Бердимуратова Лаззат Дуйсеновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси Қизилқум ҳудуди топонимларининг тарихий-лингвистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD.Fil2814.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мингбаев Нурлан Жакипович, филология фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Эназаров Толибжон Джуманазарович, филология фанлари доктори, профессор; Аҳмедова Наргиза Шахназаровна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қизилқум ҳудуди ономастик бирликлари тизимини очиб бериш ҳамда ҳудуднинг умумтуркий топонимларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси Қизилқум ҳудуди топонимларининг ойконим, гидроним, ороним, некроним, агрооним, дромоним каби семантик гуруҳларига мансуб обектларнинг аталишида уруғ, антропоним, фитотопоним, зооним каби номларининг мотивланиши Ойкўнек, Телеу, КенеГЭС (уруғ номлари), Жинғилди, Шенгелди, Ажириқли (ўсимлик номилари), Қуланқоқ, От қудуқ, Оқбўта (ҳайвон номлари) Холмуродқазғон, Утамурод, Элтой (антропоним номлари) каби топонимлар мисолида асосланган;
Қизилқум ҳудуди топонимларининг ясалишида композиция, ономастик конверсия усулларининг фаоллиги ҳамда аффиксация усули нофаоллиги Ажириқ+ли, Қоға+ли, Туя+чи (аффиксация усули), Ясси+кечув, Кампир+сой, Минг+булақ (композиция усули), Тепа, Кориз (ономастик конверсия усули) каби топонимлар асосида исботланган;
Қизилқум ҳудуди топонимларининг номланишида қишлоқ, овул, работ, қудуқ, булоқ, сой, тоғ, тепа, жар, бел каби топонимик аниқлагичларнинг семантик вазифалари Хўжаовул (овул), Қумработ (работ), Қорақудуқ (қудуқ) Ойдинбулоқ (булоқ), Оқсой (сой), Бўкантов (тоғ), Учтепа (тепа), Оқжар (жар), Сарибел (бел) сингари номлар асосида далилланган;
Қизилқум ҳудуди топонимларининг лингвистик структураси туб, аффиксли, қўшма, топонимик аниқлагичли, мураккаб таркибли топонимларга ажратилган ва улар орасидан Конимех, Кўкча, Кенгсой, Қумработ, Чордара каби номларнинг этимологияси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қизилқум ҳудуди топонимларининг тарихий-лингвистик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Қизилқум ҳудуди топонимларининг ойконим, гидроним, ороним, некроним, агрооним, дромоним каби семантик гуруҳларига мансуб обектларнинг аталишида уруғ, антропоним, фитотопоним, зооним каби номларининг мотивланиши Ойкўнек, Телеу, КенеГЭС (уруғ номлари), Жинғилди, Шенгелди, Ажириқли (ўсимлик номилари), Қуланқоқ, От қудуқ, Оқбўта (ҳайвон номлари) Холмуродқазғон, Утамурод, Элтой (антропоним номлари) каби топонимлар таҳлили асосида олинган хулосалардан 2017-2020-йиллардаги 2016-09081165532 рақамли “Қорақолпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика Фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпогистон филиалининг 2024-йил 8-майдаги 181-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал илмий лойиҳанинг назарий қисмининг янги илмий фикрлар, ғоялар билан бойитилишига эришилган;
Қизилқум ҳудуди топонимларининг ясалишида композиция, ономастик конверсия усулларининг фаоллиги ҳамда аффиксация усули нофаоллиги Ажириқ+ли, Қоға+ли, Туя+чи (аффиксация усули), Ясси+кечув, Кампир+сой, Минг+булақ (композиция усули), Тепа, Кориз (ономастик конверсия усули) каби топонимлар асосида чиқарилган хулосалардан 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил                  1-майдаги 04/1-1142-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий хулосалар, далиллар билан бойитилишига эришилган;
Қизилқум ҳудуди топонимларининг номланишида қишлоқ, овул, работ, қудуқ, булоқ, сой, тоғ, тепа, жар, бел каби топонимик аниқлагичларнинг семантик вазифалари Хўжаовул (овул), Қумработ (работ), Қорақудуқ (қудуқ) Ойдинбулоқ (булоқ), Оқсой (сой), Бўкантов (тоғ), Учтепа (тепа), Оқжар (жар), Сарибел (бел) сингари номлар асосида далилланганлиги тўғрисидаги хулосалардан 2017-2020-йиллардаги 2016-09081165532 рақамли “Қорақолпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика Фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпогистон филиалининг 2024-йил 8-майдаги 181-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳанинг илмий-назарий фактлар билан бойитилишига эришилган;
Қизилқум ҳудуди топонимларининг лингвистик структураси туб, аффиксли, қўшма, топонимик аниқлагичли, мураккаб таркибли топонимларга ажратилган ва улар орасидан Конимех, Кўкча, Кенгсой, Қумработ, Чордара каби номларнинг этимологияси тўғрисидаги хулосалардан 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 1-майдаги 04/1-1142-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа Қизилқум ҳудуди топонимларининг лингвистик структураси борасидаги мулоҳазалар билан бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish