Илясов Бахтияр Хабипназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “14-15 ёшли эркин усулда қисқа масофага сузувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped3239.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Матназаров Хайрулла Юлдашович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Зоитова Гулноза Мирюнусовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний машқлар орқали 14-15 ёшдаги эркин усулда қисқа масофага сузувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
14-15 ёшли эркин усулда қисқа масофага сузувчиларда сувдаги тананинг горизонтал ҳолатини тартибга солишга қаратилган “Баланс” машқларини қисқа масофада тезликни оширувчи “Амартизатор” машқларига йўналтирувчи беш босқичли “технологик харита”ни ишлаб чиқиш ҳисобига қўлларнинг куч имкониятини оёқ ҳаракатлари биодинамикасига мослаштириш услубияти такомиллаштирилган;
14-15 ёшли эркин усулда қисқа масофага сузувчиларнинг оёқ ва қўл мушак кучи чидамлилигини оширишда тезкорлик, координацион ва куч сифатларини ривожлантиришга қаратилган қуруқликдаги (ётган ҳолда 2 кг медиcине балл тўпини узоқликка отиш, деворга маҳкамланган махсус резина арқонни тортиш) ва сувдаги (25 м масофага максимал тезликда нафас олмасдан сузиш, 50 м масофага лопатка ласта ёрдамида юқори тезликда сузиш, 100 м масофага турли хил сузиш усулларини алмаштириб сузиш) машқларни паст, ўрта ва юқори даражалар бўйича меъёрлаш ҳисобига спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш имконияти яхшиланган;
14-15 ёшли эркин усулда қисқа масофага сузувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш услубияти техник ҳаракатларга юқори даражада таъсир кўрсатувчи қўшимча қаршилик ва оғирлик билан сузиш машқларини вариатив шаклда машғулот шароитида талаб этиладиган мураккаб реакция ҳаракатларини (сувда зигзаг траекторияси бўйича мураккаб ҳаракатларни симуляция қилиш) қўллаш ҳисобига такомиллаштирилган;
14-15 ёшли эркин усулда қисқа масофага сузувчиларнинг зўриқиш, ҳиссий ҳаяжон, стресс, стартдан олдинги ҳаяжонланиш ҳолатларида машғулот юкламаларини мусобақа олдидан жорий ва оралиқ назоратига мувофиқлаштирувчи етти босқичли “Машқлар мажмуаси”ни (сузиш тезлиги, ҳаракатлар тезлиги ва сувни ҳис қилиш самарадорлигини ошириш каби) машғулотларда қўллаш ҳисобига спортчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини саралаш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркин усулда қисқа масофага сузувчи 14-15 ёшли сузувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
14-15 ёшли эркин усулда қисқа масофага сузувчиларда сувдаги тананинг горизонтал ҳолатини тартибга солишга қаратилган “Баланс” машқларини қисқа масофада тезликни оширувчи “Амартизатор” машқларига йўналтирувчи беш босқичли “технологик харита”си “Жúзиw ҳáм онí оқíтíw методикасí” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Бердақ атıндаǵı Қарақалпақ мáмлекетлик университетиниń 2023-жил 21-октябрдеги 335 Д/1-санлı буйрıǵıна тийкарланıп 335 Д/1-003 санлı рухсатнама). Натижада, сузувчиларнинг техник тайёргарлик кўрсаткичлари 18 % га яхшиланган;
14-15 ёшли эркин усулда қисқа масофага сузувчиларнинг оёқ ва қўл мушак кучи чидамлилигини оширишда тезкорлик, координацион ва куч сифатларини ривожлантиришга қаратилган қуруқликдаги ва сувдаги машқлар мажмуаси Нукус шаҳар Республика сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби ёш сузувчиларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Қарақалпақстан Республикасí Спорт министрлигининг 2024-йил 26-мартдаги 01-09/1601-сон маълумотномаси). Натижада, сузувчиларнинг оёқ ва қўл мушак кучи чидамкорлиги 15,6 % га ошишига эришилган;
14-15 ёшли эркин усулда қисқа масофага сузувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш услубияти техник ҳаракатларга юқори даражада таъсир кўрсатувчи қўшимча қаршилик ва оғирлик билан сузиш машқларини вариатив шаклда қўллаш услубияти “Жúзиw ҳáм онí оқíтíw методикасí” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Бердақ атıндаǵı Қарақалпақ мáмлекетлик университетиниń 2023-жил 21-октябрдеги 335 Д/1 санлı буйрıǵıна тийкарланıп 335 Д/1-003-санлı рухсатнама). Натижада, сузувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 21% га яхшиланган;
14-15 ёшли эркин усулда қисқа масофага сузувчиларнинг машғулот юкламаларини мусобақа олдидан жорий ва оралиқ назоратига мувофиқлаштирувчи етти босқичли машқлар мажмуаси Қорақалпоǵистон Республикаси Амударё тумани спорт мактабининг ўқув машғулотлар жараёнига татбиқ этилган  (Қарақалпақстан Республикасí Спорт министрлигининг 2024-йил 26-мартдаги 01-09/1601-сон маълумотномаси). Натижада, ёш сузувчиларда ҳаракатлар тезлиги ва сувни ҳис қилиш самарадорлиги 15% ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish