Вервекина Татьяна Анатольевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Калькулез холециститда ўт пуфагининг патологоанатомик хусусиятлари», 14.00.15–Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib182.
Илмий раҳбар: Магрупов Баходир Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Байбеков Искандер Мухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исроилов Ражаббой, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Х.А.Яссавий номидаги Қозоқ-турк халқаро университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: калькулез холециститнинг турли шаклларида ўт пуфагининг морфологик ўзгаришларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
патоморофлогик биопсия материалларида калькулез холецистит билан хасталанган беморлар ўт пуфагининг турли соҳаларидаги ўзгаришларнинг лаборатор тадқиқотлар асосида комплекс морфологик хусусиятлари очиб берилган;
калькулез холецистит билан хасталанган беморлар ўт пуфагининг турли соҳаларидаги ўзгаришларнинг инструментал ультратовуш тадқиқотлар натижасида морфометрик кўрсаткичлари исботланган;
ўт пуфаги тузилишининг ўзгаришлари касалликда яллиғланиш шаклига, тадқиқот соҳасига туби, тана, бўйинчага боғлиқ ўзига хос патологоанатомик хусусиятлари асосланган;
калькулез холециститда ўт пуфаги деворида яллиғланган инфильтратнинг ҳужайравий таркибини тадқиқ этишда яллиғланиш шакли ўзига хос хусусиятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Калькулез холециститда ўт пуфагининг патологоанатомик хусусиятлари асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Калькулез холециститда ўт пуфагининг патологоанатомик хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 8н-д/141-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма калькулез холециститда ўт пуфагининг патоморфологик кўрсаткичларини аниқлаш ва касалликни ташхислаш ва даволаш имконини берган;
Калькулез холециститда ўт пуфаги патологоанатомик хусусиятларининг ечимини топишга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий илмий маркази, Республика патологоанатомик маркази ва Тошкент шаҳар Патологоанатомик бюроси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг Патологоанатомия ва Суд-тиббиёт экспертиза марказлари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 8н-з/127-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши калькулез холециститда ўт пуфаги патологоанатомик хусусиятларининг ечимини топиш касалликни ташхислаш-даволашга қилинадиган сарф-харажатни камайтириш, патологоанатомларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш имконини берган.