Амонов Ахтам Халиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Молекуляр комплексларда водород фторид молекуласи тебраниш полосасининг шаклланиш механизмлари»,, 01.04.05 - Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/FM804
Илмий раҳбарлар: Тохадзе Константин Григоревич физика-математика фанлари доктори, профессор ва Жумабаев Абдувахид, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд  давлат  университети, PhD.03/30.12.2019.FM.02.04
Расмий оппонентлар: Эшчанов Баходир Худайберганович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Қўйлиев Баҳрон Тўхлиевич, физика-математика фанлари номзоди, профессор.  
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Милллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Газ фазасида Б···ҲФ водород боғланган молекуляр комплексларда молекулалараро ва ангармоник таъсирлар туфайли ν1(ҲФ) валент тебраниш полосаларида юзага келадиган спектрал хусусиятларнинг шаклланиш механизмларини тебраниш спектроскопияси ва ноемперик ҳисоблашлар ёрдамида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
БҲФ комплексларда ν1(ҲФ) валент тебраниш полосасида юзага келган спектрал хусусиятлар молекулалараро валент, деформатсион ва ҲФ молекуласининг либратсион ҳаракатлари ҳамда ангармоник ўзаро таъсирлар сабабидан эканлиги иботланган;
БҲФ комплекслар ν1(ҲФ) валент тебраниш полосаси тебранма сатҳлараро 1000 дан ортиқ  фундаментал, иссиқ, комбинатсион ўтишлар ҳамда обертонлар ҳисобидан шакланиши илмий асосланган;
(Ч3)2CО···ҲФ комплексларда C=О ва ҲФ валент тебранишлар кучли ангармоник таъсирлашиши ва ҲФ фундаментал ўтиш частотаси билан 2ν(C=О) обертон ўртасида резонанс таъсир туфайли ν(ҲФ) полоса интенсивлиги кескин ортган ҳолда полосанинг шаклланишига ўз улушини қўшиши аниқланган;
Тизимли тарзда орбиталларнинг сп, сп2, сп3 гибридланишлари натижасида ҳосил бўлган 15 та Н···ҲФ молекуляр комплексларнинг турли спектроскопик, энергетик ҳамда геометрик параметрлари ўртасидаги корреллатсион боғлиқликлар очиб берилган;
Б···ҲФ комплексларнинг  газ фазасида олинган  ютилиш спектрлари ва уларнинг ички динамик ўзгаришлари ўртасидаги муносабатларни аниқлаш имконини берадиган ангармоник ҳисоблаш усули тавсия қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Молекуляр комплексларнинг газ фазасида водород фторид молекуласи тебраниш полосасининг шаклланиш механизмларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
Электроманфийлиги юқори элементларнинг йирик гуруҳлари иштирокида юзага келадиган ноковалент боғланишларнинг спектроскопик параметрларини аниқлашда фойдаланилган № 1954310 рақамли (АҚШ, Юта Давлат Университети, 2022-йил 28-октябрдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши турли ноковалент  боғланишлар ва уларнинг спектроскопик параметрларини ўрганиш орқали мураккаб таркибли биологик молекуляр комплексларнинг физ-кимёвий ҳамда био-кимёвий хусусиятларини аниқлаш имконини берган.
Молекуляр боғланишли комплексларда водород боғ атрофида протоннинг ҳолатига локал майдоннинг таъсирини баҳолашда №20-03-00231 рақамли «Влияние окружности и пологения протонов и водородных связей» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Россия Федератсияси, Санкт-Петербург давлат университети, 2022-йил 25-сентябрдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ҳ-боғланишли молекуляр комплексларнинг ўзаро таъсир энергияларини, ангармоник спектрал параметрларини ҳисоблаш ва натижаларни икки ҳамда уч ўлчамли графиклар кўринишида визиуализатсия қилиш имконини берган.  
Таркибидаги газ ва суюқликлар (Ҳ2С, CО2, Ҳ2О ва б.) миқдорини аниқлаш методини яратиш бўйича А-13-39 рақамли “Углеводородлар (метан, этан, пропан, бутан ва б.) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2022-йил 22-октябрдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши конлардан қазиб олинадиган углеводородлар таркибидаги газ ва суюқликлар фоизини аниқлаш ва уларни миқдорий таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish