Хусанов Бахром Менгдовуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Никел(ИИ) ва мис(ИИ) ионларини аниқлашнинг спектрофотометрик усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/К664.
Илмий раҳбар: Турабов Нурмухаммат Турабович, кимё фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Эргашбой, кимё фанлари доктори, профессор; Яхшиева Зуҳра Зиятовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ни(ИИ) ва Cу(ИИ) ионларини эритма ҳолатида ва қаттиқ фазали иммобилланган шаффоф желатина плёнкаси ёрдамида спектрофотометрик аниқлаш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор янги селектив органик аналитик реагент 4-ГОКСНН нинг моляр сўндириш коеффисиенти ва диссосиланиш константаси аниқланган;
спектрофотометрик услуб ёрдамида Ни(ИИ) ва Cу(ИИ) ионларини 4-ГОКСНН билан комплекс ҳосил қилиш реакцияларининг ҳақиқий моляр сўндириш коеффисиенти ва мувозанат константалари ҳисоблаб топилган;
илк бор Ни(ИИ) ва Cу(ИИ) ионларини 4-ГОКСНН билан эритмада ва иммобилланган желатина плёнкаси ёрдамида аниқлаш услублари яратилган;
ишлаб чиқилган Ни(ИИ) ва Cу(ИИ) ионларини спектрофотометрик аниқлаш усулининг сунъий модел, мураккаб таркибли аралашмалар, реал табиий обектлар, ҳамда саноат қотишмаларининг стандарт намуналари таркибидан аниқлашнинг селективлиги ошганлиги исботланган;
илк бор желатина плёнкаси асосидаги қаттиқ фазага иммобилланган 4-ГОКСНН нинг Ни(ИИ) ва Cу(ИИ) ионларини аниқлашда аналитик сенсор сифатида қўллаш орқали консентрлаш ва аниқлашни биргаликда бажариш имконияти яратилган ҳамда аниқлаш услубларининг метрологик тавсифлари: танлаб таъсир этувчанлик, аниқлик, натижаларнинг ишончлилик эҳтимоллиги ва хатолик бир неча бараварга камайтирилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Никел(ИИ) ва мис(ИИ) ионларини
4-ГОКСНН билан спектрофотометрик аниқлаш услубларини ишлаб чиқишда олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган спектрофотометрик аниқлаш услублари “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида саноат чиқинди ва оқова сувлари таркибидан Ни(ИИ) ва Cу(ИИ) ионларини аниқлаш учун жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2024 йил 9 апрелдаги 23/01-01-07/153-сон маълумотномаси). Натижада, саноат чиқинди ва оқова сувлари таркибидан никел(ИИ) ва мис(ИИ) ионларини аниқлаш имконини берган;
Ни(ИИ) ва Cу(ИИ) ионларини микромиқдорини реал обектлар таркибидан спектрофотометрик аниқлаш услублари “Деҳқонобод калий заводи” АЖда амалиётга жорий этилган (“Деҳқонобод калий заводи” АЖ нинг 2024 йил 20 мартдаги 02-4/1115-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методикалар табиий сувлар таркибидан Ни(ИИ) ва Cу(ИИ) ионларини микромиқдорини аниқлашда танлаб тасир этувчанлигини, сезгирлигини, экспресслигини, аниқликни ошириш ҳамда аналитик ва метрологик тавсифларини яхшилаш имконини берган.