Мухаммадиярова Ақмарал Жанабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Экологик хавфсизликни таҳлил қилишнинг фалсафий-методологик асослари. 09.00.01-Онтология, гноселогия ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fal572.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Бердимуратова Алима Карлибаевна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Гаффарова Гулчехра Ғуламжановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Омонов Баҳодир Нуриллаевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади экологик хавфсизликнинг фалсафий-методологик жиҳатларини “инсон-жамият-табиат” тизимининг барқарор ривожланиши ва коеволюсион модели билан боғлиқликда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
          экологик хавфсизликни таъминлашда “инсон-жамият-табиат” тизимининг  табиий, маданий ва ижтимоий ўзига хос хусусиятларининг  замановий консептуал асослари очиб берилган;
          социотабиий тизим коеволюцион моделининг шаклланиши давомида экологик хавфсизликни таъминлашнинг  ноосферавий ривожланиши ва синхроник амалга оширилиши фалсафий асосланган;
          “инсон-жамият-табиат”  тизимини ўзаро таъсирининг коеволюцион усули  тизимга интенцив иқтисодиётни, ижтимоий адолатли фаолиятни ва коеволюцион экологик императивларни ишлаб чиқиш заруриятини тақозо этиши илмий асосланган;
          экологик хавфсизликни таъминлашнинг социомаданий асосларини  коеволюцион моделининг полиетник минтақадаги шаклланиши шароитида ахлоқий-гуманистик  имконияти аниқланган ва унга асосланиб анъанавий экологик онгнинг норматив функсиясининг алоҳида  аҳамиятга эга эканлиги мантиқий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Экологик хавфсизликни таҳлил қилишнинг фалсафий-методологик асослари бўйича берилган таклифлар асосида:
экологик хавфсизликни таъминлашда “инсон-жамият-табиат” тизимининг  табиий, маданий ва ижтимоий ўзига хос хусусиятларининг  замановий консептуал асосларига доир таклиф-тафсиялардан Қорақалпоқ давлат университетининг 2007-2011 йилларга мўлжалланган “Глобал хавфсизлик тизимида Ўзбекистон Республикаси экологик хавфсизлиги шаклланишининг фалсафий-методологик аспектлари” мавзусидаги ОТ-Ф8 рақамли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2023-йил 12-январдаги 01-21-04/35-сон маълумотномаси). Натижада жамиятта амалга оширилаётган ислоҳатларнинг мазмун ва моҳиятини асослаб беришда методологик база сифатида амалий ёрдам беришга хизмат қилган;
социотабиий тизим коеволюцион моделининг шаклланиши давомида экологик хавфсизликни таъминлашнинг  ноосферавий ривожланиши ва синхроник амалга оширилиши фалсафий асосланганлигига доир таклиф-тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича 01-113-сонли “Йўл харита”сининг “Қорақалпоғистон Республикасида экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни яшил масканга айлантириш ишларини мувофиқлаштириш”га қаратилган банди ижросини таъминлашда ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 27-февралдаги 01-13/58-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикасида экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни яшил масканга айлантириш ишларини мувофиқлаштиришга хизмат қилган;
“инсон-жамият-табиат” тизими ўзаро таъсирининг коеволюцион усули  тизимга интенцив иқтисодиётни, ижтимоий адолатли фаолиятни ва коеволюцион экологик императивларни ишлаб чиқиш заруриятини тақозо этиши илмий асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоқ давлат университетининг 2011-2016-йилларга мўлжалланган “Жанубий Орол денгизи минтақасининг экологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбий минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақавий стратегиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги Ф-1-77-рақамли фундаментал лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2023-йил 3-мартдаги 1-21-04/537-сон маълумотномаси). Натижада, минтақа табиатидаги ўзгаришларнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсирини аниқлашга ва инсонларда экологик таффаккур маданиятининг шакилланишига хизмат қилган;
 экологик хавфсизликни таъминлашнинг социомаданий асосларини  коеволюцион моделининг полиетник минтақадаги шаклланиши шароитида ахлоқий-гуманистик  имконияти аниқланган ва унга асосланиб анъанавий экологик онгнинг норматив функсиясининг алоҳида  аҳамиятга эга эканлиги мантиқий далилланганлигига оид таклиф-тафсиялардан Қорақалпоғистон телевидениеси томонидан 2023-йилда эфирга узатилган «Муносабат» кўрсатувининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023-йил 1-ноябрдаги 05-22/554-сон маълумотномаси). Натижада кенг аҳоли ўртасида, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодлар онгида экологик маданиятни шакллантириш, уларни миллий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашда хавфсизликни таъминланиши ва бу соҳадаги ишларнинг самарадорлигининг ортишига хıзмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish