Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Бахтиёр Умрзоковичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нодир ер ва ўтувчи элементлар боратларининг юқори ҳароратлардаги магнит хоссалари», 01.04.09–Магнит ҳодисалари физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/FM73.

Илмий раҳбар: Қуводинқов Облоқул Қувандиқович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд  давлат  университети, PhD.29.08.2017. FM.02.04.

Расмий оппонентлар: Нормуродов Муродулло Тоғаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Рамазанов Асрор Хамроевич, физика-математика фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: нодир ер ва ўтувчи элементлар боратлари [GdFe3(BO3)4, ErFe3(BO3)4, DyFe3(BO3)4, YFe3(BO3)4, NdFe3(BO3)4 NdAl3(BO3)4, Nd0.65Y0.35Al3(BO3)4, GdAl3(BO3)4, Gd0.2Y0.8Al3(BO3)4, TbAl3(BO3)4, ErAl3(BO3)4 ва HoAl3(BO3)4]магнит қабул қилувчанлигининг ҳароратга боғланишини  уй  ҳароратидан юқори ҳароратларда аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нодир ер элементлари асосидаги ферро- ва алюминоборатларининг парамагнит ҳолатдаги магнит қабул қилувчанлиги юқори 293-1123 К ҳарорат оралиғида илк бор экспериментал аниқланган;

текширилган боратларнинг экспериментал  χ-1(Т)  қийматларидан фойдаланиб,  Кюри-Вейсс доимийси (С), парамагнит Кюри ҳарорати (ϴр); кимёвий формула бирлигига тўғри келувчи магнит моменти (μф) ва  намунада битта магнитофаол элемент атомига тўғри келадиган эффектив магнит моментини (μэфф) ҳисоблаш орқали,  боратларда алмашинув ўзаро таъсир магнитфаол ионлар томонидан  амалга ошиши аниқланган;

нодир ер элементли ферро- ва алюминоборатларнинг паст ҳароратларда магнитоэлектрик хоссага ва юқори ҳароратларда полиморф (структуравий) ўтишларга эга бўлиши экспериментал аниқланган;

илк бор NdAl3(BO3)4 ва GdAl3(BO3)4 бирикмаларидаги Nd ва Gd элементларининг атом улушларининг иттрий атомлари билан (Nd0.65Y0.35) ва (Gd0.2Y0.8) стехиометрик нисбатда ўзгартирилиши, шу бирикмаларнинг ҳар бир полиморф фазасида магнит моментларининг камайишига олиб келиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Нодир ер элементлари асосидаги ферро- ва алюминоборат {RМ3(BO3)4 (бу ерда R=Dy, Gd, Er, Nd, Y, М=Fe ёки Al)} кристалларининг парамагнит ҳолатида магнит хоссасини ўрганиш асосида:

 нодир ер элементлари асосидаги ферро- ва алюминоборатларнинг парамагнит ҳолатида магнит қабул қилувчанлигининг ҳароратга боғлиқлиги натижалари 12-05-00912 рақамли «Новые микроразмерные минералы редкоземельных боратов как прототипы синтетических монокристаллов», 13-05-90450 рақамли «Синтез и исследование механизмов взаимодействия центров люминесценции в кристаллах боратов», 18-05-01085 рақамли «Синтез и изучение структурных и морфологических особенностей редкоземельных боратов как структурных аналогов природных минералов» лойиҳаларида полиморф фазавий ўтишларни таҳлил қилишда қўлланилган (Москва давлат университетининг 2018 йил 19 апрелдаги 115-18/107-03-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши бортларнинг кристалл ва магнит тузилишини тушунтириш имконини берган;

нодир ер ферро- ва аюминоборатларининг парамагнит қабул қилувчанлигининг ҳароратга боғлиқлиги ҳамда нодир ер ферро- ва аюминоборатларининг парамагнит хоссалари ЁФ-2-1 рақамли «Ориентациявий ўзаро таъсирни инобатга олган ҳолда феррит-гранатлардаги фазавий ўтишлар ва магнитооптик хусусиятларни тадқиқ этиш»  лойиҳасида феррит-гранат кристаллардаги магнитооптик эффектларнинг ҳароратга боғлиқлигини таҳлил қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 майдаги 89-03-1784-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши кучсиз ферромагнетикларда фот сезгирлик модели масалаларини тушунтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish