Ражабова Дилноза Ярашовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида Бухоро амирлигидаги диний конфессиялар тарихи”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar1447
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07
Илмий раҳбар: Жамолова Дилноза Муйиддиновна, тарих фанлари доктори (ДСc), катта илмий ходим.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Шукруллаев Юнус Асрорович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги конфессиялар тарихини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро амирлиги ҳудудида мусулмон бўлмаган диний-конфессия вакилларининг савдо-сотиқ, судхўрлик, мардикорлик, турли экспедицияларда иштирок этиш, айғоқчилик, таълим олиш каби омиллардан сабаб кириб келганлиги илмий жиҳатдан исботланган;
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида  Бухоро амирлигида ҳукмрон ислом диний конфессиясидан ташқари ҳиндлар, насронийлар, яҳудийлар диний-конфессияларига мансуб аҳоли ижтимоий қатлам (страт)ларининг мавжудлиги, уларнинг карвонсарой, ибодатхоналари (масжид, синагог, черков) ҳам мавжуд бўлиб, алоҳида маҳаллаларда истиқомат қилганлиги, миллий ва диний урф-одатларини бажаришларига имконият яратганлиги аниқлаштирилган;
Бухоро амирлигида давлатни бошқариш ислом мафкураси асосида амалга оширилишига қарамай, амирлар (Амир Музаффархон, Амир Абдулаҳадхон, Амир Олимхон)нинг диний-миллий урф-одатларни бажарилишига давлат сиёсати манфаатидан келиб чиқиб монеълик қилмаганликлари очиб берилган;
Ислом диний-конфессиясидан ташқари бошқа оз сонли диний-конфессияларнинг вакилларига айрим (кийиниш, қурилиш, шаҳар майдонларида доимий эркин юриш, маиший ҳаётда) чеклашлар мавжуд бўлганлиги, бироқ уларнинг хориж таъбалари сифатида жони, мол-мулки ҳукумат томонидан ҳимоя қилинганлиги далилланган;
Бухоро амирлигида ислом диний-конфессиясининг сунний йўналишига эътиқод қилиниши туфайли амирликда оз бўлмаган исломнинг шиа йўналишидаги форслар учун Бухорода мадраса таълими чекланганлиги, бироқ ушбу мазҳаб вакилларининг амирлик ижтимоий, маданий, адабий-илмий ҳаётида сезиларли иштирок қилгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида Бухоро амирлигидаги конфессиялар тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида  Бухоро амирлигида ҳукмрон ислом диний конфессиясидан ташқари ҳиндлар, насронийлар, яҳудийлар диний-конфессияларига мансуб аҳоли ижтимоий қатлам(страт)ларининг мавжудлиги, уларнинг карвонсарой, ибодатхоналари (масжид, синагог, черков) ҳам мавжуд бўлганлиги, алоҳида маҳаллаларда истиқомат қилганлиги, миллий ва диний урф-одатларини бажаришларига имконият яратганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телевидениясининг  “Ассалом Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Замондош” телекўрсатувларида (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси БухороМТРК нинг 19.08.2022 йилдаги 1/99 рақамли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада аждодларимиз тарихини чуқур билишга  ундаш, ёшлар фаолияти ва дунёқарашининг ўзгаришига, ёшлар интеллектуал салоҳиятини шакллантиришда ўзаро ҳурмат, бағрикенглик каби юксак инсоний қадриятларнинг маънавий-маърифий механизмларини такомиллаштиришга эришилган.
Бухоро амирлигида давлатни бошқариш ислом мафкураси асосида амалга оширилишига қарамай, амирлар (Амир Музаффархон, Амир Абдулаҳадхон, Амир Олимхон) нинг диний-миллий урф-одатларни бажарилишига давлат сиёсати манфаатидан келиб чиқиб монеълик қилмаганликлари, Бухоро амирлигида ислом диний-конфессиясининг сунний йўналишига эътиқод қилиниши туфайли амирликда оз бўлмаган исломнинг шиа йўналишидаги форслар учун Бухорода мадраса таълими чекланганлиги, бироқ ушбу мазҳаб вакилларининг амирлик ижтимоий, маданий, адабий-илмий ҳаётида сезиларли иштирок қилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фонди ва бўлимлари янги маълумотлар билан бойитилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 19.04.2022 йилдаги 01-01/1024 рақамли маълумотномаси). Натижада амирликдаги диний конфессиялар ҳақида батафсил маълумот олиш имконияти пайдо бўлган.
Бухоро амирлиги ҳудудида мусулмон бўлмаган диний-конфессия вакилларининг савдо-сотиқ, судхўрлик, мардикорлик, турли экспедицияларда иштирок этиш, айғоқчилик, таълим олиш, солиқ зулми каби омиллардан қочиш сингари турли сабаблар орқали кириб келганлиги тарихий далиллар асосида ёритилган маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг турли маънавий-маърифий тадбирларининг ташкил этилишида (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 02.11.2023 йилдаги 14-07-2399 рақамли маълумотномаси) самарали фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish