шакллари билан оғриган беморларни даволашда ўлимнинг (12% гача) ва септик асоратлар (44% гача) енг юқори фоизи бир босқичли уриниш билан холедохолитиаз туфайли ўткир деструктив холецистит ва обструктив холангитни шошилинч равишда радикал жарроҳлик амалиётларидан сўнг кузатилган. Иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: ўт-тош касаллигининг асоратланган шакллари билан беморларнинг стасионар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4893350 сўм (Вилоят куп тармокли тиббиёт маркази прейскурантига кўра). Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 755400 сўм сарфланади. Aгарда беморларда тўлиқ йиллик иқтисодий кўрсаткич 1510800 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: ўт-тош касаллигининг асоратланган шакллари билан касалланган беморларга тавсия қилинган комплекс даво усулини қўлланилиши 1 йилда 1510800 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 453240 сўм буджет маблағлари, 1057560 сўм буджетдан ташқари маблағлар.
иккинчи илмий янгилик: ўткир холециститни холедохолитиаз билан биргаликда даволашда босқичли минимал инвазив ва бир босқичли жарроҳлик аралашувларни қўллаш кўрсаткичлари ҳамда кетма-кетлиги асоратларнинг клиник белгиларнинг устуворлигига қараб аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўткир деструктив холецистит ёки ўткир обструктив холангитнинг клиник белгиларига қараб, ўт йўлларини минимал инвазив декомпрессия қилиш усули ва кетма-кетлигини танлаш учун кўрсатмалар берилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ўткир холецистит касаллигини холедохолитиаз билан асоратланган беморларнинг даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд вилояти куп тармокли тиббиёт маркази 01.06.2024 й. 257-U-сон ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали 15.08.2023 й. №57-и буйруқлари билан ИИИ-хирургия бўлимларининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Експерт кенгашининг 2023 йил 12 апрельдаги 9-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморнинг аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда ва ўткир деструктив холецистит ёки ўткир обструктив холангитнинг тарқалишига қараб, ўт йўлларига минимал инвазив дастлабки декомпрессияли аралашувлар ёрдамида босқичма-босқич жарроҳлик даволаш йирингли-холемик интоксикация пайдо бўлишини олдини олиш ва кейинги радикал операциялар натижаларини яхшилашга олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: ўт-тош касаллигининг асоратланган шакллари билан беморларнинг стасионар шароитда даволаш одатда минимал инвазив дастлабки декомпрессияли аралашувлар умумий ўртача 1180400 сўм сарфланади (Вилоят куп тармокли тиббиёт маркази прейскурантига кўра). Беморларга юқоридаги тавсия қилинган комплекс даво натижасида ижобий натижалар 4 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 4721600 сўмни ташкил етади. Хулоса: ўт-тош касаллигининг асоратланган шакллари билан касалланган беморларга тавсия қилинган минимал инвазив дастлабки декомпрессияли аралашувлар усулини қўлланилиши 1 йилда 4721600 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 1416480 сўм буджет маблағлари, 3305120 сўм буджетдан ташқари маблағлар.
учинчи илмий янгилик: холангит билан оғриган беморларда детоксикацион плазмаферез орқали холемик ендотоксикозни плазманинг билвосита електрокимёвий оксигенацияси (БЕКО) билан даволаш усули ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: тавсия етилган алгоритмга мувофиқ ўткир холециститли беморларни холедохолитиаз билан биргаликда босқичма-босқич жарроҳлик даволаш орқали асоратлар ва ўлим сонини сезиларли даражада камайтириши мумкин; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ўткир холецистит касаллигини холедохолитиаз билан асоратланган беморларнинг даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд вилояти куп тармокли тиббиёт маркази 01.06.2024 й. 257-U-сон ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали 15.08.2023 й. №57-и буйруқлари билан ИИИ-хирургия бўлимларининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Експерт кенгашининг 2023 йил 12 апрельдаги 9-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ултратовуш текшируви остида микрохолесистостомия (24,6%), назобилиар дренаж билан трансдуоденал папиллотомия (36,9%) ёрдамида ишлаб чиқилган диагностика ва терапевтик алгоритм даволашнинг кейинги босқичларида лапароскопик усулда (30,1%) ёки минилапаротомик киришда (46,6 %) ХЕ ни амалга оширишга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: ўт тош касаллигининг асоратланганлиги билан беморларда таклиф етилган микрохолецистектомия жарроҳлик билан одатда умумий ўртача 1180400 сўм сарфланади (Вилоят куп тармокли тиббиёт маркази прейскурантига кўра). Беморларга юқоридаги тавсия қилинган микрохолецистектомия жарроҳликни ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 5311800 сўмни ташкил етади. Хулоса: ўт тош касаллигининг асоратланганлиги билан беморларда тавсия қилинган микрохолецистектомия усулини қўлланилиши 1 йилда 5311800 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 1593540 сўм буджет маблағлари, 3718260 сўм буджетдан ташқари маблағлар.
тўртинчи илмий янгилик: ўткир холециститни холедохолитиаз билан биргаликда холангит билан асоратланган беморларни минимал инвазив декомпрессия аралашувларидан устувор фойдаланиш ҳамда плазмаферезни комплекс жарроҳлик даволашда плазма БЕКО билан тўлдирилиши даволаш натижаларини яхшилаши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўткир холецистит билан оғриган беморларни холедохолитиаз билан биргаликда даволашда назобилиар дренаж билан перкутан-трансгепатик микрохолецистостомия ва трансдуоденал ендоскопик аралашувлардан профилактик фойдаланишнинг клиник самарадорлиги тасдиқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ўткир холецистит касаллигини холедохолитиаз билан асоратланган беморларнинг даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд вилояти куп тармокли тиббиёт маркази 01.06.2024 й. 257-U-сон ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали 15.08.2023 й. №57-и буйруқлари билан ИИИ-хирургия бўлимларининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Експерт кенгашининг 2023 йил 12 апельдаги 9-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир деструктив холецистит билан оғриган беморларни холедохолитиаз туфайли обструктив холангит билан биргаликда жарроҳлик даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини минимал инвазив аралашувлардан устувор фойдаланиш тамойиллари асосида оптималлаштириш, беморларнинг асосий гуруҳида даволаш натижаларини яхшилашга олиб келди: Бу йерда йирингли-септик асоратлар 13,7%, ўлим даражаси - 2,7%, таққослаш гуруҳида еса мос равишда 33,3% ва 7,8% га камайтиришга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: ўт тош касаллигининг асоратланганлиги билан беморларни стасионар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4893350 сўм (Вилоят куп тармокли тиббиёт маркази прейскурантига кўра) сарфланади. Бу сумманинг ичида оператив даво ва 2 кун реанимация бўлимидаги ўрин-кунлар 1829900 (431300 + 1398600) сўмни ташкил қилади. Беморларга юқоридаги тавсия қилинган комплекс даво натижасида лапароскопик жарроҳлик амалиётини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3659800 сўмни (2 нафар беморга) ташкил етади. Хулоса: ўт тош касаллигининг асоратланганлиги билан беморларда тавсия қилинган комплекс даво усулини қўлланилиши 1 йилда 3659800 сўмни, шундан 1097940 сўм буджет маблағлари, 2561860 сўм буджетдан ташқари маблағлар иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish