Джўрабоева Хилола Шуҳратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анъанавий сувдан фойдаланиш маданиятининг экологик-географик жиҳатлари (Фарғона водийси мисолида)», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Gr242.
Илмий раҳбар: Аҳмадалиев Юсупжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Исаев Акбар Алдулҳамидович, география фанлари доктори; Қўзибоева Озодхон Махмудовна, география фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси аҳолисининг сувдан фойдаланиш соҳасидаги анъанавий маданияти асосида сув ресурсларидан фойдаланишнинг ижтимоий-экологик ва географик жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
комплекс географик ёндашув асосида жаҳондаги қурғоқчил минтақаларда яшовчи маҳаллий халқлар томонидан яратилган, асрлар давомида табиатга мослашиш йўналишида такомиллашиб бориб, минтақалар фаровонлигини таъминлаган анъанавий сувдан фойдаланиш маданиятининг иқтисодий, ижтимоий ва экологик-географик жиҳатдан самарали томонлари очиб берилган;
Фарғона водийсининг табиий-географик, гидрологик хусусиятларини ва гидрометеорологик тақвимни эътиборга олиб, дарё режимини сув омборларисиз суғориш мавсумига мослаш, сувни энг кам исроф (буғланиш ва шимилиш сабабли) бўлишини таъминлайдиган гидротехник иншоотлар (ариқ, канал, қудуқ, кориз, сардоба) қуриш ва камсувталаб экин турларини танлаш, тупроқдаги намликни сақлашнинг ўзига хос усулларини жорий этиш минтақада узоқ вақт иқтисодий тараққиёт ҳамда экологик мувозанатни сақлашга олиб келганлиги асосланган;  
сувдан фойдаланишда ҳавзали бошқарув тизимининг жорий этилганлиги сувни ҳавзанинг бутун ҳудудига бир текисда, суғориладиган ерлар миқдорига мос равишда тақсимлаш, гидротехник иншоотларнинг доим шай ҳолда бўлишини таъминлаш, трансчегаравий сувлардан фойдаланишдаги тортишувларнинг олдини олиш имконини берганлиги аниқланган, маъмурий-ҳудудий бўлинишни суғориш тизими бўйича ўтказилганлигини кўрсатувчи карта-схема ишланган;
сувдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ  анъаналарни сақлаш, авлоддан-авлодга етказиш, сув объектиларидаги ўзгаришларни мониторинг қилишнинг топонимик, ахлоқий-ҳуқуқий механизмлари, сув ҳавзалари яқинидаги анъанавий зиёрат ва гастрономик туризмни ривожлантириш маданиятининг гидрологик, иқлимий жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийсида анъанавий сувдан фойдаланиш маданиятининг экологик-географик жиҳатларидан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
комплекс географик ёндашув асосида қурғоқчил минтақаларда анъанавий сувдан фойдаланиш маданиятининг экологик-географик ва ахлоқий-маданий жиҳатларини ифодаловчи, сувдан фойдаланувчиларининг сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш учун жавобгарлигини кучайтириш дастурларидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 19 мартдаги 03/17-981-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда сувдан самарасиз фойдаланишнинг салбий оқибатларини тушунтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш бўйича масъулият ва жавобгарликни ошириш имконини берган;
Фарғона водийсининг табиий-географик, гидрометеорологик ва гидрологик хусусиятларини эътиборга олиб, дарё режимини суғориш мавсумига мослаш, сувнинг энг кам исроф бўлишини (буғланиш ва шимилиш сабабли) таъминловчи иншоотлар (ариқ, канал, қудуқ) қуриш ва камсувталаб экин турларини танлаш, тупроқдаги намликни сақлашнинг ўзига хос усуллари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 19 мартдаги 03/17-981-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир минтақанинг гидрологик имкониятларидан унга мос ҳолда фойдаланиш, аҳолини турли мақсадларда сув билан таъминлашнинг географик ахборот тизимларини янгилаш, камсувталаб экинларни жойлаштириш имконини берган;
сувдан фойдаланишда ҳавзали бошқарув тизимининг жорий этилиши сув ресурсларининг ҳавзани бутун ҳудудига бир текисда, суғориладиган ерлар миқдорига мос равишда тақсимлаш, гидротехник иншоотларнинг доим шай ҳолда бўлишини таъминлаш, трансчегаравий сувлардан фойдаланишдаги тортишувларнинг олдини олиш имконини берган маданият намуналари ва шу асосда ишланган харитадан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 19 мартдаги 03/17-981-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудларда сув ресурсларининг ҳавза тамойили ва бутун вертикал бўйлаб самарали бошқариш, келажакда амалиётга кичик дарёларда гидрографик бошқарув тизимини амалга оширишда фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар базасини ишлаб чиқиш имконини берган;
сувдан оқилона фойдаланиш, мониторинг қилиш, муҳофаза қилиш анъаналарини сақлашни авлоддан-авлодга етказишнинг ахлоқий-ҳуқуқий механизмлари ва Фарғона водийси сув объектларида туризм соҳаларини ривожлантириш режаларидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 19 мартдаги 03/17-981-сон маълумотномаси) Натижада, Фарғона водийси сув объектларидаги ўзгаришларни мониторинг қилиш, улар яқинидаги зиёрат ва гастрономик туризм объектларини ривожлантириш, аҳолининг сувдан фойдаланиш маданияти даражасини ошириш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish