Рўзиева Шаҳноза Мирсаидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача 6-7 ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш методикаси”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2022.4.PhD/Ped4291.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Рахимова Сурайё Салохиддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хушназарова Маъмура Надировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабгача 6-7 ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмасини шакллантиришга қаратилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари болалардаги ўз-ўзига ғамхўрлик қилиш, барқарор соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тасаввурлар билан боғлиқ шахсий компетенсияларни ривожланиши коммуникатив, фаолиятли ва рефлексив технологияларнинг интегратив таъсирида намоён бўлишига кўра таълимий фаолиятни ўйин асосида йўлга қўйиш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмасини шакллантиришнинг интегратив модели педагогик ва натижавий блокларнинг узвийлигига кўра таълимий фаолият ва баҳолаш фаолиятини синхронизациялаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмасини шакллантириш технологиялари овқатланишга онгли муносабатни шакллантиришга имкон берадиган тарбияланувчилар, ҳамшира ва тарбиячи фаолиятининг узвийлигини “тарбиячи-бола-ота-она” триадасидаги бола рационига рационал ёндашувни “саломатликка когнитив” қараш билан кучайтириш орқали таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмасининг баҳолаш мезонлари тарбияланувчиларнинг соғлом ва тўғри овқатланиш муҳумлигини тушуниш кўникмаларини шакилланганлиги ва озиқ-овқат, ҳаёт шакли, спорт, эмосионал реакция соҳаларидаги маълумотларни ўзлаштириш даражалари диагностикасига  хавфсиз овқатланиш рационининг субектив назорат қилиш компетенсияси векторида ифодаланишини аниқлаш зарурлиги сабабли устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган таълимий, амалий ва ижтимоий фаолиятни йўлга қўйишга оид таклифлари бўйича “Болалар пазандачилиги таомлари технологияси” номли дарслик яратилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 21-июлдаги 03-362-сон маълумотномаси, 2023 йил 27-мартдаги 124-сон гувоҳнома). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида тўғри ва соғлом овқатланиш жараёнини тизимли олиб бориш шароити яратилган;
мактабгача ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмасини шакллантиришнинг интегратив модели соғлом овқатланиш ҳақидаги амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган комплекс ёндашувларга устуворлик бериш асосида педагогик ва натижавий блокларнинг узвийлигини оддийдан мураккабгача босқичма-босқич таъминлашга оид тавсиялари ҳақида “Мактабгача ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республика Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил 27 июлдаги 2-сонли баёнига асосан 2023/2-2-/5 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмасини шакллантиришнинг интегратив модели ишлаб чиқилга;
мактабгача ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмасининг баҳолаш мезонлари тарбияланувчиларнинг соғлом ва тўғри овқатланиш муҳумлигини тушуниш кўникмаларини шакилланганлиги ва озиқ-овқат, ҳаёт шакли, спорт, эмосионал реакция ва бошқа соҳалардаги маълумотларни ўзлаштириш даражаларини диагностикасига оид тавсиялари бўйича “Болалар пазандачилиги таомлари технологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 21-июлдаги 03-362-сон маълумотномаси). Натижада тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантиришда оила ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамкорлигини таъминловчи шароит яратилган;
мактабгача ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмасини шакллантириш технологиялари овқатланишга онгли муносабатни шакллантиришга имкон берадиган тарбияланувчилар, ҳамшира ва тарбиячи  фаолиятининг узвийлигини таъминлашга оид тавсияларидан Республика миқёсида ягона таомномани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 21-июлдаги 03-362-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда тўғри ва соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантиришнинг методик таъминотини такомиллаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish